Мулоҳазаларим


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


280 белгидан ошиқ твитлар

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Statistics
Posts filter


Ё Али! Ё пирим! Ё алҳазар! Ё ҳазрати фалончи! деган гапларни тез-тез эшитиб турасизми?

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

إن العبد ليتكلم بالكلمة ما يتبين ما فيها، يهوي بها في النار أبعد ما بين المشرق والمغرب.

❝Банда ундаги нарса-(маъно)ни аниқлаштирмай бир сўзни айтиб қўядида, у сабабли дўзахга машриқ билан мағриб орасиданда узоқроққа тушади❞.

📚 Бухорий (6477) ва Муслим (2988).

Ширкдан узоқ бўлинг, яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг.


Forward from: Musannif Adham
Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!

1443 ҳижрий йил, Рабиул-охир ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2021 йилнинг 18, 19 ва 20 ноябр (пайшанба, жума ва шанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ " يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ، قَالَ: " أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ "

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.

Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَ صُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَ ذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ". متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618).

Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.


Ўз аҳлимизга, яқинларимизга ғамхўрлик қилишимиз учун қалбларимизга меҳр солиб, кейин бу амалимиз учун бизга савоб ҳам берадиган Аллоҳим, нақадар раҳмлисан! Сен Роҳмансан, Раҳиймсан, Ғаффорсан, Ғофурсан. Сен Хожамизсан, сенга қул бўлишлик бахт.


Forward from: bakiroo
Коронавирус омили баҳонасида солиқ таътиллари ва кредитлар қайтарилиши бўйича имтиёзларни ким олади, деб ўйлайсиз?

Биринчи навбатда транспорт соҳаси. Ўзбекистон ҳаво йўллари, Ўзбекистон темир йўллари, Тошкентшаҳартрансхизмат ва умуман давлат қарамоғида қолаётган барча паразитлашган транспорт корхоналари янги таътиллар ва имтиёзларга асосий даъвогар бўлади.

Чунки коронавирус уларнинг нўноқлиги, самарасизлиги ва фақат ўзлаштириш методичкаси устига қурилганини оқлаш учун зўр баҳона бўлди. Коронавирус бўлмаганида бошқа важ ва корсонларни ўйлаб топишга тўғри келарди. Идеал шторм, идеал ёнғин қисқаси.

Шунинг учун Ўзбекистон темир йўллари метронинг бутун бошли линиясини тўсатдан ёпиб қўйса, асло ажабланманг.

Ёки автобуслари интервали бусиз ҳам минутлар эмас, соатларни ташкил этадиган Тошкентшаҳартрансхизмат соат 10дан 16гача интерваллар янада узайишини эълон қилса, демак шу вақтда автобуслар умуман бўлмайди дея тушуниб қўяверинг. Пойтахт маъмурияти мақсадига эришди деярли: Тошкент жамоат транспорти ўлдирилган дунёдаги биринчи пойтахтга айланиб бўлди.

Яна қайтараман: коронавирус яқин истиқболимизда нўноқ бошқарув, самарасизлик ва барча ўзлаштиришларни исталганча "списать" қиладиган" идеал баҳона бўлади.

@the_bakiroo


​​​​Чўпни гулга буркаган зот кун келиб уни яна қуруқ чўпга айлантириб қуяди.
Вақт кам, дўстим, уни қўлдан берма...


Forward from: UZBEK - GOLD
Машҳур латифа бор эди:

Бир мамлакат подшоси халқининг хақини талаб қилмаслигидан ҳайрон бўлар экан. Нима қилса ҳам ҳеч ким ҳақини талаб қилмасмиш. Подшоҳ бир куни фармон чиқарибди "Бозорга киришдан аввал ҳар ким кетига бир тепки еб, кейин киради". Подшоҳ фармон эълон қилингандан бошлаб кута бошлабди. Ҳаммаёқ жим-жит эмиш. Орадан бир қанча вақт ўтиб, бозорда жанжал чиқгани хабари келибди. "Ийе, ҳайрият", деб бозорга отланибди. Бозорга борса, жанжал-тўполон. "Нима бўляпти?", деб ёши катта бир отахондан сўраса "Бозорга киришга навбатни қара. Кетга тепадиганларни кўпайтирсин, тезроқ кирайлик", деган экан.

