Mash'al_gzt


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри - «Машъал» газетасининг телеграм тармоғидаги канали.
Мурожаат учун:
@oisroilov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: Bayonot.uz
“Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом кучга кирди. Унга кўра:

Оилавий тадбирлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади.

Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади.

Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.

Дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно.

Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.

👉@Bayonoff


Forward from: 𝐎‘𝐑𝐓𝐀 𝐂𝐇𝐈𝐑𝐂𝐇𝐈𝐐 𝐘𝐎𝐒𝐇𝐋𝐀𝐑𝐈®
#САРДОРЛАР_ФОРУМИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти томонидан шижоатли, табиий сардорлик, ташкилотчилик ва ўз ортидан ёшларни эргаштира олиш қобилиятига эга сардорларни аниқлаш ва улар билан тизимли ишларни йўлга қўйиш мақсадида туман Хокимлиги, Халқ таълими бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Маданият бўлими, туман Ички ишлар бўлими, туман Ёнғин ҳавфсизлиги бўлинмаси ҳамкорлигида “Туман сардорлар Кенгаши форуми ва уларнинг сайловлари” ташкил этилди.

O‘zbekiston Yoshlar Ittifoqi O‘rta Chirchiq tuman kengashi rasmiy kanali
👇👇👇
Https://t.me/orta_chirchiq_yoshlari

O‘zbekiston Yoshlar Ittifoqi O‘rta Chirchiq tuman kengashi Matbuot Xizmati








Forward from: 𝐎‘𝐑𝐓𝐀 𝐂𝐇𝐈𝐑𝐂𝐇𝐈𝐐 𝐘𝐎𝐒𝐇𝐋𝐀𝐑𝐈®
#САРДОРЛАР_ФОРУМИ

Бугун Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Ўрта Чирчиқ туман кенгашида "Сардорлар форуми" бўлиб ўтди. Унда 1100 нафардан зиёд ёшлар иштирокида йўналиш сардорлари сайланди. Форумни Ўрта Чирчиқ туман хоким ўринбосари Ф.Султонов очиб берди.

O‘zbekiston Yoshlar Ittifoqi O‘rta Chirchiq tuman kengashi rasmiy kanali

👇👇👇
Https://t.me/orta_chirchiq_yoshlari

O‘zbekiston Yoshlar Ittifoqi O‘rta Chirchiq tuman kengashi Matbuot Xizmati


Адлия вазирлигининг телеграмдаги расмий https://t.me/huquqiyaxborot каналига уланинг.

👉 @mashal_gzt


Forward from: Олтин воҳа
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оналар оёғи остидадур,
Равзайи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эрсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.


Алишер НАВОИЙ

Волидаи муҳтарамаларимиз саломат бўлсинлар ҳамиша!

@oltin_voha


Forward from: Олтин воҳа
Klavus_idum_Uz.apk
2.0Mb
Андроид телефонлари учун ўзбекча клавиатура дастури
(қ, ғ, ў, ҳ ҳарфлари) 📳📲

Асқотиб қолар деб сизгаям илиндик😊

@oltin_voha


Forward from: Polimonolog
Отабек ҳақида унинг қайнотаси зўр гап айтган экан:

Киройи куявинг шундоғ бўлса.


👆@polimonolog 👈


Тушлик маҳали тамадди истаганлар учун👇

NUR BURGER

✅Qulay joy...✅
😊👨‍🍳👩‍🍳Sifatli xizmat😊👨‍🍳👩‍🍳
😋🌮Va yoqimli tamaddi...😋🌮

⬇️⬇️Bularning barchasi...⬇️⬇️
☑️«NUR BERGER»DA☑️

Manzil: Nurafshon shahri...

Mo‘ljal: Olim Ashirov nomli stadioni ro‘parasi...

Murojaat uchun: @Nurburger_admin

Bizning kanalga ulanish:👇👇👇
https://t.me/nur_burger


Forward from: 𝐎‘𝐑𝐓𝐀 𝐂𝐇𝐈𝐑𝐂𝐇𝐈𝐐 𝐘𝐎𝐒𝐇𝐋𝐀𝐑𝐈®
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

Бугун 13 сентябрь соат 11:00 да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашида "Сардорлар форуми" бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўнда ўқитувчи ёшлар иштирокида туман йўналиш сардорлари сайланди. Форумда Ўрта Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари Ф.Султоновхам қатнашадилар.
Барча Ўрта Чирчиқ ёшларини Сардорлар Форумида кутиб қоламиз.

O‘zbekiston Yoshlar Ittifoqi O‘rta Chirchiq tumani kengashi rasmiy kanali
👇👇👇
Https://t.me/orta_chirchiq_yoshlari


#янги_сон

«Машъал» газетасининг янги - 38-сони нашрдан чиқди.

👉 @mashal_gzt


Forward from: Bank va Mijoz
Бир вазият бўйича савол туғилмоқда.
Валюта нархларининг биржада ўзгаришига қараб (ошиши/камайиши) банкларда ҳам курслар ёки ошади ёки пасаяди.

