#Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Бу Шеробод-5 деган блогерча ҳақида биз аввал ҳам ёзгандик. Лекин тизимни бу блогерчага чора кўришига журъати етмаётгандек гўё” изоҳи билан тарқалган видеохабар юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБнинг расмий муносабати.
Видеода ҳайдовчилар Наманган шаҳрининг Аэропорт кўчасида гуруҳ-гуруҳ ҳаракатланиб, автомашинага қўшимча жихоз яъни ишлаб чиқарувчи корхона назарда тутилмаган товуш чиқарувчи мосламалар ва антенна ўрнатганлиги акс эттирилган.
Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автомашина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Telegram I
Instagram I
Youtube