"Истаган машинамизни оламиз, растаможкани йўқот, эпласанг сот", деб эмас "Нимага нархни оширдинг?", дейилгани юқоридаги латифани эсга солди. Кетимизга тепишларига розимиз. Фақат нархни оширмасин.👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEwNAOX1YLm1ovIqcg


Forward from: davletovuz
Рус тилида битта сўз бор “гибкость”. Ўзбек тилида контекстдан келиб чиқиб таржима қилинади. Иқтисодиёт турли ўзгаришларга қанча мослашувчан, яъни “гибкий” бўлса, шунча ютади. Бутун дунёда тиббиёт ниқобларига талаб кескин ўсган, Хитойда ишлаб чиқариш ўлган пайтда, тадбиркорлар бозордаги бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилиши, шу баҳона бир-икки сўм ишлаб олиши табиий ҳол. Бу ахлоқ нуқтаи назаридан нечоғли тўғри — эллигинчи масала.

Биздаги маълумотларга кўра, водий вилоятларида, Тошкентда тикувчилик, гигиена воситалари ишлаб чиқарадиган жуда кўплаб корхона ва цехлар шу кунларда оммавий равишда тиббиёт ниқоби ишлаб чиқаришга киришишган. Қизиқ тарафи, ушбу маҳсулотларга асосий бозор барибир Ўзбекистон эмас, балки қўшни мамлакатлар, шу жумладан, Хитой. Қўшимча ишчи кучи ёллашмоқда.

Божхона қўмитамизнинг оғзини тўлдириб айтишича, “четда қайта сотиш режалаштирилган” қарийб 670 млн сўмлик тиббий ниқоблар аниқланиб, қўлга туширилибди. Экспортни кўпайтириш ҳақида кунига икки марта мажлис ўтказилаётган бир пайтда қўмита шунақа тадбиркорларга тегинмаслиги, жуда виждоин қийналса, сифат сертификатини ҳам ўзи олиб бериши керак, аслида. Лекин булар “гибкий” тадбиркорлар йўлига тўсиқ бўлиб, арзимаган сабаблар билан халақит беришмоқда. 670 млн сўмлик ўша маскалар камида 1 млрд сўмга сотилар эди. Ўша пул охир-оқибат қаерга кетар эди? Катта-катта бойларимиздан фарқли ўлароқ, бу тадбиркорларнинг пуллари Ўзбекистонга келади.

Қачон ишсизлик камаяди? Қачонки, давлат идоралари одамларимизга халақит бермаса. Тиббий ниқоб олтинмиди? Ёки уранмиди? Ана боринг, Ўзбекистонда экспорти тақиқланган маҳсулотмиди? Албатта, Божхона қўмитаси эртага яна ўзини оқлаб, бир дунё изоҳ ёзиб чиқади ёки умуман, бундай фикрларимизни қоралаб чиқади.

Нима демоқчимиз? Ёрдам бера олмасак, қўллаб-қувватлай олмасак, экспортни кўпайтира олмасак, балки уларга шунчаки тегинмасмиз. Қаердадир 3 сўм зарар қилсак, 15 сўм фойда қилишимизга ишонамиз. ИМҲО, албатта. http://bojxona.uz/uz/news/view/3624


Forward from: bakiroo
Бугун Тошкентда кўчага чиққанлар эътибор қаратган бўлишлари керак: Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари янги формаларда хизмат кўрсатишни бошлабдилар.

Умид қиламизки, бошқа қатор жараёнлардаги каби Янги ислоҳи ўзбек "йўл полицияси"нинг фақат формасига таалуқли бўлмайди.

Биз умид қиламиз ва орзудамиз - қачонлардир ЙҲХБ тизими нормал давлатлардаги каби :

Профессионал йўл полициясига айланади;

Пора олмайди;

Йўлларда фақат PAA, PPP рақамли каттакон ва бошлиқларга йўл очиш билан эмас, барчанинг ҳаракатини осонлаштириш приоритетга айланади;

Ҳайдовчиларнинг қоида бузишини пойлаш билан эмас, ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш билан машғул бўлади;

Чорраҳа ва йўл четида турволиб "тирикчилик" қилмайди, йўл ва трассаларда доимий патруллик функциясини бажаради;

Давлат рақами, ҳайдовчилик гувоҳномаси тарқатиш ва техник кўрикни амалга ошириш каби ортиқча, йўл полициясига хос бўлмаган функциялардан озод бўлади;

Қоидабузарлар учун пора беришга мажбур қилмайдиган, инсоний ва иқтисодий маънога эга жарималар тизими яралади;

Ҳайдовчи ва йўловчилар йўл полициясини кўрганда ундан қочмайди, йўл полициясида ўзининг ҳимоячисини кўришни бошлайди... вҳк.вҳк.