Савол:
• эртага товар хом-ашё биржасида бензин А91 нархи арзонлашса, ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи тушармикин?
• ёки ҚҚС ставкаси пасайтирилса, тадбиркорлар ҳам инсоф билан нархларни арзонлаштирармикин?
Сиз нима деб ўйлайсиз?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Пойтахтимиздаги ер усти метросининг илк йўловчилари

Лавҳа @davletovuz дан олинди.

👉 @mashal_gzt


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Афтидан пойтахтимиздаги ер усти метросида поездлар синовдан ўтказилаяпти.

Лавҳа @davletovuz дан олинди

👉 @mashal_gzt


Forward from: @tv_kommunal
Ассалому алайкум, ҳурматли фуқаролар!

Кейинги пайтда уй-жой коммунал соҳаси, электр энергия, сув, газ билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар бўйича мурожаатлар оқими кўпайди. Энергия ва сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар, таъмир жараёни ҳақида ахборот бериб бориш, ижтимоий тармоқларда мурожаатлар билан ишлаш эҳтиёжи етилди.

Шу туфайли коммунал соҳадаги вилоят ташкилотларининг ахборот хизматлари биргаликда мазкур канал ишга туширилди. Эндиликда бу расмий канал орқали ўз мурожаатларингизни ҳам йўллашингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз ташкилот раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинади. Мурожаатингиз асосли бўлса, қисқа муддатда ижобий жавоб берилади. Вақт ва қўшимча маблағ талаб қиладиган таклифларингиз, мурожаатларингиз манзилли дастурларга киритилади. Хуллас, мазкур соҳа мутасаддилари энди сизга янада яқинроқ бўлишади.

Мурожаатларингизни қуйидаги ботга юборишингиз мумкин: @kommunal_BOT

Ҳурмат билан,
@tv_kommunal канали жамоаси.


#бугуннинг_гапи

Кимўзарлик ўзлигимиздан мосуво қилмасин!

Омил ОМОНОВ,
Нурафшон шаҳар «Нуроний» жамғармаси раиси:

Яқинда авваллари ҳеч кўзга ташланмаган «куёв салом» деган ғалати одат пайдо бўлганини нима билан изоҳлаш мумкин? Шуларни кўриб, одамларда уят, ор-номус деган туйғу қолмаганми, деган тушкун кайфиятга тушасан киши...

Сурат «Халқ сўзи» газетасининг 2019 йил 10 сентябрдаги 187-сонидан олинди.

👉 @mashal_gzt


Forward from: Олтин воҳа
#тирик_сатрлар
#Шавкат_Раҳмон

ТУРКИЙЛАР

Қиличин ташлади беклар ниҳоят,
босилди тулпорлар,
тиғлар сурони,
урҳога ўрганган тилларда оят,
туркийлар таниди комил Худони.

Қиличлар занглади…
фалокат ҳушёр,
туркийлар қувватин берди ерларга.
Ҳийлагар дўстлардай яқинлашди ёв
комиллик қидирган жасур эрларга.

Илвасин йигитлар,
бобир йигитлар,
саждага бош қўйди ёвга терс қараб,
ғулларни кемириб йиғлади итлар,
буюк бошни кесди қилич ярақлаб.

Туркда бош қолмади… қолмади довлар.
хотин-халаж қолди мотам кўтариб,
«Бизга тик қарама» буюрди ёвлар,
ёвларга терс қараб яшади бари.

Таланди самовий тулпор уюри,
таланди зарлари,
зебу забари,
терс қараб ўлинг деб ёвлар буюрди,
ёвларга терс қараб жон берди бари.

Лаҳадга кирдилар ўзларин қарғаб,
қолмади арабий,
туркий хатлари,
туғингиз деди ёв тескари қараб,
ёвларга терс қараб туғилди бари.

Туғилди,
туғилди,
туғилди қуллар,
қирқида қирилган — имдодга муҳтож,
ёвларга терс қараб итлардай ҳурар,
бир-бирига душман,
бир-биридан кож.

Жўмардлар қирилган Туронзаминда
дўзахий тажриба палласин кўрдим:
эшшак суврати бор қай бир қавмда,
қай бирида тўнғиз калласин кўрдим.

Бу ҳолдан буваклар бўғилиб ўлар,
қул Билол эзилиб йиғлар фалакда…
Ўзларин ёндирар борлиқдан тўйган
Бадахшон лаълидай асл малаклар.

Мўминлар беш бора Аллоҳни эслар
саждага бош қўйиб жаллод тошига.
Ўгрилиб сал ортга қарайин деса,
бошига урарлар,
фақат бошига.

Борми эр йигитлар, борми эр қизлар,
борми гул бағрингда жўмард нолалар,
борми бул туфроқда ўзлигин излаб,
осмону фалакка етган болалар.

Бор бўлса,
аларга еткариб қўйинг,
бир бошга бир ўлим демаган эрмас,
шаҳидлар ўлмайди,
бир қараб тўйинг:
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!
Ёвга терс қараган мусулмон эмас!


@oltin_voha


#туғилган_кун

Бугун - 12 август. Агар тақдир насиб қилганда Шавкат Раҳмон 69 ёшни қарши олган бўларди.
Ўшнинг шоир фарзанди Тошкентдан мангу қўним топган...

20 last posts shown.

192

subscribers
Channel statistics