Teran yoki telba fikrlar


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Фикрлар хилма хиллиги ривожланиш гарови

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Мактаблардаги Директор Жамғармасидан ажратилаётган пуллар кимларга берилмоқда?
Poll
  •   Билимли ва фаол педагогларга
  •   Директорнинг қариндошлари ва танишларига
  •   Директор Жамғармаси ҳақида эшитмаганман
  •   Д Ж - ахир бу уз номи билан директорники
16 votes


Forward from: Muxbir Daliev
"Ёмон кўраман" лойихасига келган илк мактуб.

Салом ишхонага адашиб келиб қолган дўстим. Туриб ўйлаб қоламан. Эътиборга тушиш учун нималар қилмайсана тўнка.

Ўзинг чаласаводсанку, яна бир нималарга даъво қиласан.

Аслида мол боқишдан бошқа ишни эплолмаганингдан ўзингни хар жойга урасан.

Бориб оилангга қара, китоб ўқи. Саводингни чиқар. Муомалани ўрган.

Чиранмасангчи. Барибир бу булбулни кетидай миянгдан тузукроқ фикр чиқмайди.

Хаммасини башарангга айтганим билан хазиллашяпти деб ўйлайсан. Шунинг учун айтмадим. Столинг устида қолган мактуб хақиқат.

Ўзингга бошқа иш ахтар. ИШОН сен ўзгаришинг керак. Бу соха сен учун эмас.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1


Forward from: Rais Buva
Эй Худо...

(Бу гапларни биринчи тўлқинда ҳам эшитган эдик).

@RaisBuva


Ҳақиқатан одам боласи чин дилдан ҳоҳлаётган иши ўзига фойда ёки зарар эканлигини билмайди.


Абдукарим Мирзаевдан яна бир ибратли ҳикоя. Тафаккур қилинг ва ибрат олинг


Тўй жуда зўр ўтди. Тўй соҳиби беҳад миннатдор бўлди. Актёрни қўярда-қўймай ўша куни олиб қолди уйига. Эртасига Ургутнинг машҳур Юқори бозорига олиб борди. Бозорда юрибмиз, сотувчи зоти борки, актёрни кўриб дастхат сўрайди, расмга тушайлик дейди. Ака қуршовда қолиб кетди. Аммо бундан хурсанд бўлар, раҳмат-раҳмат дерди тинмай. Бир аёл чаппаки нондан йигирматани санаб актёрга берди. “Мана буни баллариз билан енг, мазаси оғзизга қолади, айланай сезга” деди. Буни кўриб бир отахон шошганидан нима қилишни билмай сотаётган носидан ярим килоча тортиб, мана буниям олиб кетинг, деди. Мен чекмайманда, дегандилар, қўшниларга берасиз, Ургутники бошқача, деди беғубор кулиб отахон.
Ана шунақа бир олам эҳтиромларга чўмиб, Тошкентга қайтдик. Хайрлашар чоғимиз, менга бояги нондан тўрттасини бир пакетга солиб бердилар. Ҳарчанд қаршилик қилмайин, оласиз, ахир сиз бўлмасангиз мен қаёқдаю ургут қаёқда эди, дедилар.
Уйга келдим. Нонни пакетдан олиб ёйиб қўяй деб, шундоқ қарасам, уларнинг орасидан тўрт юз доллар чиқди. Оҳ, дедим, бу пулларни адашиб бериб юборган деб, шу заҳоти уйларига телефон қилдим. Ҳайрият, ўзлари кўтардилар гўшакни. Ҳолатни тушунтирдим.
“У сизнинг ҳақингиз, она сутидай ҳалол, атайин нонни орасига солиб юбордим. Мендан эса хавотир олманг, Ургутдан ўнта тўйдан ҳам ололмайдиган пул тушди, кўрдингиз-ку”, дедилар.
Шу воқеадан кейин ака билан қадрдон бўлиб қолдик. Кўп суҳбатлашардик. Суҳбатлаша туриб одам дегани шунчалар самимий, шунчалар тоза бўлиши мумкинми, деб кўп ўйлардим. Вафотларидан кейин янада маълум бўлдики, у киши ҳақида ҳамма шундай ўйларкан.
Ҳаммани йиғлатиб кетган акам, охиратингиз обод бўлсин. Чинакам халқ артисти деб сиздекларни айтишади. Эл орасига кирсангиз, ўз фарзандидай қабул қилган бу халқ сизни унутмайди. Сизни тўйига чорлаган мухлисингиз вафотингизни эшитиб, уч кун бел боғлабди, одамларга худойи қилиб берибди. Сиз ана шундай бағри уммон инсонлар қалбида мангу яшайсиз...
Мақсуд Жонихонов, журналист
Қамариддин Шайхов
qalampir.uz дан олинди