Орзулар ўлмагай!

@the_bakiroo


Қанақадир рақамларни чиройли санайдиганлардан эмасман, ҳамма рақам бир хил. 2- ва 3-февралнинг фарқи бизга синов учун берилган умрдан яна бир кун ўтиб бўлганида бўлади холос.
Умуман, бирон бир кундан унда гуноҳ қилмаганинг билангина хурсанд бўлгин. Гуноҳдан тийилинмаган кунда эса рақамлари бунча чиройли деб хурсанд бўлишлик ғафлат аломатидир.


Менинг туғилган куним йўқ, ўладиган ва ҳисоб берадиган кунларим бор.






​​Твиттерда #PrayForAustralia (Австралия учун дуо қил) хештеги трендда бўлиб турибди.

Сайёрамизнинг энг кичик материги бўлган Австралия бугун ёнғин ичида қолган, билишимизча бу ер сайёрасининг глобал исиши оқибатидир. Глобал исишни шахсан мен инсониятнинг тузатиб бўлмас хатоси деб номлайман. Майли, ҳозир бу ҳақда тўхталмоқчи эмасман.

Ёнғин кўлами қанчалик даҳшатли эканини тасаввур қилишингиз учун бир неча рақамлар, ўша ердан ва фазодан олинган суратларни кўрсатамиз.

1. Ёнғинда ҳалок бўлишди:
- Одамлар - 24 нафар;
- Коала айиқлари - 8000 тача;
- Бошқа ҳайвонлар - 500 млн.дан ошиқ !!!
2. 1400 дан ошиқ уй ёниб кетди;
3. 5,5 млн гектардан ошиқ ўрмон ёнган;
4. 10 млн дан ошиқ инсон у ёки бу даражада тутундан заҳарланган;
5. Ҳавонинг ифлосланиши 30 баробарга кўтарилиб кетган.

Азизлар, Австралия учун дуо қилинг. Аллоҳ кучли ёмғир бериб бу балони улардан даф қилсин.


Мадина ва Маккада нималар кўрдим? Эсимга келиш тартибида ёзиб кетавераман:
- Олдин ҳеч емаган хурмоларим. Кўп, хилма-хил ва арзон;
- Мадинада бизникига яқин, қуруқ ҳаво. Маккада сал намлик сездим, балки туюлгандир;
- Мадинада ҳарам олдидаги аксар дўконлар сотувчилари келиб чиқиши афғонистонлик ўзбеклар. Ўзбек бўлмаганлари ҳам ўзбекчада нарх айта олишади, бу тушунарли. Мижоз учун ҳаракат, рақобат;
- Ҳайдовчи ухлаб қолмаслиги учун йўлларда учрайдиган, уч-тўрт қатор қилиб атай ёпиштириб чиқилган майда тош, ёки ўйиқ полосалар;
- Магистраль йўлларда биздаги йўл белгилари ёки жой номлари ёзиладиган табличкаларга ўхшаш, зикр ва истиғфор калималари ёзилган эслатмалар. Ўқийсиз ва зикр қилиб кетаверасиз, сизгаям, ёзгангаям савоб;
- Меҳмонхоналарда эгаси йўқ номерларни тозалашмас экан - бошқа давлатларда унақамас;
- Барча ошхоналар иккита залдан иборат, умумий ва оила билан келганлар учун;
- Макка тоғда жойлашган, менга ҳамроҳлик қилган йигитни айтишича Макка аҳли аввалда бу тоғнинг ҳар бир қоясига, чўққисига ном қўйишган ва бу номларни ёддан билишган. Фақат бугунга келиб бу номлар унут бўляпти дейди йўлбошловчим;
- Саудияга келиб Тожикистонга тушиб қолгандек бўлдим, сабаби йирик бинолар ёнларида, баннерларда, ҳар бир меҳмонхона ва идораларга кираверишда ёки холлда Саудия қироли ва валиаҳд шаҳзоданинг суратлари илиб ташланган. Тожикистонга борганлар билади, у ерда ҳам президентини расмларини кўравериб энсангиз қотиб кетади.
- Тўлиғича вақф учун ишлайдиган меҳмонхона ва бошқа биноларни кўрдим, балки бошқа давлатларда ҳам бордир, лекин биринчи марта шу ерда кўрдим. Жумладан, Каъбанинг шундоқ ёнидаги соатли осмонўпар меҳмонхона ҳам вақфга ишларкан, яъни тушган фойда Аллоҳ йўлида сарфланади.


