«Сайлов-2019» рукнидан
Сайловдан олдинги сўровномалар халқ орасида партияларнинг
рейтингини аниқлашга нисбий бўлсада ёрдам беради. Одатда бундай сўровлар сайлов натижалари билан
деярли бир хил чиқади.
Каналимда ўтказилган
сўровномада 38,5 минг овоз берилди. Энг кўп овозни
«Ҳеч қайси партияга овоз бермайман» жавоби олди
(34%).
Бевосита
5 та партияларга берилган овозларнинг ўзини кўриб чиқсак,
49,4%, яъни овоз берувчиларнинг
салкам ярми ЎзЛиДеПни танлади.
Турли Телеграм каналларда ўтказилган яна бошқа сўровларни ҳам кўриб чиқдим. Мен кўрган сўровларнинг барчасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси кўпроқ овоз олган
.
Охирги 3 та Президентлик сайловида (2007, 2015, 2016) ғалаба қозонган, Олий Мажлисга бўлган охирги 3 та сайловда (2004, 2009, 2014) энг кўп жойни эгаллаган партиянинг халқ орасида рейтинги юқори бўлишидан ҳеч ким таажжубланмаса керак.
Кўрамиз, сайловда ким ғолиб чиқаркан? Сўровлар аслиятга тўғри келадими ё қайсидир партия 4-уринишда ЎзЛиДеП ўрнини эгаллайдими, буни вақт кўрсатади...