Sharq24 I Ommabop I Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Қуёш Шарқдан чиққани каби - илм, маърифат, маданият ҳам Шарқда уйғона бошлаган
Мурожаат учун:
@sharq24murojaatlar
www.sharq24.uz
t.me/sharq24uz
fb.com/sharq24uz
instagram.com/sharq24uz/
twitter.com/sharq24uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи якунланди

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентдаги Абдулла Қодирий ва Дўстлик боғлари қайта таъмирланади. Бунинг учун инвестор камида 20 миллион доллар сарфлайди

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


II жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн. сўмдан пул берилади

Президент 2024 йил 16 апрел куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-65-сонли фармонни имзолади.

Бунда барча харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили уруш қатнашчиларига 18 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилган эди.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Пойтахтда мансабдор шахсларнинг экология ходимларига босим ўтказгани юзасидан текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда давлат органлари мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатлари суиистеъмол қилинган ҳолда экология вазирлигининг Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари ходимларига нисбатан кўчатлар экилганлиги тўғрисидаги асоссиз маълумотларни “Яшил макон” махсус электрон платформага киритиш борасида тазйиқ ўтказилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан текширув бошланганини, ҳар бир ҳолат ўрганилиб, унда эътироф этилган давлат органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланишини маълум қилди.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Кўмакчи_эксперт

Ижтимоий тармоқлар орқали давлат хизматчиларини обрўсизлантирганлик учун жавобгарлик белгиланганми?

Эксперт, ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доценти Курбанов Маъруфжон Мамадаминович ушбу саволга жавоб берди.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оталар фарзандларини қайси касб эгалари бўлишини ҳоҳлайди?

#сўровнома

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


#дўстлик_оқшоми

Душанбе шаҳридаги “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик оқшоми” бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон концертни биргаликда томоша қилдилар.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берувчиларнинг хавфсизлиги ДХХ, ИИВ, Миллий гвардия ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан таъминланади. Журналистик текширувни ўтказиш жараёнида аниқланган коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам ҳимоя қилинади – қонун лойиҳаси

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Бир қатор ташкилотларнинг давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди

Хусусан:

⁃ “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ буюртмачилигидаги 9,4 млрд сўмлик;

⁃ “Оқдарё туман йўллардан фойдаланиш” корхонаси буюртмачилигидаги 2,5 млрд сўмлик;

⁃ Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти буюртмачилигидаги 150 млн сўмлик давлат харидларида қонунчилик талабларига зид равишда аффилланган шахслар ғолибликни қўлга киритган.

Шунингдек:

⁃ “Ҳудудгазтаъминот” АЖ буюртмачилигидаги 1,2 млрд сўмлик;

⁃ “Фарғонайўлкўкалам” УК буюртмачилигидаги 289,5 млн сўмлик;  

⁃ Урганч давлат университети буюртмачилигидаги 260,6 млн сўмлик;

⁃ Қўқон шаҳар ҳокимлиги буюртмачилигидаги 212 млн сўмлик;

⁃ Ҳайвонларни идентификация қилиш рўйхатга олиш ва кузатиш маркази буюртмачилигидаги 120 млн сўмлик;

⁃ “Наманган йўл қурилиш-таъмирлаш” МЧЖ буюртмачилигидаги 120 млн сўмлик давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномаларига биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилинди ва тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Садақа сўраш касбми?

Ўтказилган ижтимоий сўровномада иштирок этган бошқа миллатга мансуб аёл, садақа сўрашни касб эканини билдирди.

Батафсил видеода

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДАВР_ҚАҲРАМОНЛАРИ

Андижонлик тадбиркорларни, вилоятимиз фаоллари дея айтаоламиз. Боиси, улар ўз соҳаларида юксалиш сари одимлаб бораётган, ёш авлодни ортидан эргаштираётган шаҳслардир.

Тақдим этилаётган видеороликда Бўстон туманидаги фаол тадбиркорлардан бири Ботиржон Қодиров томонидан ташкил этилган "Sabo tex" ишлаб чиқариш корҳонасининг фаолиятига назар солинади.