Энди Макка ҳақида.
Мадина уч томони тоғ бўлган бир водий эди, Макка эса тоғнинг устига қурилган экан. Деярли ҳар бир уйнинг орқасида тик қоялар, тошлар бор. Туннеллар кўп.
Каъбатуллоҳ жойлашган Ҳарам масжиди шаҳарнинг маркази ҳисобланади. Яна бир маълумот, Каъба нафақат Макканинг, балки бутун ер юзининг ҳам қоқ марказидир. Илмий исботланган ҳақиқат шуки, ер сайёрасининг магнит маркази Каъбанинг ўрнидадир. Аллоҳ ҳеч бир ишни ҳикматсиз қилмаслиги ва Каъбанинг ўрнини Ўзи белгилаб берганини эсга оладиган бўлсак бунга ҳайрон ҳам бўлмаймиз. Бундан ташқари материкларнинг жойлашуви ва шакли шунақаки, назарий жиҳатдан уларни бир жойга йиғиб яхлит қурулик ҳосил қилиш мумкин, Каъба эса бу қуруқликнинг ҳам қоқ маркази бўлади. Мўминларнинг ҳаж ва умра пайтида Каъба атрофида соат стрелкасига тескари йўналишда тавоф қилишлари, яъни ернинг ўз ўқи атрофида айланишига мос равишда айланишларининг биз тушунмаган ҳикматлари ҳам бордир деб ўйлайман, Аллоҳ билгувчидир.

Маккадаги Масжиди Ҳарам Мадинадагидан бир неча баравар каттароқ ва табиийки зиёратчилар ҳам кўпроқ. Лекин бундан ноқулайлик сезмайсиз, турли тилда гаплашадиган, лекин бир тилда салом берадиган, бир қиблага қараб, бир имом ортида намоз ўқийдиган неча юз минг одам бир-бирини сўзсиз ҳам тушуниб олишади Ҳарамда.

Вақт ортса боришга ният қилган жойларим бор эди, Тоиф, Ҳудайбия, Ҳиро, Арафот. Шулар ичидан фақатгина Тоифга бора олдим холос. Маккадан тахминан бир соатлик йўлда жойлашган бу шаҳар анчагина баланд тоғ устида жойлашган экан. Машинада довон йўлида айланиб, эврилиб тепага чиқиб борар экансиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичкина Зайд розияллоҳу анҳу билан шу ерлардан, сўқмоқлар билан, иссиқда, ҳорғинликда пиёда кўтарилганларини тасаввур қилиб эзилдим, аксига олиб шунча машаққатлар билан кимсан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифликлар ҳузурига келиб даъват қилсалар, Тоиф аҳли бу даъватни қабул қилмаган, етмаганига ёш болаларга буюриб у зотни мазах қилдиришган. Эҳ, Тоиф, Тоиф...


Жиддадаман. Икки муборак шаҳарга қилган ўн кунлик сафарим бирпасда тугаб қолиб, яна сафар бошланган жойда, қирол Абдулазиз номидаги аэропортнинг кутиш залида ўтирибман. Самолётга чиқишимга бир ярим соатча вақт бор, нималардир ёзиш учун қулай бир фурсат.
Сизларга ушбу сафарим ҳақида, икки муборак шаҳар ва уларда кўрганларим ҳақида гапириб бермоқчиман. Фақат, айтиб ўтай, риё бўлиб қолмаслиги учун у ердаги ибодатларим ҳақида гапирмайман. Умуман, ибодат руҳияти банда ва Роббиси ўртасидаги сир бўлгани маъқул.

