📌 Аҳолини уй-жойга тўлаган маблағларини ҳимоялайдиган қонун🏘 Кўча-кўйда уй сотуви эълонларини кўп кўриб қоламиз. Нархиям ҳозирги кунги бозордан арзонроқ бўлади. Фақат, битта "
но"си бор. Уйингиз кейинги йил битади. Хўп дейсиз, ва шу билан ҳаммаси бошланади.
Кейинги йилгача ё уй ширкати ёпилиб кетади ё уй битмаган бўлади. Сиз пулингизга куйиб қолаверасиз.
⚡️Ўша машҳур "Азия инвест" қурилиш фирмаси ҳаммани эсида бўлса керак. Шу битта фирибгарлик натижасида 1191 та фуқаролар 300 млрдга "ухлаган".
Бечора фуқароларнинг қийналиб топган шунча пули нима бўлади энди.
Хорижий амалиётда юқоридаги ҳолатда аҳолини маблағини ҳимоя қилишнинг энг ишончли ва муҳими уй олишининг кафолатли тизими бор. Бу – "
эскроу"дир.
Оддий тил билан айтамиз, бунда уй сотиб олаётган фуқаро пулини банкка тўлайди (уч томонлама шартнома орқали) ва уйи битгач, бемалол кўчиб киради. Алдов йўқ, кафолат эса 100%. Агар қурувчи "ухлатса", мижозга банк пулини қайтариб беради.
🟣
"Халқ" демократик партияси шу ажойиб тажрибани ўзимизда жорий этишмоқчи экан. Партия буни сайловолди дастуридаям айтиб ўтган эди.
Партиялар ишини бошлаб юборибди. Ваъдаларни бажариш қандай ҳам яхши😌.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг