Туркия суди Истанбул аэропортдаги терактга алоқадор олти кишини умрбод озодликдан маҳрум қилди. Ушбу теракт оқибатида икки ўзбекистонлик ҳам ҳалок бўлган
2016 йил 28 июнь куни Истанбулнинг Отатурк номли халқаро аэропортида катта теракт юз берган эди. Аввалига уч жангари атрофдаги одамларга қарата ўт очган, сўнг бомба портлатган эди. Теракт оқибатида 45 киши ҳалок бўлган, 160 киши яраланган.
Куни кеча Туркия суди ушбу иш бўйича айбланаётганларнинг олти нафарини умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Умуман, бу иш бўйича жами 45 киши турли моддалар бўйича судланмоқда. Улар орасида Туркия, Россия, Жазоир, Тунис, Миср ва Сурия фуқаролари бор.
Ҳар қандай теракт — аянчли ҳодиса. Истанбулдаги бу теракт биз учун ики карра аянчлироқ — ушбу теракт оқибатида камида икки ватандошимиз ҳалок бўлган. Бири Самат Муҳиддинов, иккинчиси эса асли наманганлик 22 ёшли Аброржон Устабоев эди (Аброржон аэропортга келиб, таксидан тушгани ҳамон террорчилар ҳужум бошлаган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган). Ўзбекистонлик хонанда Шуҳрат Воҳидов ҳам терактнинг жонли гувоҳи — айни вақтда ушбу терактдан омон қолган бахтли инсонлардан.
https://t.me/joinchat/AAAAAE446OBu0CHTAQ4APw