platforma.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


2024 йилнинг биринчи чорагида энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий сектор корхоналарининг ўнталиги экан.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy


Энди Тошкент халқаро аэропортида Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy


Бир гуруҳ санъат вакиллари Тожикистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирланди

"Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун, Тожикистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Назарбеков, Муножат Йўлчиева, Оғабек Собиров, Юлдуз Усмоновага “Ҳофизи халқии Тожикистон” ҳамда Ёдгор Саъдиевга "Ҳунарпешаи халқии Тожикистон" фахрий унвонлари  берилди" - дея хабар бермоқда Тожикистон Республикаси Президентининг расмий сайтида.

@platformauzb


Ўзбекистон — боғлар ўлкаси

Бундан 57 йил олдин

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1967 йил 18 апрель сонидан:

Шу йилнинг 10 апрелигача республикамизда 3862 гектар майдонда янги боғлар, 1768 гектар майдонда токзорлар ва 2116 гектар майдонда тутзорлар барпо этилди. Бундан ташқари 33 миллион тупдан кўпроқ мевали дарахт кўчатлари, 15 миллиондан кўпроқ тут кўчатлари экилди

57 йилдан сўнг
Бугунги газеталаримиз саҳифаларидан:

"Айни дамда республика бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми давом этмоқда. Бугунги кунга қадар жами 127 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди".

@platformauzb


Ўқувчимиз муносабати

Ақлимни танибманки, ўқитувчиданда хору зор, бошқаларга тили қисиқ юрадиган иккинчи бир касбни кўрмадим.

Афсуски, бу ҳамма биладиган, аммо ҳеч ким гапирмайдиган, яна ҳам тўғрироғи, гапиртирилмайдиган ҳақиқат!
Шавкат Ширинов.

@platformauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оғир кунларда ҳам биргамиз!

Қозоғистондаги сув тошқинидан жабр кўрган қондош қариндош қозоғистонликларга гуманитар ёрдам карвони ташкил этилди.

Бу хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар ўз ёрдамларини қуйидаги манзилга юборишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек йўл 6-тор кўчаси, 20-уй.

Пластик карта рақами: 8600332956785400

Усенов Серикбай

тел. +99890-984-33-46

@platformauzb


Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг белгиланганидан ортиқ қисми ижарага берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунга кўра,
якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан, 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган бўлса, Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмайдиган ҳажмда белгиланган.

Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони юқоридаги келтирилган ҳажмлардан ортиқча бўлса, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқи эътироф этилади.

@platformauzb


Вазирлар Маҳкамаси ва Туризм қўмитаси диққатига!

Ички туризм учун ортиқча шартларнинг кераги йўқ

Андижон ҳокимининг устозлар билан мулоқотидан олинган кичик парчага кўзим тушди. Ўқитувчилардан бири вилоят раҳбарига юзланиб, минг истиҳола билан "ўзим учун эмас, жамоага Самарқанд ва Бухорога айланиб келишимизга ёрдам қилсангиз" деяпти.

Шуҳрат ака бунга жавобан "Мен розиман, лекин сизлар нима қилиб берасизлар менга?" дейди. Мураббийлар олий таълимга кириш кўрсаткичини ҳеч бўлмаса 50 фоизга чиқариб берамиз деб айтишса, жаноб ҳоким 70 фоизга чиқарган кунинглар Туркияга жўнатаман дейди.

Қисқаси, суҳбат шу тарзда кечган. Ҳокимнинг қандайдир натижани шарт қилиб қўйиб, хорижга саёҳатга юбормоқчилиги яхши, албатта. Лекин ички туризм учун, айниқса, устоз ва мураббийларга бирор бир шарт қўйишнинг кераги йўқ назаримда. Энди бир ўйлаб кўринг. Хорижда битта ўқувчи қайсидир фандан ғолиб чиқса, қайсидир спортчи медал олса, ҳеч муҳокамасиз қимматбаҳо совғалар берамиз. Уй, машина ва ҳоказо. У шунга арзийди. Чунки мамлакатни танитди. Гап бўлиши мумкин эмас. Устози ҳам рағбатлантирилади.