Мадина.
Мадина гўзал шаҳар. Умуман, ҳар қанақа шаҳарни нима гўзал қилади, биласизми? Унинг одамлари. Аҳолиси хушхулқли бўлган шаҳарни ёқтириш, унга меҳр қўйиш осонлигидан тезда ўз уйингиздек яхши кўришни бошлайсиз, бу ерда бирон ноқулайлик ҳис этмайсиз. Бир нарсани айтиб ўтай, хушхулқ бошқа одам, сертакаллуф бошқа одамдир. Сертакаллуфлилик икки ҳолатда - ё манфаат учун, ёки мулозамат юзасидан қилинади. Биринчисига замонавий сервислар мисол - хизмат тақозоси ўлароқ ясама илжайиш, хушомад қилишларини сезасиз, бундан кўнглингиз асло илиқлик сезмайди, иккинчиси эса жуда юзаки, нимадир бўлиб ишингиз тушган заҳоти бошқа одамга айланишади, ҳақиқий юзларни кўрасиз.
Хушхулқлик - бу ислом. Одамларида ислом зоҳир бўлган шаҳар эса нақадар гўзалдир. Буни англаш, ҳис қилиш учун шу шаҳарда бироз бўлсада яшаб кўриш керак. Мен Мадина аҳолисининг аксарида исломий хушхулқликни кўрдим. Ва бу ўта гўзал эди.

О Ясриб, пайғамбар шаҳри!
Бирор бошқа шаҳарни Мадиначалик севмадим, севмасам ҳам керак.
Бунга иккита катта сабаб бор, биринчиси, бу шаҳарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борлар. Севиклигинг шаҳрини севмаслик мумкинми? Иккинчиси, Аллоҳ бу шаҳарга нозил қилган сакийнат. Уни ҳис қиласиз. Менимча ҳамма ҳис қилади. Бошқа жойда туймаган ором, хотиржамлик киради ичингизга. Маз-за!


Мадинанинг юраги - масжиди Ҳарам. Бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари, равзалари бор. Бир неча юз минг киши бир вақтда намоз ўқийдиган муборак мачит ичи фақулодда сокин, хушҳаво ва хуш ифорли. Ҳар қадамда муздек ва илиқ сувлар, ўтирғичлар, тиловат қилиш учун саноқсиз қуръон ва лавҳлар бор.
Мачитнинг ҳамма эшиклари доим очиқ. Баланд, ҳайбатли ва кенг бу эшикларнинг ҳар бири рақамланган, янгилишмасам улар сони 38 та эди. Мачитдан туну-кун одам аримайди, табиийки, намоз, қуръон тиловати, зикр ва истиғфор тўхтамайди. Бомдод ва аср намозларидан кейин эса уламолар тизимли дарслар бериб борадилар.
Мачитнинг шундоқ биқинида эса Бақеъ қабристони бор. Ҳар бомдод намозидан кейин Бақеъ эшиклари зиёратчилар учун очилади. Бугун ҳам Мадинада вафот қилган ҳар бир мусулмон шу қабристонга дафн қилинишидан ҳам ажабландим, ҳам хурсанд бўлдим. Бундан чиқди, қабрлардаги маййитни тез янгилашса керак, тахминан 10-15 йилмикин?
Бу қабристон шуниси билан машҳурки, унда тахминан ўн саккиз минг саҳобий розияллоҳу анҳум, жумладан оли байт дафн қилинган.

Мадинада яна нималар бор?
- Мадинада Уҳуд бор;
- Мадинада Қубо бор;
- Хандақ, Бадр каби жанг майдонлари, шаҳидлар қабристонлари бор. Булар ислом тарихи бошланган муборак ерлардир, инсониятнинг энг сара одамлари яшаган тарихдир. Келганингизда бу ерларга албатта боринг, асри саодат тафтини ҳис қилишга ҳаракат қилинг.
Мадинада яна нималар бор?
- Бизда «Мадина босма» номи билан машҳур Қуръон босиладиган нашриёт бор;
- Замонамиз алломалари таълим берадиган Мадина Ислом Университети бор.


Аллоҳ насиб қилиб шу йил умра сафарига бориб келган эдим. Шу сафардан қайтаётганда баъзи хотираларимни ёзиб бошлаган эдим. Тугатишга ҳеч вақт бўлмаётганди, бугун яна бир кўздан кечириб, тўлдириб, тугатиб қўйяпман.
Икки ёки учга бўлиб шу ерга жойлайман, хайрли бўлсин.

17 last posts shown.

14

subscribers
Channel statistics