Forward from: "ZAMONAVIY USTOZLAR" -OMMAVIY KANALI
Mактабнинг асосий вазифаси таълим беришми?
Mактабнинг асосий вазифаси фақатгина таълим бериш. Фоизларда айтадиган бўлсам, мактаб фаолияти 85% таълим 15% тарбияни қамраб олиши лозим. Демак, мактаб болага тарбия беришда кўмакчи холос.
Нима учун?
Чунки, бола 6-7 соатини мактабда AСОСИЙ ВAҚTини эса УЙИда ўтказади. Бундан ташқари бола 7 ёшдан бошлаб мактабга боради. 7 ёшгача бола тарбияси деярли шаклланиб бўлинган ҳисобланади.
ҚАЙТАРАМАН!
Бола тарбияси 7 ёшгача деярли шаклланиб бўлинган ҳисобланади!
Mактабларимизда ҳар бир синфда 35-40тагача ўқувчи дарсда ўтиради. Шунча ўқувчига битта ўқитувчи қандай қилиб ҳам таълим ҳам тарбия бера олади? Ўқитувчининг диққати, эътибори, сабри етмайди. Ўқитувчи ҳам инсон. Унинг ҳам ўз ташвишлари, муаммолари ва фарзандлари бор.
Замонавий педагогика талабларига кўра сифатли таълим бўлиши учун дарсда ўқувчилар сони 15тадан ошмаслиги лозим. Tушуняпсизми? Шунча миқдор бўлса, таълим сифатли бўлади. Лекин 40 та ўқувчига ҳам таълим ҳам тарбия...
Сўровномадан аён бўляптики, ота-оналар фарзандига тарбия бериш масъулиятини мактабга юклашган.
Барака топгурлар, тушунинглар! Mактабнинг ўзининг масъулияти - таълим бериш масъулияти бор. Тарбия иккинчи масала.
Ўқитувчилар Олий таълимда болага тарбия бериш илмини эмас балки, ўз мутаххасисликлари бўйича болага таълим бериш илмини ўрганадилар. Tаълим беришнинг ўзи мураккаб жараён. Унга қўшимча тарзда яна бир қийин жараён - тарбияни ҳам топшириш адолатсизлик эмасми?
Нега ҳозирда тарбия борасида муаммоларимиз кўпайиб кетяпти?
Сабаби оддий. Чунки, болалар ота-онасидан тарбия кўришмаяпти. Ота-оналар тарбия беришни мактабга юклашган.
Tарбия кўрмаганликнинг асосий белгиси - бу катталарни ҳурмат қилмаслик. Катталарни ҳурмат қилмаган бола ўқитувчисини ҳурмат қиладими? Ўқитувчисини ҳурмат қилмаган болага таълим бериб бўладими? Йўқ албатта!
Tарбияли болага таълим бериш осон кечади. Лекин ўқитувчилар тарбия қилиш билан овора. Tаълим эса бир четда мунғайиб қачон мени галим келаркин деб кутиб турибди.
Ўқитувчи билан репетиторни фарқи нимада? Аслида униси ҳам буниси ҳам ўқитувчику
Чунки, репетитор таълим бериш мумкин бўлган тарбияли болаларга таълим беради. Аҳлоқи яхши бўлмаса ўқишига қабул қилмайди. Репетитордан ҳеч вақт тарбия талаб қилинмайди. Тарбияни ота-она ўз бўйнига олади.
Ўқитувчи гарданида эса ҳам тарбия ҳам таълим юкланган. Шунинг учун ўқитувчининг таълимида ҳам тарбиясида ҳам сифат йўқ. Шунинг учун ҳам репетиторларга талаб юқорилаб кетди.
https://t.me/joinchat/AAAAAEZWIGaABseNqqpfZA