Аммо ўқитувчилар осмонни олиб беринг демаяптику. Ўзимизнинг шаҳарларга боришга ёрдам қилинг деяпти. Бунга кетадиган маблағ ҳам машина ё уйга сарфланганидек отнинг калласи бўлмайди. Зеро, устозлар ортиқча шартларсиз бу эътиборга лойиқ.

Мулоҳаза қилиб кўринг, қанча болани саводли қилишяпти. Осонмас. Шуям натижа аслида. Ишонасизми, муболаға бўлмаса, миллионлаб юртдошларимиз ҳали Тошкентни кўрмаган. Самарқанд, Бухоро ё Хиванику қўяверинг. Чунки аксариятининг моддий имконияти етмайди. Ички туризм учун таклиф қилинаётган пакетлар эса у қадар жозибали эмас. Айримларидан ҳатто Дубай ёки Туркияга бориш арзонроқ тушади. Имтиёз борку десангиз, унинг учун шартлар ҳам етарли. Оддий одам ҳисоб-китоб қиладию, фикридан қайтиб, ўша пулни рўзғоримга ишлатаман дейди.

Аслида инсон умри давомида бир марта бориб кўриши керак бўлган шаҳарларимизни оддий юртдошларимиз ҳам кўра олиши лозим. Бунинг учун қулайликларни кенгайтириш, нархларни қайта кўриб чиқиш, балки жамоавий, оилавий саёҳатларга кўпроқ чегирма беришни жорий қилиш зарурдир. Албатта, ортиқча шартларсиз. Шунда ўқитувчиям, бошқа касб эгасиям бировнинг ёрдамига муҳтож бўлиб ўтирмайди. Ўзи хоҳлаган пайтда саёҳатга чиқади. Бу кайфиятига ҳам ижобий таъсир қилади. Кайфияти яхши бўлса, оиласида ҳам, ишида ҳам муҳит бошқача бўлади...

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу лавҳа ҳақида бироздан кейин сўз юритамиз...

@platformauzb


Ошкора кўзбўямачилик қиссаси

Р. Кушербаевнинг ёзишича, пойтахтда “Яшил макон” платформасига киритилиб, ҳақиқатда экилмаган 41 мингдан ортиқ кўчатларни экология ходимлари  тасдиқлашмаган. Бу эса туман ҳокимликлари, ИИБ ва прокуратура томонидан экология ходимларига босим ўтказилишига олиб келган.

Хусусан, Яккасарой тумани экология бўлими бошлиғи К.Бектурганов 29 март куни тунги соат 03:00да ички ишлар ходимлари томонидан уйидан олиб кетилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиб, тасдиқлаш талаб қилинган. К.Бектурганов чамаси 10 соатлар ички ишлар ходимлари томонидан ноқонуний ушлаб турилган.

Бундан ташқари, 30 март куни кундузги соат 10:00да Шайхонтоҳур тумани экология бўлими бошлиғи Х.Мирахмедов чамаси 3 соатлар туман прокуратурасида ноқонуний ушлаб турилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш ҳамда тасдиқлаш талаб қилинган.

Шунингдек, Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан 03.04.2024 йилда Учтепа тумани экология бўлими ходимлари ўз ишхонасига, яъни туман экология бўлими хонасига киритилмай босим ўтказилган.

Бу биргина Тошкент шаҳрида бўлаётган ҳолат...

@platformauzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиддий хавотир!

Юртимизга хориждан олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар ҳеч бир текширувлардан ўтказилмасдан кенг сотувга чиқарилмоқда. Телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда реклама қилинмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, биологик фаол қўшимчалар таркибида психотроп моддалар бор экан.

Бу масалага на Соғлиқни сақлаш вазирлиги, на назорат қилувчи бошқа идоралар эътибор қаратмаяпти. Энг қизиғи, бу турдаги дори воситалари истеъмолга чиқарилишидан олдин бирор бир лицензия талаб этилмаскан.

