#Қуръон_мусобақаси_2018
Эртага ҳам Қуръон зиёфатидан баҳраманд бўлинг!Ҳақ таоло каломига катта муҳаббат қўйган халқимизга илоҳий раҳмат ёғилсин деймиз. Бугун эрта тонгдан диёримиз узра Яратган Парвардигорнинг баракоти ва нурлари ёғилди, десак айни ҳақ гапни айтган бўламиз.
Чунки, гувоҳ бўлганимиздек, ёшу қари, каттаю-кичик, хуллас, барча Қуръонга муҳаббатли юртимиз аҳли эрта сахардан ҳудудлардаги қорилар мусобақаси ўтадиган жоме масжидларга юзланишди.
Азим пойтахтимиздан таралган мусобақа шукуҳи барча мўмин-мусулмонларимизнинг кайфиятини кўтарди, ўта таъсирли қориларимизнинг тиловатлари Қуръонга ошиқ қалбли кишиларимизнинг кўзига ёш келтирди.
Агар инсон ибодат ниятида Каломуллоҳни тингласа ва жим турса чексиз ажру мукофотга эга бўлади. Қуръони каримни эшитувчи, аввало, қалбини ҳозирлайди, ибодатни ният қилади, сийратию суратида хотиржам бўлиб, ихлос билан Аллоҳнинг каломига соме бўлади. Мана шундагина ўзи умид қилган ва бунга ваъда қилинган ажрларга эришади, иншоаллоҳ.
Пойтахтимизнинг Талабалар шаҳарчасидаги «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг республика босқичини интернетдаги www.youtube.com манзил орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.
Шундай экан азизлар, фурсатни бой берманг, сўз ва қалам билан ифода қилиб бўлмайдиган онларни ўтказиб юборманг, имкон бўлса бориб, бўлмаса бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб, завқ олинг. Барчамиздан Аллоҳ рози бўлсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати✅ Бизга қӯшилинг ⤵️
@muxlis_media