Namangan tumani hokimligi | rasmiy kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Namangan tumani hokimligining telegramdagi rasmiy kanali
Murojaat yuborish uchun: @Nammurojaatbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Бугун 20 апрель куни Наманган туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи О.Хўжаев тумандаги 19, 20, 22, 23 мактабларда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонларидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида мактаб, маҳалла ҳамда миллий гаврдия ҳамкорлигида ўқувчилар давомадини яхшилаш, умумтаълим мактабларида тартиб - интизомни таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Бундан ташқари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Масъулларни фаолиятлари назоратга олиниб керакли тавсия ва вазифалар белгилаб берилди.


⚡️Кўпчилик агар 300 кВт "свет" ишлатсам ҳаммасини 900 сўм тарифи билан тўлашим керак бўлади деб ўйлашни бошлади.

Ундай эмас: Дейлик сиз ойига 250 кВт ток истеъмол қилдингиз, Сиз ҳар бир кВт учун 900 сўм, яъни 225 минг сўм тўламайсиз.

Бу вазиятда 200 кВт 450 сўмдан, қолган 50 кВт 900 сўмдан ҳисобланади, яъни 135 минг сўм бўлади.

☝️Бу хабарни нотўғри тушуниб, свет нархи жуда кўтарилиб кетар экан деб юрганларга юборинг!

👇👇ТАРҚАТИНГ👇👇  
http://t.me/+UxEXHXxwXGRbnEwd


#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм микдорида моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов: Бу шунчаки форум эмас. 2 кун давом этган Наманган-Хитой инвестицион бизнес форуми фақат йиғилиш ва кўргазмалар билан чекланиб қолмади, Хитойдан келган инвестор ва тадбиркорлар вилоятнинг ҳар бир ҳудудидаги корхоналарда бўлишди ҳамда уларнинг имкониятлари билан танишгач лойиҳалар бўйича келишув имзолашди.

Бизнес форумининг тўлиқ тафсилоти.


☀️🌤 Наманганда 20 апрел куни 29 даража илиқ бўлади.

▫️«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 20 апрел, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 13-18  даража илиқ бўлади.  


"Оила муқаддас даргох-Уни авайлаб асраш баржамизнинг бурчимиздур"

Наманган туманида Ажрим ёқасидаги хамда низоли оилаларда ажримни олдини олиш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди билан хамкорликда мухокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Оила ва хотин-қизлар бўлими, тегишли хотин-қизлар фаоллари, туман ИИБ, туман Мусилмонлар идораси вакиллари, отинойилар, ФХДЁ бўлими хамда ажрим ёқасидаги ва низоли оила вакиллари иштирок этди.

23 та ажрим ёқасидаги оилалар кўриб чиқилиб уларга мутасаддилар томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 6 та оила яраштирилди 14 та оилага ўйлаб кўришлари учун муддат берилди, 3 та оилани яраштиришни имкони бўлмаганлиги сабабли ажралишлари учун тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.

Наманган туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ахборот хизмати.


🌟 Diqqat, Namangan viloyati ayol-qizlari! 🌟

📅 1-maydan boshlab, IT Loyihalar tashabbusi bilan USAIDning tadbirkorlik va biznes muhitini rivojlantirish bo'yicha loyihasi hamkorligida "She-commerce for Central Asia" kompyuter savodxonligi va elektron tijorat kurslarini boshlaymiz! 💼💡

🤝 Sizni USAID bilan birgalikda zamonaviy raqamli ko'nikmalarni egallashga yordam beradigan ushbu ajoyib loyihada ishtirok etishga taklif qilamiz!

📍 Kurslar quyidagi manzillarda ochiladi:

Pop tumani
Namangan tumani
Chortoq tumani

⏳ Kurs davomiyligi: 2 oy.

👩‍💻 Kurslarda 18 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan qizlar qatnashishi mumkin.

🔐 Kursda o'qish uchun 24 aprelgacha veb-saytimizda ro'yxatdan o'tishingiz kerak: https://she-commerce.asia/
O'z mahoratingizni oshirish va elektron tijorat olamida yangi istiqbollarni ochish imkoniyatini qo'ldan boy bermang! 💼

Murojaat uchun:

+99894 054 51 97
+99899 001 20 08


#Kurs #KompyuterSavodxonligi #ElektronTijorat #O'zbekiston #Qizlar #Ayollar #Ta'lim #SheCommerce #USAID


Рақамлаштириш бўйича “Наманган тумани тажрибаси” бошқа ҳудудларда оммалаштирилади

Жорий йилнинг 17 арель куни Наманган тумани ҳокимлигида Наманган туманида ахборот-технологияларини ривожлантириш ҳамда давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар чора-тадбирлар дастури ижроси муҳокама қилинди.

Муҳокамада туманда рақамли иқтисодиёт, “IT-Park” ва IT-компаниялар фаолиятини кенгайтириш, рақамли таълимни ривожлантириш ва давлат хизматчиларини  малакасини ошириш лойиҳа ва тадбирлари  бўйича масъул вилоят ҳамда туман ташкилот ва идоралари томонидан  амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботлар тингланди ҳамда келгуси вазифалар белгиланди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Б. Ахунбабаев, вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори А.Пазилов, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий шўъбаси бошлиғи Р.Холматовлар иштирок этишди.

Наманган тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати



9 last posts shown.