65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган "Док1 макс" ва Намангандаги йод билан боғлиқ оммавий заҳарланишлардан ҳалигача тегишли хулоса чиқармадик.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy


Эрон Исроилнинг Ўзбекистонга жўнатаётган кимёвий ўғит маҳсулотларини мусодара қилди

Исроилда ишлаб чиқарилган кимёвий ўғит маҳсулотлари Ўзбекистонга жўнатиш учун Эрондан транзит орқали олиб ўтилаётган пайтда Эрон божхона хизмати томонидан мусодара қилди. Бу ҳақда божхона хизматига таяниб, ИРНА ахборот агентлиги маълум қилди.

“Исроилда ишлаб чиқарилган ушбу кимёвий ўғитлар партияси таркибида калий нитрат бўлган. Ўғитлар ортилган юк машинаси Бандар Аббос божхонаси орқали Ўзбекистонга олиб ўтилиши учун декларация қилинган, бироқ, божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинган”, – дейилади хабарда.


@platformauzb


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

@platformauzb


Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига эгалик ҳуқуқи берилишининг аниқ тартиби белгиланмоқда

Жумладан, қуйидаги асослар эътироф этиш ҳуқуқларини вужудга келтиради:

— 2018 йил 1 майга қадар уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бино ва иншоотлар;

— ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган майдондан ортиқча эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотлар;

— эътироф этиш мумкин, деб топилган лекин 2018-йил ўтказилган бир марталик умумдавлат акциясида якунига етмаган ҳоллар;

— 2021-йил 8-июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан ажратилган, лекин тасдиқлаш масаласи тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ўз вақтида кўриб чиқилмаган ер участкалари;

Манба

@platformauzb


Даҳшатли сел араб давлатларини ҳам қамраб олди

Биргина Ўмоннинг ўзида табиий офат 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди, уларнинг аксарияти болалар эди, деб хабар берди араб нашрлари.

Баҳрайн ва БААда ҳам тошқинлар кузатилган.

@platformauzb


Вазирлар_Маҳкамасининг_2024_йил_16_апрелдаги_204_сон_қарори.pdf
701.2Kb
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (иловалари билан)

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy


Бош прокуратурада тозалаш бошланибди

Бош прокуратуранинг:
• 17-бошқарма, яъни Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи;
• 18-бошқарма – Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи; 
• 21-бошқарма – Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ҳам ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этиш ҳақида Бош прокурор номига ариза ёзгани айтилмоқда.

Манба

@platformauzb


Қарор билан 2025 йил апрелдан бошлаб, электр нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига ҳам, II гуруҳ истеъмолчилари учун ҳам бир киловатт·соат электр энергияси 1 000 сўмдан етказиб берилади.

Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз — бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда. Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда.

Табиий газ етказиб бериш нархи эса қуйидагича ўзгаради. Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори бир кубометр учун 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 2 500 сўмдан етказиб берилса, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари бунинг учун 1 800 сўмдан тўлайди.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 2 000 сўм бўлади. Электр энергияси бир ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатни, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 500 куб метрни, бошқа мавсумда эса 100 куб метрни ташкил қилмоқда.

Тарифларнинг ўзгариши аҳоли ичида энергоресурсларни тежаб ишлатишни рағбатлантиради.

@platformauzb


🔹Фарзандингиз келажагини "Туронбанк" кўмагида барпо этинг!

➖Ҳар бир ота-она фарзанди келажаги учун қайғуради. Бор сармоясини болаларининг эртаси учун жамғаришга интилади. Сизга бу борада энди “Туронбанк” энг яқин ва ишончли кўмакчингиз бўлади.

➖Сиз “Туронбанк”да янги ишга туширилган “Келажак пойдевори” жамғарма омонатини очиб, қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:

☑️ Сармоянгизни юқори фойда билан йиғишни бошлайсиз

☑️ У 18 ёшга тўлгунига қадар жамғармангиз ишончли, хавфсиз ва даромадли кўпаяди

☑️ Омонатни атига 100 минг сўм билан очиб, унга яна 100 минг сўмдан маблағ қўшиб бориш мумкин

☑️ Энг муҳими, ҳар ойлик фойда асосий маблағга автомат қўшилади ва ортиб боради. (капитализация)

▪️Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
▪️Алоқа маркази: 1220


Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

@platformauzb

20 last posts shown.