1930 йилда олинган фотосурат. Кўчада жума намозини адо этаётганлар ҳам, намозни ўқимасдан, четда туриб олиб, жума тугаса, нарсаларини сотиб савдо-сотиқ қилиш учун кутиб турганлар ҳам аллақачон вафот этганлар. Уларнинг бари ҳозир тупроқ остида ва уларнинг ҳар бири ўзлари юриб ўтган (ҳаёт) йўлининг ниҳоясини кўриб турибдилар. Намоз ўқиган очликдан ўлиб ҳам қолмаган, намоз ўқимай тижорат қилгани сабабидан, топган молу мулкини ўзи билан қабрига олиб кетолмаган.
Дунёлари кетиб, (яхши ёки ёмон) амалларигина қолган. Аллоҳим, хотималаримизни яхши қилгин!
Анвар Аҳмад таржимаси@MubashshirAhmad