"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#_пенсия хабарлари

НОГИРОН БОЛАСИ БОР ОНАГА... ПЕНСИЯ ЁШИГА ЎТГУНИЧА ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНАДИМИ?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври пенсияга чиқишда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Бунда, қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.
Ушбу қараб туриш вақти фуқарода умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Агар фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлмаган тақдирда 18 ёшгача болага қараб туриш даври иш стажига ҳисобланмайди.
Бундай вазиятда фуқарони ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида унга “ёшга доир нафақа” тайинланади.
9Маълумот учун, ёшга доир нафақага
◼️ эркаклар 65 ёшдан;
◼️ аёллар 60 ёшдан чиқиш ҳуқуқига эга бўлса;
◼️ болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар 55 ёшдан чиқишлари мумкин.

Ф. Салохиддинов,
Пискент туман Пенсия
жамғармаси бўлим бошлиғи.

@piskenthayoti




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Масал

⸺ Табиат қатъий тартиб асосида яратилган, – деди бир куни донишманд.

⸺ Унда нега дунё бетартиб? ⸺ сўради уни тинглаётганлар.

Донишманд афсус билан деди:
⸺ Ахир, биз бу тартибга риоя қилмаймиз, итоат этмаймиз...


@piskenthayoti


#Адлия_хабари

✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади.

📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ФВВ огоҳлантиради❗️

🔰Сел хавфи туфайли тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз.

@piskenthayoti


#_тадбир

Туманимиздаги 4-сонли мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Д. Валихонова томонидан беш ташаббус доирасида "Халқаро сув куни" муносабати билан "Табиатни асраш ҳар бир инсонни бурчи" шиори остида ташкил этилган расмлар танлови бўлиб ўтди. Танловда ғолиб бўлган ўқувчилар мактаб рахбарияти томонидан эсталик совғалар билан тақдирландилар.

@piskenthayoti


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Кўп қаватли хонадонларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади.

Бунда, Экология жамғармаси ҳисобидан аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.

Ушбу тизим дастлабки босқичда Тошкент, Андижон, Бухоро, Термиз, Ангрен шаҳарлари ва Тошкент туманида йўлга қўйилиши белгиланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади.

Бу орқали хизмат кўрсатилмаган ҳудуд учун ҳам дебитор қарздорлик ёзиб қўйишдек адолатсиз амалиётга чек қўйилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Чиқинди полигонларини тартибга келтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги тизим ташкил этилиши белгиланди.

Мавжуд 194 та полигондан ресурсини ўтаб бўлганлари ёпилади. Ҳар бир вилоятда 3-4 тадан чиқинди полигони махсус эко-саноат зонасига айлантирилади ҳамда уларда қайта ишлаш ва ёқиш лойиҳалари амалга оширилади.

Қолган полигонларда чиқиндини вақтинча тўплаб, қайта юклайдиган станциялар ишга тушади. Улар эко-саноат зонасини кафолатланган чиқинди массаси билан таъминлашга хизмат қилади. Мутасаддиларга инвестор топиб, ўз ҳудудида камида биттадан чиқиндини ёқиш заводи қуриш лойиҳасини бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳудудларда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Ҳар бир вилоятдаги 2 тадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.

Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади.

Йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда вазирлар ва ҳокимлар тизим ташкилотлари томонидан экилган кўчатларнинг униб-ўсиши ва тўғри парвариш қилинишига алоҳида эътибор бериши лозимлиги таъкидланди.

Яна бир муҳим масала – сўнгги вақтларда дарёлар, табиий сув ҳавзаларида электр билан балиқ овлаш кўпайиб кетаётганига эътибор қаратилди. Бу йилнинг ўзида 39 та ҳолатда электр билан, 436 та тўр билан ноқонуний балиқ овлаш аниқланган.