Ушбу видеорепортажни тўлиқ кўриб чиқишни тавсия этамиз.

К
аналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Аттракционнинг ўриндиғи синиб кетиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Кеча, 16 апрель куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги истироҳат боғида аттракцион троси узилиб кетиши оқибатида 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Термиз шаҳри "Тупроққўрғон" МФЙ Ҳаким Ат-Термизий кўчаси ёқасида жойлашган “TERMIZ AVENUE PARK" МЧЖга қарашли “BOLAJON” номли маданият ва  истироҳат боғида ўрнатилган "Қувноқ тепалик" аттракционида  4 кишилик ўриндиқ ерга қулаши оқибатида фуқаролар турли хил тан-жароҳати олган.

Жароҳатланганлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шавкат Мирзиёев: Мен умримни шу халққа тикканман!

Худо менга соғлик бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен 7 йил умримни тикдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Ўзбекистон мобил интернет ҳамёнбоплиги рейтингида Марказий Осиёдаги энг яхши давлат бўлди

Broadnabd Genie томонидан тузилган Мобиль маълумотлар ҳамёнбоплиги индексида 179 та давлатларда ўртача ойлик ва камида 10Gb интернет ишлатиш ушбу ойликни қанча қисмига тўғри келиши таҳлил қилинган.

Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши ва дунёда 43-ўринда деб топилган.


Ушбу жадвални 10Gb интернетни ишлатиш нарҳи (Mobile data cost) бўйича таҳлил қилинса, бу кўрсаткичда Ўзбекистон дунёда 5-ўринда энг арзон мобиль интернетга эга эканлиги кўрсатилган.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинишининг тафсилотлари эълон қилинди.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда, ўтган йили тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 94 триллион сўмга етиб, сўнгги 7 йилда 4,2 баравар ошгани, 2023 йилда тармоқдаги экспорт 3,1 миллиард доллар бўлгани таъкидланди.


Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Кадиров Нурали Усманалиевич Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар подполковник Кадиров Нурали Усманалиевич Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


ФВВ рахбари лавозимидан олинди

Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Кадиров Нурали Усманалиевич лавозимидан озод этилди.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Украина пойтахти Киев шаҳрида 15 апрель куни Ўзбекистон–Украина бизнес кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон ва Украина элчилари, Украина Савдо-саноат палатаси раиси ва мутассадилари ҳамда Украина ишбилармонлик доиралари вакиллари қатнашди.

“Учрашувда мавжуд муаммолар қайд этилиб, уларни бартараф этиш бўйича тадбир ва амаллар белгиланди. Шундай муаммолардан бири, мисол учун, Украинага Ўзбекистондан келадиган текстил маҳсулотларининг божхона қийматини биздан келаётган инвойс ва декларация асосида эмас, балки қатор холларда украин божхонаси белгилайдиган қимматроқ қийматда қайд этилиб, маҳсулотларимиз Украина бозорига кираётган пайтида юқорироқ ҚҚСга тортилаяпти. Йиғилишда шу каби муаммолар Украин ҳамкорлари ва мутассадилари эътиборига тортилиб, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўришга келишиб олинди. Бу каби масалаларнинг бир талайгинаси муҳокама қилинди ва яна қатор соҳаларда, жумладан уруш шароитида азият чекаётган қатор украин ишлаб чиқариш корхоналарини Ўзбекистонга релокация қилиш, креатив иқтисодиётда ҳамкорликни ошириш каби таклифлар муҳокама қилинди”, деб ёзди тадбиркор Зафар Ҳошимов

Маълумот учун, бу кенгаш 2021 йил Ўзбекистон ва Украина Савдо-саноат палаталари томонидан таъсис этилган.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz


Сингапур Бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

Сингапур Бош вазири ўз ўрнига Сингапур Бош вазири ўринбосари ва молия вазирини тавсия қилди.

Каналга обуна бўлинг ➡️@sharq24uz

20 last posts shown.