Уйғондингми дўстим?!🤗
Ооо, табрикларим!🥳
Минг шукур саломат экан жону-тан.🙂
Бугун бир қизиқдим,🤔
Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!🧐
Ёмон туш кўрдингми,🥶
Бу эмас қайғу.
"Нималар кирмайди тушга...",-деганлар,😌
Тасаввур қилгина миллионлаб бемор,🤕
Кишилар бир чимдим ухламасканлар.😴❌
Дастурхон ёзилди хонадонингда,🍰🍭
Қош уйма, салгина суви қочган нон,🍞
Қайдадир ўқидим, бир бурда нонга,
Зор экан бир миллион саккиз юз инсон.
Болалар шовқини ёқмас қулоққа,👂
Шукур қил, улғайиб қолдилар анча,
Эҳ дўстим,ёруғ оламда,
Тирноққа зор бўлиб юрганлар қанча...🥺🥺
Минг шукур, юртинг тинч, рўзғоринг бутун,
Томоқдан сув ўтар, кўзларинг равшан.
Билмасанг билиб қўй, минглаб мусофир,
Сен тепган тупроқни топмай йиғларкан...😊😊😊
@princess0006