Мутасаддиларга бу борада таъсирчан назорат ўрнатиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди. Браконьерлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йирик саноат корхоналарида, барча саноат зоналари атрофида яшил ҳудудлар ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Чиқинди полигонлари атрофида терак, тут, гужум, заранг экиб, яшил белбоғ барпо қилиш, барча иссиқлик электр станциялари, гидроиншоотлар, сув омборлари атрофида ҳам кўчат экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ижтимоий объектларга кўчатларни бепул етказиб бериш бўйича ўтган йили бошланган амалиёт бу йил ҳам давом эттирилади. Уларга 4 миллиондан зиёд кўчат бепул тарқатилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Баҳор мавсумида маҳаллаларда ва кўп қаватли уйлар атрофида, йўллар ва каналлар бўйидаги ерларга дарахт экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Пойтахтда амал қилаётган йирик қурилиш лойиҳаларида майдоннинг камида 30 фоизига дарахт экиш мажбурияти барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди.

Экология вазирлигига “Менинг боғим” лойиҳасини ишга тушириш топширилди. Бунга бюджетда назарда тутилган 50 миллиард сўм ажратилади. Жойларда 444 та яшил боғ ва 160 та жамоат паркларини ташкил қилишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” доирасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

Тошкент вилоятида дарахт экиш бўйича бошланган лойиҳага кўра, Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўртачирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.

Бу ташаббус маъқулланиб, ҳар бир вилоятда камида 20 гектардан ер ажратиб, ушбу тажрибани бошлаш топширилди. Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги камида 2 тадан марказий кўчада маҳаллий иқлимга мос гул кўчатларини экиб, уларни тематик кўчага айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Автомобиль ва темир йўл бўйлари, дарё ва канал ёқаларида, маҳаллада, кўчада, кўп қаватли массивларда дарахт ва гул экиш, озодаликни таъминлаш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Қурилиш ташкилотлари, цемент, ғишт, оҳак, нефть-газ ва кимё, бўёқ, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, иссиқлик корхоналари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз фаолияти билан атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсирига яраша дарахт экиш бўйича ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Умуман, дарахт экишни оммалаштириш, умуммиллий ҳаракатга айлантиришда тарғибот ва тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган.

Лекин, аксарият вилоят ва туманларда дарахт экадиган жойлар ҳалигача белгиланмагани, суғориш ва кўчатга пул ажратилмагани танқид қилинди.

Масалан, боғ учун Қорақалпоғистонда 47 гектар, Наманганда 25 гектар ва Қашқадарёда 26 гектар ажратилиб, ишлар бошлаб юборилган. Лекин Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳалигача қарор қабул қилмаган.

Айниқса, Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Хонобод, Гулистон, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари вилоят ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал ва экологияга жавобгар ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар тизимидаги масъул раҳбарларнинг бу борадаги фаолияти кўриб чиқилгани, улардан 28 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилганини қайд этди.

Жумладан, Касби, Қарши, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди, ушбу туманлар ҳокимларининг, 6 та вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа раҳбарларга “ҳайфсан” берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.

Facebook|Instagram|X


#_обуна
#_маънавият
#_маърифат

“PISKENT HAYOTI” ГАЗЕТАСИ ТАХРИРИЯТИНИНГ ТУМАНИМИЗДАГИ 3 –СОНЛИ, 7-СОНЛИ, 10-СОНЛИ, 12-СОНЛИ, 14 –СОНЛИ, 20-СОНЛИ, 21-СОНЛИ, 22 –СОНЛИ, 25-СОНЛИ, 27-СОНЛИ, 28-СОНЛИ, 29-СОНЛИ, 30-СОНЛИ, 31 –СОНЛИ, 32-СОНЛИ, 33 –СОНЛИ, 37-СОНЛИ, 38-СОНЛИ, 39 –СОНЛИ, 41 ВА 42–СОНЛИ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА

МУРОЖААТИ


ҚАДРЛИ УСТОЗЛАР!

