Оуу талаба! Иш-пиш топиб қўйдингми ўзинга? Даданг қайси числога олди Москвага билетни?
Куни кеча
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бутун Ўзбекистон талабаларини мустақиллик байрами билан табриклашни ёрворипти. Ўтган йилги 9 млн атрофидаги, 10% ошганда ҳам 10 млн бўлиши керак бўлган контракт сал кам 11 млн бўпти. Бу камлик қипти шекилли энди барча контрактда ўқиётган талабаларни стипендияси 400 минг сўмдан фикс қилинибди. Яъни мияси зўрға ишлайдиган Ғишмат билан бюджетга киришига ярим бал етмай қолган қиз ҳам 400 мингдан стипендия олади. Олдин 5 баҳога ўқиган талаба стипендиясининг (750 минг) 12 ойлик жамланмаси унинг йиллик контрактини ёпишга етар эди. Бу талабаларда ўқишга нисбатан жуда катта мотивация эди.
Мисол учун оиласи қийналган талаба, отасини "Расия"га бориб кўча супуриб пул топиб, уни ўқитишини кўз олдига келтириб туриб ҳам, 5 баҳо учун ўқишга астойдил интилиши мумкин эди. Хозир эса ижтимоий тенглик ниқоби остида ҳаммага 400 минг сўмдан қилиб белгиланган "Степуха" белгилашибди бу буюк социалистлар.
Барча шартнома асосида ўқийдиган, ОТМ га ўз кучи билан кирган талабалар бундан норози. Чунки бу талабаларни ичида бюджет учун 0,1 балл етмай кирганлари, ота-онамга оғирлигим тушмасин деб 5 баҳога ўқиб, шу стипендияни ўз эҳтиёжига ишлатаётган қизлар ҳам бор. Айтинг, ўша қизлар қаерда ишлашсин? Хўп 6 млн стипендиясини ота онаси топиб берар, талабага эса стипендия йўқ. Хўп бор ана 11млн тўласа 400 минг сўм стипендия бор, (50 доллар 😂😁😐😔😢) га қандай яшаши керак? 100к майли транспорт даптар-ручка расходи бўлсин. Қолгани кунига 10к дан тушяпти. Бу дегани бир кунда 3 та нон ва 4 та тухум. Қойил қолмай иложимиз йўқ албатта.
Социалист давлат бўлган СССР да ҳам ҳаттоки талабаларни ҳаёти яхши эди. Текин ўқиш, стипендия. Капиталист бўлган ғарб давлатида эса ўзим ўқиганман, талабани ҳаёти жаннат. Биз киммиз ўзи? Социалистми ёки Капиталист? Биз аросатмиз. Жуда кўп талабалар контракт асосида ўқишга кириб қолса, ота онаси тўлай олмайман қизим кел қўй деса, мен ўзим стипендияларимни тўплаб ёрдам бераман онажон, жон она ўқий мен ҳам деганларни кўрганман, ўзимга шахсан шундай мурожатлар, кўнгил ёришлар бўлиб туради. Кўпчилик талабаларда ўқишни ташласамми деган фикр ҳам йўқ эмас бу нарсадан кейин.
Нима учун ҳамма пул йиғишга асосланган қонунлар "Ривожланган давлатлар андозасига кўра" деб олинадию ижтимоий хаёт тарзидан хеч андаза омасмикинмиза?
Ёшлар иттифоқи! Солла яхшими? Чарчамай бошлаволдиларми? Ўзингизни кўрсатадиган пайт келди. Хақиқий хурматни мана шу талабаларнинг манфаатини лоббировать қилиб оласизлар 10 очколи нишон сизларга шу. Хурматли мутасаддилар, шу нарсани қайта кўриб чиқинглар, миллатни, юртни эртанги куни шуларни қўлида, хотяби кимнидур даврида яраб яшнаб ёшликларини ўтказишсин талабаларимиз умрбод тирикчилик ташвишида ўзини ўтга чўққа уравермай.
Ха айтганча, Мед институтни боллари ёзяпти:
"ака дарсдан кўра кўпроқ тўйхонада официант бўлиб ишлашга тўғри келяпти" деб. Эртага кунимиз пинцет ва скальпельни патнисда ташишга ярайдиган докторларга қолиб кетмасин...
Каналга уланиш👉
@nurbekalimov