Mohitabon_blog


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Kanalda har sohadan bir shingil;)
Shuningdek, oʻzbek hamda ingliz tilidagi kontentlardan bahramand boʻlishingiz mumkin 😁
About a Chanel:
✨ Pictures 📸
✨ Videos 🎥
✨Musics 🎧
✨ Traveling 🏞️
✨The most interesting news⚡
✨ Subyektive opinions 🤓

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Yaxshilik evaziga xush javob kutilmaydigan amaldir. Hatto rahmat va duolar kutmay ado etilgan ishdir yaxshilik. Аgar inson oʼzi qilgan yaxshilik badaliga bandadan bir ziyon va ozor cheksa, demak, uning amali, balki amalidagi ixlosi sinovga tushdi. Oʼsha chogʼda senga men yaxshilik qilgan edim-ku demasa, ajrdan, qabuli Ilohiydan bir umid bor.

Akrom Malik

@Akrom_Malik_rasmiy




Forward from: HUDUD 24
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат

Эликтиричкаларда люклар ёқлиги етмагандек ойналар очиб қойиладиган қилиб ишланмаган.
Гулистон шаҳар масъул ходимларидан изоҳ кутамиз !
Иложи борича тақатамиз!

Обуна бўлинг 👉 @hududd


Forward from: Grantlar.uz
Qozogʻiston: Oʻzbekistonlik nomzodlar uchun “Samarali Telegram-jurnalistika” treningi; barcha xarajatlar qoplanadi!

Trening Olmaota shahrida 2023-yil 22-26-may kunlari boʻlib oʻtadi. Dastur rus yoki oʻzbek tilida ariza topshirish mumkin.

Oʻzbekistonlik professional internet-OAV va Telegram-media jurnalistlari, muharrirlar va blogerlar ariza topshirishi mumkin.

Iqtisodiy imtiyozlar:
– Safar xarajatlari qoplanadi
– Bepul turar joy va oziq-ovqat taʼminlanadi

Arizalar 2023-yil 7-may soat 23:00 gacha qabul qilinadi.

Batafsil👇
https://grantlar.uz/samarali-telegram-jurnalistika-treningi-barcha-xarajatlar-qoplanadi/

@grantlar


Judayam gʻalati holatga duch keldim ertalabdan.

Toshkentga ketish uchun Toshkent-Sirdaryo elektropoyezda ketishga qaror qildim. Sababi hammamizga ayonki nechi kundan beri yoʻlkira narx navosi fazoda uchib yuribdi. Shu sababdan elektropoyezda odam kam boʻladi deb oʻylab ertalabdan kevolibman.

Yaxshi niyyatda poyezdga chiqsam odam bilan liq toʻla, kamiga hamma oynalar yoqib, dim gʻalati hidlar bilan toʻla.

Poyezd yurishni boshladi hamki dim havo tarqamadi. Ha nachora bugun manzilgacha turib ketishga mahkumman deb indamay ketaverdim.

Birdan kimdir oyogʻimga urganday boʻldi. Jaxl bilan shart ortimga qarasam bitta qizgina shilq etib hushidan ketib qoldi. Shartta koʻtarishga harakat qildim, lekin biram ogʻir ekan. Yordam beringlar desam bollarga menga baqrayib qarab turibdi "befarosatlar".

To'g'risi, bu holat juda ham jaxlimni chiqardi. Na bir mas'ul hodim bor na bir yordam beradigan yoshi kattaroq odam. Hammasi baqrayib qarab turibdi, qiz bechora oʻziga kelgandan keyin hamma oʻzini yordam bermoqchi odamga oʻxshatdi.

Tovba qildim-u qizga biror nima boʻlganda nima qilardi. Shundayam bir galla "soʻqimlar" qoʻlini burniga tiqib qarab turaverardi.


Nahotki odamlar shunchalar befarq-u befarosat boʻlib ketmoqdami???


Umumiy haqiqat va qoidalardangina xabarim bor, xuddi hamma singari. Ammo menda ustoz yo'q ekan hali xech bir narsadan xabarim yo'q ilmi tolib singari!

Hozirda juda ko'p amin boʻlayapman "ustoz koʻrmagan shogird har tomonga yoʻlgʻalar" degan gapning mazmunini.


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Бутунжаҳон Ер кунида сайёрамиз муаммолари ҳақида

Ҳар йили 22 апрел – Бутунжаҳон Ер куни сифатида нишонланади. Ярим асрдан бери нишонланаётган бу санада ҳар йили миллиарддан ошиқ одам сайёрамизни қийнаётган муаммолар ҳақида бонг уради.

👉 https://kun.uz/17882140

Kun.uz расмий канали


Лўлилар ким? Лўлиларнинг тарихи.

