NNAMANGAN yangiliklari

@newsnamangan Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

https://t.me/joinchat/AAAAAFiZefFaf6b15B9HJQ
Channel's geo & Language
not specified, not specified
Category
not specified


Channel's geo
not specified
Channel language
not specified
Category
not specified
Added to index
24.01.2020 13:25
advertising
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
13
members
~0
avg post reach
N/A
daily reach
N/A
posts per day
N/A
ERR %
0
citation index
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
Bizning gurupamizni dostlaringizgayam yuboring @newsnamangan eng faol ishtirokchi 1 fevral sanasida mukofatlanadi
FVV Seysmoprognostik monitoring Respublika markazi xabar qiladi: 24.01.2020 da Toshkent vaqti bilan 12:10 (24.01.2020 da 07:10 Grinvich bo'yicha) Тojikistonda zilzila sodir bo'ldi. Koordinatalar 39,14 gradus shimoliy kenglik, 71,70 gradus sharqiy uzunlik. Magnituda М=5,5. Chuqurlik h=10 km. Toshkentgacha masofa 317 km janubiy-sharqiy yo'nalish bo'yicha.
Zilzila O'zbekiston hududida:
Toshkent: 317 km;2-3 ball
Namangan: 207 km;3 ball
Andijon: 191 km;3 ball
Farg'ona: 139 km;4 ball
Guliston: 291 km;3 ball
Jizzax: 348 km;2 ball
Samarqand: 411 km;2 ball
Теrmiz: 441 km;2 ball
Qarshi: 512 km;2 ball
Navoiy: 551 km;2 ball
Read more
O'zbekistonda hozirgina soat 12:12 da yer qimirladi.yana aniq malumot bolsa tashlaymiz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ​2020 йилни — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили», деб эълон қилди.
Наманган шаҳридаги сув истеъмолчилари диққатига!

Жорий йил 22 январидан 15 февралигача Шимолий Фарғона каналида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли каналдан сув келиши тўлиқ тўхтатилди. Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг асосий қисмига сув узатувчи Курашхона сув иншооти орқали ичимлик суви етказиб берилишида танқислик вужудга келиб, Наманган шаҳрининг Гўзал даҳаси, И.Каримов, Ж.Мангуберди, Косонсой кўчалари, Гулистон МФЙ, Ирводон ва Ровустон МФЙ ларнинг бир қисми, шунингдек 2, 3, 4, 5, 5а, 6 кичик туманлар, Елхон ва Орзу МФЙ ҳамда Нуробод даҳаси ҳудудларига ичимлик суви етказиб берилишида узилишлар содир бўлиб туради.

Шунингдек юқоридаги холатлар сабабли, Уйчи тумани худудида хам кундузи 10:00 дан 15:00 гача ,тунда 22:00 дан эрталаб 5:00 гача ичимлик суви таъминотида чекловлар амалга оширилишига мажбур бўлинмоқда.

Истеъмолчилардан эҳтиёжлари учун сув захирасини яратиб туришларини сўраймиз.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун вилоят “Сувоқава” ДУК маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

Вилоят “Сувоқава” ДУК ахборот хизмати.
Read more
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹
💐АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Омонат дунёда омонмисиз?! Алҳамдулиллаҳ етказганига шукур!

🏔 Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,
🤲 Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.

🏔 Ўша тоғнинг чўққисида оппоқ қор бор дейишади,
🤲 Кўнглингиз шу қордек, оппоқ бўлсин.

🌲Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади,
🤲 Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин.

💦 Янада пастга тушсангиз тоза булоқ бор дейишади,
🤲 Қалбингиз шу булоқдек тоза бўлсин.

🛣 Ўша булоқ ёқасида узун йўл бор дейишади,
🤲 Умрингиз шу йулдек узун ва хайрли бўлсин!

🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

💐🌸🌞ХАЙРЛИ КУН!😊🌸💐
Read more
Диққат диққат!

Орқа ён парда масаласи бўйича суд 3 марта қолдирилди. Бу сафар қайси куни бўлиши номаълум!

Тахминимизча орқа ён парда рухсат бервориш нозик масала.
Сабаби орқа ён пардага рухсат бўлса кўпчилик тонировкадан воз кечиб текин пардага ўтиб олади.
Натижада тонировкадан тушаётган миллиардлаб пул тўхтайди.
Орқа ён парда тақиш пуллик бўлиш эхтимоли хам йўқ эмас...

❗️Янгилик бўлиши билан каналда хабар берамиз
@newsnamangan
Read more
Ijtimoiy tarmoqlarda M.... savdo markazidaga pishiriqlar boʻlimida suvaraklar sayr qilishmoqda nomli video paydo boʻldi...
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси жума, 24 январь куни 11:00да бўлади

Ўзбекистон тараққиётининг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги йиллик мурожаатномани МТРКнинг 4та телерадиоканали, 5та телеканали ҳамда 12та ҳудудий телерадиокомпания, шунингдек, 5та нодавлат телеканал ҳамда президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, интернетдаги тегишли сайтлар орқали тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин.

Аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида мурожаатнома сурдо таржима билан, шунингдек, русча таржима ва инглизча таржимаси билан эфирга узатилади.

Каналга уланиш учун👇👇👇👇
@newsnamangan
Read more
ретро

Ёшлигимиз эсимизда ва доим соғиниб коламиз дўстлар ва яқинларга юборинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
@newsnamangan
ERTAGA KUTULYATGAN OB XAVO 24 KUNGI
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Хитойда тарқалган коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши хавфи қай даражада? Мамлакатда бунга қарши чоралар кўрилганми? Бугун, 23 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган Матбуот анжуманида бу ҳақда маълумот берилди. 

Расмийларнинг қайд этишича, Хитойда коронавирус бўйича эпидемик вазият мураккаблашиши сабабли  “Uzbekistan Airports” АЖ ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тиббий-санитария хизмати томонидан давлат чегарасини, айниқса, Хитойни кесиб ўтган шахсларнинг юқори сифатли тиббий мониторингини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ тизимидаги фаолият юритаётган стюард ва стюардесса ҳамда борт бошқарувчилари иштирокида эпидемик вазият ва унинг олдини олиш юзасидан семинарлар ўтказилган. 

Бундан ташқари, Республика Вирусология илмий текшириш институти интенсив терапия бўлимида коронавирусга гумон қилинган беморларни қабул қилиш учун махсус бокс тайёрлаб қўйилган. Республикадаги аэропорт ва темир вокзаллари санитария карантин пунктларида ушбу касалликка гумон қилинган бемор аниқланса, уни дарҳол изоляторга изоляция қилиш, коронавирусга лаборатор таҳлилини ўтказиш учун намуна олиш тартиби белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан коронавирус инфекциясини янги турини Ўзбекистон ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Коронавируснинг янги тури (nCoV) қарши олиб бориладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш тўғрисидаги методик услубий кўлланма лойиҳаси ҳам тайёрланган. 

Анжуманда коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қатъий назоратга олингани, Хитойдаги коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан мамлакат аҳолисининг хавотирланишига ҳеч қандай асос йўқлиги таъкидланди.
Read more
Bu bizning damaschilarda 😂😂😂😂😂
Президент: Электр ўчишлари, газ етишмовчиликлари оддий ҳолатга айланиб бўлган