Namangan viloyati hokimligi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok
Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/
Ишонч телефони: (71)2000722
Электрон почта: namangan@umail.uz
Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманган-Хитой форумида вилоятга қанча пул олиб кирилди?
Форумдан қайси туман кўпроқ фойдаланиб қолгани-ю, кимнинг кетмони учганини билиш учун туман ҳокимларига микрафон тутдик.


Баътафсил видеода...


Чортоқ тумани ёшлари ўртасида ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, спорт вазирлиги, маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Бугун Чортоқ туманида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур анъанавий мусобақанинг бу йилги мавсумига старт берилди.

Унда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича беллашадилар.

Очилиш маросимида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, вилоят спорт бошқармаси, спорт мактаби, маҳаллардаги ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар спорт соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилашди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Намангам шаҳрида Рақамли технологиялар мактаби – “School 21” билан учрашув бўлиб ўтди

18 апрель куни Рақамли технологиялар вазирлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида Рақамли технологиялар мактаби директори З.Лухманованинг ўқувчилар ва талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда халқаро дастурлаш мактабида талабаларнинг IT касбларига бепул эга бўлиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

“School 21” - Рақамли технологиялар мактабида

✅ Энг йирик IT-компаниялар томонидан қўлланиладиган машҳур дастурлаш тилларида бепул ўқитилади;

✅ Дастурлаш тажрибасидан қатъи назар, 18 ёш ва ундан юқори бўлган ҳар бир киши мурожаат қила олади;

✅ Ўқув жараёнида лойиҳа ҳамкорлари томонидан биринчи иш таклифларини олинади;

✅ Олинган билим ва кўникмаларингизни синаб кўришингиз мумкин бўлган 3 ойлик мажбурий амалиёт ўталади;

✅  IT-шаҳарча Самарқанд шаҳрида 24 соат ва ҳафтасига 7 кун ишлайди;

✅ Бошқа вилоятлардан келган иштирокчилар ўқиш даври давомида ётоқхона билан таъминланади.

“School 21” саралаш интенсиви IT соҳасига тўлиқ сингдириш имкониятидир.

Рақамли технологиялар мактабининг саралаш интенсиви жорий йил 27 май куни бошланиши кўзда тутилган бўлиб, мазкур интенсив учун аризалар 19 майга қадар қабул қилинади. 

Интенсивда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш

Қўшимча маълумот учун: 93 039-44-42


Таълим муассасасида билим олаётган ўқувчи-ёшлар билан турли соҳа вакиллари, раҳбарлар иштирокида учрашувлар ўтказиш ёшларнинг эртанги ҳаётида, маълум бир касб танлашида муҳим омил ҳисобланади. Айни жиҳатдан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейи ўқувчилари билан ўтказилган “Судья ва ёшлар” учрашуви ҳам эртанги фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ташкилотлари билан боғлаш ниятидаги кўплаб йигит-қизларга ўзига хос мотивация бўлди.

Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов иштирокида бўлиб ўтган учрашувда дастлаб суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, мамлакатимизда одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мазкур жараёнларда судларнинг ўрни, суд идораларининг асосий вазифалари ҳақида сўз юритилди.

Очиқ мулоқот, самимий суҳбат тарзида давом этган учрашувда вилоят суди раиси ўқувчилик ва талабалик йилларини эсга олиб, Янги Ўзбекистон ёшларига яратиб берилаётган бугунги шароитларни эътироф этди. Судьялик касбининг адолатни, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, келгусида мазкур тизимда фаолият олиб боришни истаган ёшлар мустаҳкам билим олишга интилиши, ўз устида ишлаши зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейида бугунги кунда жами 360 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Албатта улар орасида суд-ҳуқуқ соҳасига қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Айни жиҳатдан, юзма-юз мулоқотда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят суди раисига мурожаат қилдилар. Йигит-қизларнинг саволларига ҳаётий мисоллар, амалиётда учрайдиган воқеа-ходисалар билан жавоб қайтарилгани бўлажак ҳуқуқшуносларни суд тизимига, судьяликка бўлган қизиқишини оширди.

Жонли мулоқотларга бой ўтган учрашув якунида вилоят суди раиси томонидан таълим муассасасининг фаол ўқитувчи ва ўқувчиларига фахрий ёрлиқ ва китоблар топширилди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#18apr #yoshlar

"Хуш келибсиз!" Наманганда!

Ёшлар телеканалида эфирга узатилаётган янги кўрсатув бу гал Наманган вилоятидан тайёрланди.



mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

5 last posts shown.