ФАТҲУЛЛА МАЪСУДОВ ЙЎҚОЛИБ ҚОЛГАН ТЎЙ ЁХУД 400 ДОЛЛАР ҲИКОЯСИ

2010 йил эди, бир яқинимиз тўй қилсам, албатта Фатҳулла Маъсудовни олиб келасан, дерди мени ҳар кўрганида. “Хўп” деб қўяқолардим. Аммо тўй пайти бирор баҳона топарман, деб юрардим. Чунки Фатҳулла ака билан таниш эмас эдим-да.
Тўй қилмоқчи бўлган киши кенжа ўғлининг исмини Фатҳулла деб қўйган, санъаткорга ихлоси жуда баланд эканлигини шундан ҳам билиш мумкин эди. Тўй куни яқин, бироқ мен ҳали суюкли санъаткоримиз билан гаплашолганим йўқ. Қишлоқда эса гап-сўз бўлиб кетган, “Тойчоқ” тўйга келаркан деб.
Тўй арафасида Миллий театримизга бордим. Фатҳулла акага учрашиб, ака, мана шундай гап деб тўй соҳибининг муддаосини айтдим. Тўй кунини сўрадилар. Айтдим. Орада 11 ёки 12 кун бор эди.
— Бундай қиламиз, — дедилар Фатҳулла ака. — Мен бугун Қозоғистонга ўн кунлик сьёмкага кетаман. Фалончи куни фалон соатда Собир Раҳимовдаги Шоҳ бекатда кўришамиз, дедилар.
Рости, мен ишонмадим. Негаки, на хизмат ҳақини айтдилар, на бориб келиш қанақа бўлади, деб сўрадилар. Нима бўлганда ҳам ишонмасдан кетдим. Яқинимиз эса ҳар куни ўн марта телефон қилади, гаплашдингми деб. Ҳа, дейман палағда қилиб. Унда машина юбораман, актёримизни уринтирмай, толиқтирмай опкеласан, дейди. Хўп, дейману машинани фалончи кунга айтинг, деб ҳам айтолмайман. Ахир, актёрга ишончим йўқ.
Хуллас, ўн кун ўтиб кетди. Ўн биринчи куни тонг саҳарда Фатҳулла ака билан келишилган жойга, айтилган соатда бордим. Не кўз билан кўрайки, ака турибдилар пўримгина кийиниб. Хурсанд бўлиб кетдим. Тўй соҳибига машинани юборинг, деб айтмаганимга жуда ҳижолат бўлдим. Аммо қараб туриб бўлмайди, бир уловни гаплашиб, Фатҳулла ака турган жойга келсам, ака йўқ. Бир пайт мени чақириб қолдилар. Қарасам, бир мундайроқ Нексиянинг орқасига ўтирволиб мени чақиряптилар.
Юринг, алоҳида машинада кетамиз, десам, йўқ деб туриб олдилар. Унда ҳеч бўлмаса, олдинги ўриндиққа ўтинг десам, йўқ сизнинг гавдангиз катта, орқада қийналасиз, орқа ўриндиқда кетавераман дедилар. Шундай қилиб, орқада севимли актёримиз ва яна икки бегона одам, олдинда эса худди халқ артистидек мен кетяпман. Ҳозир ўйласам, уятдан ҳижолат бўлиб кетаман.
Тўйхонага етиб бордик. Тўй эгаси жуда қаттиқ ният қилган экан. Канн фестивалидаги гиламлардай пояндоз тўшаб, ўзининг суюкли актёрини кутиб олди. Елкасига тўн ёпди, қадамларига қўчқорни бўғизлади. Бундай илтифотдан Фатҳулла ака ҳижолат бўлар, керак эмас, керак эмас, дерди нуқул.
Тўйни жуда чиройли қилиб очиб бердилар. Ора-орада даврага чиқиб шеърлару монологлар ўқиб кўнгилларни шод этдилар. Навбат қўшиқчига берилгач, одамлар қий-чув солар, Фатҳулла ака гапирсин, қўшиқ ҳар куни бор, бундай одамларни қачон кўрамиз, дерди ҳамма.
Фатҳулла ака эса аксарият тўйларда бунинг аксини кўрганини айтиб, одамлар шеърдан безор бўлган бир пайтда бу ургутликлар шеър сўраганини қаранг, дердилар кулиб.
Қизиғи, ака шеърни бошлагач, одамлар гурра-гурра келиб пул қистирар, актёримизнинг костюм шимидаги чўнтаклари пулга тўлиб кетарди. Фатҳулла ака бундан яна ҳижолат тортгандек қизариб-бўзарарди.
Бир пайт актёр кўринмай қолдилар. Қўшиқчи беш-олтита машҳур ашулани бузиб-бузиб айтиб бўлгач, яна даврага акани чорлади, аммо у киши йўқ. Ҳамма қидиришга тушди. Бир пайт бир болакай айтдики, қўшнининг уйида пешин намозини ўқияпти эканлар. Қўшиқчи бу ҳақда даврага эълон қилиб, ҳозир келарканлар, пешинни ўқиётган эканлар, деган эди, қий-чув бўлиб кетди. Бу шовқин санъаткорга бўлган ҳурмат, унинг эътиқодига, ахлоқига эҳтиромнинг намунаси эди.


