АЗИЗАМ...
Қувонч ошар сени бир кўрсам,
Қани энди ёнингда бўлсам,
Соғиняпман узоқдан сени,
Бахтимга соғ бўлгин Азизам...
Дардимга ҳамдард бўлгин ўзинг,
Меҳр ила порласин кўзинг,
Ёдимдадир ҳар айтган сўзинг,
Фариштадек қалбинг Азизам...
Боғда гуллар ўйлайди сени,
Қизлар ҳуснинг кўра олмайди,
Сенсиз айт ким ўйлайди мени,
Дардим ўзга била олмайди...
Чиройлигим маҳлиқо, дилбар,
Жамолингда бахт нурлар сочар,
Муҳаббатим тобора ошар,
Ҳажрингда мен бедор Азизам...
Рўмолинг сийпалар яноқларингни,
Яшириб куласан дудоқларингни,
Ҳуснинг чиройи ҳам ўзи бир олам,
Қалбинг гўзаллиги кўпдур Азизам...
Боқсам сенга нигоҳим қалбий,
Юрагимда сен сан Азизам...
Кўксимдаги оташим боқий,
Ҳажрингда мен бедор Азизам...
Соғиняпман менга сен керак,
Ёнимда бўл дейман бир тилак,
Муҳаббатдан келмоқда дарак,
Ишқим маликаси ўзинг Азизам...
Бахтимга бор бўлгин Азизам...
Жавоҳир Абдулатиф
2020 - 2021📝
🇺🇿 Каналимизга қўшилиш учун қуидаги линкни устига босинг! ✅👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFjQ733TEz_nTiYJPA