Туманимизнинг ягона нашри, жадидчиларимиздан қолган бебаҳо мерос –“Piskent hayoti” газетасининг 2024 йилги
обунасида юзага келаётган моливий муаммоларнинг асл сабаби бу йилги обуна мавсумини кўнгилдагидек ташкил этилмаганида ёки баъзи раҳбарларимизнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараётгани оқибатидир деб ўйлаймиз.
Чунки ўтган йили туманимиз мактабларининг обуна сони 850 тадан ошган бўлса, бу йил бу кўрсаткич бор –йўғи 450 тани ташкил этмоқда холос!
Ваҳоланки, бу йилги ўқитувчилар сони ҳам ўтган йилдагидан ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас.
Тўғри, биз бу масалада кўпроқ раҳбарларни айблаяпмиз. Лекин уларнинг гапларига қулоқ тутсак, улар ҳам имкони борича ҳаракат қилишаяпти. Фақат жамоаси масаланинг моҳиятини тушуниб етмаяпти ёки масалага нописандлик билан қараётгнлиги учун ҳам шундай ҳолат юзага келмоқда.
Айтингчи ҳурматли устозлар, узоқни қўя турайлик, яқин бир йил вақт ичида қайси бирингиз маънавият, маърифат борасида ёки жадидчилик ҳаракатининг моҳияти ва бу ҳаракатни юзага келтирган вазият ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдирдингиз? Ҳеч ким! Биз бундай мақолани мутлақо кўрмадик. Фақат тадбирларни ёритиш билан билан кифояланаяпмиз холос.
Ваҳоланки, Президентнинг ҳар бир давлат идораси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши шартлиги ёки босма ахборот воситаларисиз ёшларга бугунги кун талаблари даражасида билим бера олмаймиз деган қатъий талабларини мунтазам равишда эслатиб бораяпмиз.
Сиз газета ўқимасангиз Далатимиз раҳбарининг ушбу талаб ва топшириқларини қандай бажарасиз? Интернет 21 асрнинг буюк кашфиёти бўлса ҳам, у ҳеч қачон ёзма нашрларнинг ўрнини босолмайди, ҳаққонийликка жавоб бера олмайди. Шундай экан, бу ҳақда ҳар бирингизнинг мушоҳада юритишингизни, мулоҳаза қилишингизни илтимос қиламиз.
Чунки сиз кучли билимингиз ва теран тафаккурингиз орқалигина ўқувчиларингиз ўртасида ҳурмат ва эътибор қозона оласиз. Ўзингиз маърифатни қадрламасдан туриб эса ҳеч қачон ўқувчиларингизга маърифатни сингдира олмайсиз.
Шундай экан, сизлар ҳақиқий маърифат тарафдорига айланишингиз, маънавиятни, маърифатни тарғиб қилишингиз лозим. Маънавият, маърифат эса мутолаадан бошланади.
Бугун туманимиздаги “Истиқлол” маҳалласида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими шу кунгача ҳовли жойини ораста ва саранжом –саришта ҳолга келтирмаган хонадонларни қаттиқ танқид қилиб, ким биз бошлаган ишни қўллаб –қувватламаса бошқа жойга бориб яшайди деган қатъий хулосани берди ва юзага келган ҳолатни маънавиятсизликдан, маърифатсизликдан келиб чиққан дея баҳолади.
Кўрдингизми, ҳаётимизда юз бераётган ҳар бир салбий ҳодисанинг замирида маънавиятсизлик, маърифатсизлик ётади.
Шундай экан, сизлардан илтимосимиз шуки, ўзингизни ҳақиқий устоз, маърифат тарафдори эканлигингизни исботланг.
Халқимизда “Шавла кетса кетсин, обрў кетмасин”-деган гап бор. Сиз юзига бораётган арзимаган маблағ мактабингизни, раҳбарингизни ва ўзингизнинг номингизни тилга олинишига арзимайди деб ўйлаймиз.
Обуна масаласи долзарб муаммога айланган бугунги кунда юқорида номлари келтирилган мактаблар жамоаси ҳам мурожаатимизни ўз жамоаларида кўриб чиқадилар ва албатта ўзларининг ҳақиқий устоз –маърифат тарафдорлари эканликларини исботлайдилар деб ўйлаймиз.

Таҳририят

@piskenthayoti




Шавкат Мирзиёев

Оммавий ахборот воситалари аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ҳокимият идораларига етказишнинг муҳим ва таъсирчан воситасига, 
халқнинг энг яқин кўмакчиси ва ҳамдардига, демократия кўзгусига
 айланиши зарур. Ҳокимият ва бошқарув органлари фаолиятига танқидий ва холис баҳо бериш, турли соҳалардаги камчиликлар, долзарб муаммоларни дадил кўтариб чиқиш улар фаолиятида асосий мезон бўлиши керак. 
@piskenthayoti

20 last posts shown.