Яманийдан Қуръонни онаси бўлган Фотиҳа сураси


Абдукарим Мирзаевдан яна бир ибратли ҳикоя


Forward from: ХАЛҚ ВА ДАВЛАТ
Ҳокимларнинг бир вақтда сенатор ёки депутат бўлишига муносабатингиз қандай?
Poll
  •   Мен қаршиман,фақат ҳокимлик вазифасини бажарсин!
  •   Мен қарши эмасман,бўлаверсин!
  •   Менга фарқи фўқ
1460 votes


Тирноғингизни суннатга мувофиқ тарзда олинг.


Ношукурлик бу Аллоҳга исён. Абдукарим Мирзаевдан навбатдаги ибратли ҳикоя


Ибратли ҳикоялардан яна бири Абдукарим Мирзаев талқинида.


Қозонга яқин юрсанг қораси....


Биз туйларда роса жилпанглаб рақсга тушадиган "Қарғалар учса қарайлик" қўшиғининг тарихини эшитиб, чуқур уйга толдим.....


Forward from: TentakMinds
Иш унумдорлиги ҳақида эртак.

Бор эканда йўқ экан, қадим-қадим замонларда меҳнаткаш чумоли бўлган экан. Чумоли эрта-ю кеч тинимсиз бир ўзи меҳнат қиларкан. Бир куни учиб кетаётган пашша меҳнаткаш чумолини кўриб қолибди. Пашша заҳматкаш, меҳнатсевар ва бахтли чумолини кузатиб, “Чумоли бир ўзи меҳнат қилиб қийналади” -деб унга ёрдам беришга қарор қабул қилибди. У аввалига корхона очибди. Корхона раҳбари лавозимига ўзини тайинлаб, чумолини эса оддий ишчи лавозимига ишга олибди. 7Корхона ишлари бир маромда давом этарди лекин меҳнаткаш чумоли ишини ҳеч ким назорат қилмас экан. Бу муаммони ҳал этиш учун янги бўлим яъни, "ишларни назорат қилиш бўлими" ташкил қилинибди.

Бу лавозимга суҳбатдан муваффақиятли ўтган чаён ишга олинибди. Чаён ишчан чумолини ҳар бир соатини тўлақонли ўз назоратига олиб, эрта-ю кеч қилинган ишлар ҳақида ҳисоботлар қилишни талаб қила бошлабди. Меҳнаткаш чумоли энди нафақат тинимсиз меҳнат қилиши керак, балки назорат бўлимига ҳисоботларни ҳам ўз вақтида тақдим қилиши зарур бўлиб қолибди. Вақт ўтиши билан пашшага бу ҳисоботлар камлик қила бошлабди. Энди у чаёндан чумолидан эртанги кун режалари ва келгуси ишлари ҳақида йўл харитаси ҳам олиб тақдим қилишини талаб қила бошлабди. Чумолига хайфсан ва ойлигидан жарималар ушлаб қолиниши билан таҳдид қилишибди. Чаённинг бир ўзи ҳисоботларни текшириб чиқишга қийналганлиги сабабли унга ёрдамчи асистент лавозимига суваракни ишга олишибди. Йил якунида корхона йиллик режаларини муваффақиятли бажаргани учун пул мукофотлари пашша, чаён ва суварак ўртасида тақсимлаб олинибди. Чумолини эса ишдаги камчиликлари учун мукофот пулидан маҳрум қилишибди. Иш унумдорлиги кўпаймасада, лекин ҳисоботлар ва бошқа хужжатларни тўлдириш (бюрократия) кун сайин ортиб бораверибди.

Чумолини иш унумдорлигини ошириш мақсадида, “чумоли ишини мувофиқлаштириш” департаменти ташкил этилибди. Бўлим бошлиғи этиб ўргимчак тайинланади. Янги бўлим алоҳида хоналар, замонавий жиҳозлар билан таъминланибди.

