NAMANGAN TUMAN XOKIMLIGINI AXBOROT XIZMATI RASMIY KANAL

@namangantumanhokimligi Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

@NamanganTumanHokimligi✔️
Channel's geo & Language
not specified, not specified
Category
not specified


Channel's geo
not specified
Channel language
not specified
Category
not specified
Added to index
28.03.2020 10:37
Душанбадан мактаб ўқувчилари учун ТВ-дарслар бошланади. Масъулият ота-оналар зиммасида.

30 мартдан Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланади. Бу ҳолатда таълим сифатини назорат қилиш қандай амалга оширилади?

Kun.uz мухбири шу савол билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимовага юзланди.

«Дарҳақиқат, карантин даври таътиллари берилиши муносабати билан Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва PISA билан ҳамкорликда видеодарслар тайёрланмоқда.

Бу дарсларнинг эфирга узатилишида фарзандларининг уни томоша қилиши ва ўзлаштиришида ота-оналарнинг роли муҳим ҳисобланади.

Ота-оналар иложи бўлса, бирга кўришса, фарзандларини назорат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди», – деди инспекция вакили.

Маълумот учун, «Ёшлар» телеканалида – 1-4-синф, «Оилавий» телеканалида – 5-8-синф, «Маданият ва маърифат» телеканалида – 9-11-синф ўқувчилари учун, «Дунё бўйлаб» телеканалида эса барча амалий фанлардан телевизион дарслар бериб борилади.

Телевизион дарслар ўзбек ва рус тилларида тасвирга олинмоқда.

👇Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari