Тўйлар ҳақидаги низом эълон қилинганди. 1 январдан кучга киради:
1) Тўй, оилавий байрамлар, марака ва маросимлар (дафн маросимидан ташқари) 1 кун бўлади;
2) Улар соат 6:00-23:00 оралиғида ўтказилади;
3) Шароитга қараб ош вақти халқ депутатлари томонидан алоҳида белгиланади;
4) 200 нафаргача одам қатнашади, ошда 250тагача;
5) Қўшалоқ тўйда 250 нафаргача, ошда 300 нафаргача;
6) Дафн маросимида чекланмаган одам қатнашиши мумкин, ош бериш вақти бундан мустасно;
7) Кортежда 3 тадан кўп машина мумкин эмас;
8) Диний маърузани руҳсати бор одам ўқийди;
9) «Келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш», «пул сочиш» ва ҳоказоларни ўтказишга йўл қўйилмайди;
10) «етти», «пайшанбалик», «йигирма», «қирқ», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» ва ҳоказоларни ўтказишга йўл қўйилмайди;
11) 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади;
12) Тўйни олиб борувчи артист, фотограф ва бошқалар билан шартнома тузилади;
13) 2 нафардан ортиқ хонандага (гуруҳ) руҳсат берилмайди;
14) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика «Нуроний» жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўз ваколатлари доирасида ушбуларга жавобгар бўлади.
Буни фақатгина жамоатчилик назорати орқали амалга ошириш мумкин. Эртакларида (40 кеча-кундуз), дуоларида (топганинг тўйга буюрсин), четда ишлаётганда ҳам дабдабали тўйни ўйлайдиган халқни тарбиялаш қийин кечади. Бойлар ва амалдорлар ўрнак бўлса эплаш мумкин, менимча.
Манба: 🎭
@zafarbeksolijonov канали.