Бундан ташқари, ушбу бўлимга яна бир нечта янги кадрлар ишга қабул қилинибди. Янги бўлим орқали меҳнаткаш чумолининг барча ишлари автоматлаштирилган янги тизим орқали марказлаштирилибди.

Корхона раҳбари пашша корхона ҳисоботларида иш сифати ва унумдорлигида камчиликлар топиб, уни бартараф этиш учун ташқаридан қора қўнгизнинг молиявий аудит фирмасини ишга ёллабди. Корхонанинг барча молиявий ҳисоботларини, қолаверса, чумолининг иш унумдорлигини текшириб чиқибди.

Қора қўнғиз корхонада ходимлар сони кўпайиб кетганлиги учун корхона даромадлари камайганини аниқлаб, штатни қисқартириш хулосасини тақдим этибди. Пашша раислик қилган мажлисда бир ходимни қисқартириш масаласи кўндаланг қўйилибди. Узоқ бахс-мунозалардан сўнг, чумолини ишдан бўшатишга қарор қабул қилишибди. Чумолини ишдан бўшатилишига қуйидаги муҳим асосларни келтириб ўтишибди:

1. Чумоли доим иши кўплигидан нолийди;
2. Чумоли доим бошқа ходимлардан ойлиги камлигини айтади;
3. Пул мукофотлари олмаганлиги учун эътирозлари кўп;
4. Доим қўшимча ишчи кучи - чумоли олиш хақидаги таклифлар беради;
5. Ишдан кеч кетиб, эртасига ишга кеч қолиб келади ва хоказоларни инобатга олиб, бир овоздан чумолини ишдан бўшатишибди.

Ишдан бўшаган чумоли аввалгидек бир ўзи - ўзи учун ишлаётганидан бағоят хурсанд ва бахтиёр бўлибди. Корхона эса ишлайдиган ходим қолмагач ёпилишга мажбур бўлибди. Шунақа гаплар...

Муаллифини билмайман, канал мухлисларидан келиб қолди.

@tentakminds #antboygafivekettim


Стол ортида катта одам ва 2-3та аёллар ястаниб ўтиришибди. Олдинда ёшроқ йигитча.

- Бизнинг даргоҳда ишлаш осон, деб ўйлаяпсиз, шекилли?

- Йўқ, йўқ..

- Кўпчилик билан тил топишадиган, уддабурон бўлишингиз керак.

- Албатта.

- Биласизми, пахта қачон яганаланади, терилади?

- Биламан. Пахта даласида ўсганман.

- Хўш, белкуракни ишлатишни биласиз?

- Қайси йигит белкурак ишлатмаган дейсиз.

- Супургини-чи?

- Бу нимага керак?

- Супуриш учун, албатта. Миниб учмайсиз-ку.

- Қаерни?

- Кўчани! Хўш, биласизми?

- Албатта! Талабаликда супур-сидир ишларини бажарганман.

- Мен бекорга кўпчилик билан ишлаш тўғрисида эсламадим. Маҳалладан тўловларга пул йиғиш, турли рўйхатларни олиш ишларига қўл-оёғингиз чаққон бўлиши керак.

- Уддалайман. Котиблик иш бўптими.

- Маҳалла аёлларининг юриш-туришига кўз-қулоқ бўлиб туришга тўғри келади. бошдан оёқ, ҳўў, ҳалигидек, рўмолга бурканиб, жуда узун кийиниб юрганларни огоҳлантириб туриш зарур.

- А-а?...

- Жуда калта кийинганларни ҳам.

- И-и...Нега?

- Яқинда янги топшириқ бўлди. Аҳоли яшаш пунктларида турли оқимларга аралашган шахслар, чет элдаги жангариларга қўшилишни мақсад қилганларни тутиб келишга ҳам масъулмиз.

- Мен карате ва қўл жангига қатнаганман. Приёмларимни кўрсатиб берайми? Хий-я-а-а!! Гдиш-бдиш!!

- Етарли.

Шундай қилиб ёш ўқитувчи мактабга ишга қабул қилинди.



Шукуржон Исломов


Forward from: Bahodir Ahmedov
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Буруқсиб коррупция ҳиди келиб турувчи жамиятдан бирданига ривожланган давлатга ўтиш учун шундай сакраш қилиш керак. Қўрқмасдан, қатъият билан...

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈


Forward from: Muxbir Daliev
ДТМ га ишонасизми?
Poll
  •   Ха, айниқса бу йил ўта адолатли ишлаяпти.
  •   Йўғеее, хаммаёқда ўйин.
  •   50 га 50.
19003 votes



20 last posts shown.

43

subscribers
Channel statistics