Лўлилар (жўгилар) — кўчманчи халқ. Лўлиларнинг, асосан, 2 гуруҳи: Европа лўлилари ва Ўрта Осиё лўлилари бор. Лўлилар аслида Ҳиндистондан тарқалгани ҳақидаги маълумотлар - ҳақиқат. Лўлиларнинг дастлабки гуруҳлари V-VII асрларда ва кейинги даврларда Шимолий Ҳиндистондан тарқала бошлаган.
Жаҳон миқёсида лўлилар 18 000 000 кишини ташкил этади. Лўлиларни турли мамлакатларда турлича ном билан аташади: инглизлар – «тревелерс», «жипси», турклар – «қорача», руслар – «рома», «сиган», эронлар – «косиб», «заргар» ва ҳоказо. Ўзбекистонда уларни «лўли», «мўлтони», «жўги» каби номлар билан аташади. "Мўлтони" деб аталишини эса бевосита Мўлтон шаҳри билан боғлаш мумкин. Ўрта Осиё лўлиларининг айрим гуруҳлари «жўги» (ҳиндчада камбағал, қашшоқ дегани), «ҳиндистоний», «бўлужий» деб аталиши ҳам лўлиларнинг асл ватани Ҳиндистон бўлганлигини тасдиқлайди. Лўлилар эса ўзларини «мугат» (муғ, оловга топинувчи) деб атайдилар.
Лўлилар 1417 йили Венгрия, 1418 йили Германия, 1422 йили Испания, 1500 йили Полша, 1422 йили Италия, 1430 йили Aнглия ва болтиқбўйи мамлакатларида тарқалганлар.

Тарихда лўлиларни кўп мамлакатлар киритишни хоҳламаган, уларга қарши қонунлар ҳам имзоланган. Россияда эса буткул тескариси. Лўлиларга фуқаролик, паспорт берилган. Улар Россиянинг бошқа фуқаролари эга бўлган ҳуқуқларга тўлақонли эгадирлар.
Лўлилар икки тилда сўзлашади: ўзбек ва тожик. Aммо ўзларининг махсус, яширин тили ҳам бор: “лавзи мугат” ёки “арабча” (улар ўзларини қора танли кўриниши ва кўчманчи турмуш тарзи ўхшаш бўлган арабларга қариндош деб ҳисоблайди).

Лўлиларнинг келиб чиқиш ҳақидаги миш-миш.
Қадимда бир камбағал ота-она бўлиб, уларнинг Лў исмли ўғли ва Ли исмли қизи бўлган. Кунлардан бир кун мамлакатга босқинчилар бостириб киради. Тўполонда ҳалиги ота-она фарзандларини йўқотиб қўяди. Лў ва Ли ота-онасини излашга тушади – ҳар бири ўз йўлини танлайди. Орадан йиллар ўтгач, Лў билан Ли учрашиб, бир-бирини танимасдан, турмуш қуради. Ҳақиқат очилганда, муллалар уларни лаънатлайди ва ўша вақтдан бошлаб бу лаънат “Лўли” сифатида уларнинг авлодларига ўтиб келади.

Форсча луғатда “лўли” сўзи “рақс ва қўшиқ билан шуғулланадиган одамлар” деган маънони англатади.

Library @centerasia_library

Каналга уланиш👇
@centerasiastudy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




Odamlar pul desa insof tugul iymonidan ham kechvorishiga bugun Ramazonning oxirgi kunida juda koʻp guvoh boʻldim.

Ex, essiz xech qachon oʻlmaymiz deb oʻylaydimi bilmayman


Last day of Ramadan😢🥺


Forward from: Jakhanova🕊️
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ey Quddus! Sen uchun duo qilishdan boshqa hech narsa qila olmaydigan bizlarni kechir…


Such a productive day Alhamdulillah😇




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Volontyorlar uchun yana bir ajoyib imkoniyat!

Endilikda Yoshlar ishlari agentligi yurtimizdagi volontyorlik guruhlar va tashkilotlarning tashabbusli loyihalarini moliyaviy qo‘llab-quvvatlaydi.

Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri bo‘yicha har bir hududdagi 5 tadan eng yaxshi volontyorlik loyihalari tanlab olinib, ularni amalga oshirish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravarigacha mablag‘ yoʻnaltiriladi.

Sizning ham volontyorlik yo‘nalishida loyihalaringiz bormi? Unday bo‘lsa hoziroq yoshlarportali.uz sayti orqali ariza yuboring!

Eslatib o‘tamiz, arizalar joriy yilning 1-iyuniga qadar qabul qilinadi.


​​Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия:

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

Манба: меҳроб.уз

https://t.me/Nasibam29




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарзандларга қилинган ҳар бир сармоя, йиллар ўтиб 1000 карра бўлиб қайтади!

Мурад Буилдингс компанияси томонидан эълон қилинган ушбу ижтимоий роликда энг яхши инвестеция фарзандларга қилинганидир, деган мазмундаги ғоя илгари сурилади.

😊 @Registan_SchoolТез орада!


📌 Grant asosida o'qishni tamomlaganlar 3 yil davlatga ishlab berish majburiyati bekor bo'ldimi?

Ijtimoiy tarmoqlarda ushbu mavzu keng muhokama qilinmoqda. Shuningdek murojaatbotimizga ham ushbu xabarlarga oydinlik kiritib berishimizni so'rashgan. Tegishli vazirlik mas'ullari va yuristlar bergan ma'lumotlarga ko'ra 3 yil davlatga ishlab berish amaliyoti bekor bo'lmagan, idoraviy hujjat o'z kuchidaligi aytilmoqda.

Shuningdek davlat granti hisobiga tahsil olgan talabalar 3 yillik majburiy mehnat faoliyatini kambag'allik yuqori bo'lgan hududlarda amalga oshirishlari haqida takliflar ko'rib chiqilmoqda.

🎓Talaba.uz rasmiy kanali👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZa_lmXyNXkWg

20 last posts shown.

61

subscribers
Channel statistics