Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Rasmiy veb-sayt: https://suvchi.gov.uz/uz
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi
O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мавзусидаги кўрсатувда вазирлик Ахборот хизмати бошлиғи Шуҳрат Суюнов иштирок этиб, мавзу юзасидан фикрларини билдирди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️1 майдан электр энергиясини ишлатганингизга қараб ҳақ тўлайсиз

❗️Ушбу роликда Мадина ва Умида мисолида тежамкорлик камроқ харажатга олиб келиши содда ва тушунарли қилиб кўрсатилган.


Ғалаорол тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси тасарруфида 84 ярим километр хўжаликлараро, 143 километр ички каналлар, лоток ариқлар мавжуд. Ташкилотимиз 10 та қишлоқ хўжалик субъекти ва томорқачиларнинг 12 минг гектардан экин майдонларини сув билан таъминлайди. Ўтган 2023 йилнинг вегетация ва жорий қишки мавсумда сув истеъмолчиларига 54 миллион куб метр сув етказиб беришга муваффақ бўлдик.
Зиммамизга экин майдонларида сув тежовчи технологияларини жорий этиш борасида юкланган вазифа ортиғи билан бажарилди. Жами 1 минг 551 гектар, жумладан, 500 гектар боғ, 400 гектар токзор, 651 гектардаги бошқа экинлар томчилатиш ва ёмғирлатиш усулида суғорилди. Жорий йилда яна камида 1 ярим минг гектар экинзорда сув тежовчи технологиялар ўрнатишни кўзлаб турибмиз.
Айни дамларда эса, сувнинг ортиқча исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида туманимиз ҳудудидаги канал ва ариқларни бетонлаш ишларига эътибор қаратганмиз. Суғориш мавсумига қадар 97 километр узунликдаги сув йўллари бетон қопламалар билан қопланиши лозим. Шунингдек, керак бўлган жойларга лоток ўрнатиш, полиэтилен қувур, мембрана тўшаш ишлари бажарилмоқда.
Жамоамизда 35 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Улар махсус кийим-кечак, тунги чироқлар таъминланган. Меҳнат илғорлари мунтазам равишда моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Қўшимча даромад олишлари учун каналларнинг муҳофаза ҳудудларидан ер ажратиб берганмиз, ўзларига маъқул экинлар экиб, ҳосил олишади. Ёрдамчи хўжалигимиз бор: унда парваришланаётган қўй-эчки, товуқ-ўрдаклардан олинаётган маҳсулотлар туфайли жамоамиз аъзолари дастурхони серфайз ва тўкин бўлмоқда...

Ойбек БЕГИМҚУЛОВ,
Ғаллаорол тумани “Сув етказиб бериш хизмати”
давлат муассаси директори.


ИШЛАЙДИГАН ВАҚТ КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва унга биноан ишлаб чиқилган Низомда “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларини зарурий техникалар, жумладан, экскаватор билан таъминлаш, фаолиятини молиялаштириш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш масалалари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Буларнинг ҳаммаси сувчи меҳнати қадрланади, мироблик касбини танлаган инсонларга куч қувват-бағишлайди, деганидир.


Ушбу лойиҳа доирасида тендерда ғолиб бўлган «Фахриддин» МЧЖ қурувчилари 2 миллиард 54,7 миллион сўмлик иш бажаради. Объект учун ажратилган маблағ эвазига бунёдкорлар юқорида келтирилган узунликдаги коллектор-дренаж тармоғини барпо этиш жараёнида 2 дона қувурли ўтиш иншооти ҳамда 6 дона акведук қурадилар. Шунингдек, қирғоқ ҳимояси, 2 дона юза сувларини туширгич юмушларини бажариб, яна ер ости сизот сувлари сатҳи ва минераллашувини автоматик мониторинг қилувчи 50 дона «Дайвер» қурилмаларини ўрнатишади. Лойиҳа тўлиқ якунига етказилгач, тумандаги қарийб 400 гектар суғориладиган майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилади.
        Мазкур объектда «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси бош мутахассислари ташаббуси билан семинар ўтказилди. Семинарда жорий йилда вилоятнинг бир неча ҳудудида 14 та ирригация ва 2 та мелиорация объектларида қуриш, реконструкция қилиш жараёнларида иштирок этаётган пудратчи ташкилотларнинг вакиллари, лойиҳачи ташкилотлар раҳбару мутахассислари, «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси техник назоратчилари ҳамда бош мутахассислари қатнашди.
               Семинарда «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси бош муҳандиси Ш.Қулматов маърузасида ҳар бир объектда ишни лойиҳа ҳужжатларида белгиланган тарзда сифатли қилиб бажарган ҳолда шартномада кўрсатилган муддатда тўлиқ якунлаб, фойдаланишга топшириш зарурлиги қайд қилинди. Маърузада билдирилган хато-камчиликлар хусусида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошираётган пудратчи корхоналар ва участка раҳбарларининг фикрлари тингланиб, таклифлари муҳокама қилинди. Барча объектларда бажарилаётган юмушларни туманлар «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ҳамда «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси техник назоратчилари ва мутахассислари етарли даражада назорат қилмаётгани таъкидланиб, айрим объектларда иш сифати шу кун талаблари даражасида эмаслиги танқид қилинди.
        Семинарда пудратчи корхоналар вакилларига ташкилий ишлар, яъни механизатор ва ишчиларни вагон уйчалар билан таъминлаш, озиқ-овқати ҳамда дам олишларига шароит яратиш, вагон уйчаларда объектга тегишли бўлган иш журналлари ҳамда қурилиш паспорти, лойиҳа-смета ҳужжатлари бўлишига эришиш топшириғи берилди. Пудратчи ташкилотлар раҳбарларига объектларга  «Дайвер» қурилмаларини  ўрнатишда тажрибали мутахассисларни ишлатиш ҳамда вазирлик серверига интеграция қилишни юзаки эмас, балки сифатли амалга ошириш таклиф қилинди.
       Бундан ташқари, семинарда давлат дастури бўйича қурилаётган объектларни лойиҳалаштирган лойиҳачи ташкилотлар раҳбарлари зиммасига бажарилган ишлар юзасидан ҳар ҳафталик лойиҳанинг муаллифлик текширувини ўтказиш ва муаллифлик журналларида қайд қилиб бориш вазифаси юклатилди.
          
            Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати


ОБЪЕКТЛАРДАГИ ИШЛАРНИ СИФАТЛИ БАЖАРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
    
        
Сурхон-Шеробод даштларини ўзлаштириш ҳисобига очилган қўриқ ерлар замирида ташкил қилинган Қизириқ тумани тузилганига ҳам бу йил эллик йил тўлмоқда. 1974 йили қурилган  ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ер ости сизот сувлари чиқиб кетишини таъминлашга хизмат қилувчи коллекторлар ва ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари ҳам йиллар давомида лойқа ҳамда чўкиндиларга тўлиши оқибатида секин-аста эскираяпти. Заминни ёшартириш, ер ости сувлари сатҳини пасайтириш, унумдор ернинг шўрланишини камайтириш мақсадида ҳар йили туман ҳудудида янги коллектор-дренаж тармоқлари бунёд этилмоқда. Жумладан, амалдаги йилда ҳам «Қизириқ тумани хўжаликларида коллектор-дренаж тармоқларини қуриш» лойиҳасига кўра, 2,63 километр узунликда янгидан коллектор-дренаж тармоғи бунёд этилади.


Forward from: Farg'ona ITHB matbuot xizmati
Ушбу коллекторга бугунги кунда 2 та эксковатор жалб этилиб, жами 88,3 км коллектор тармоқларида ишлар амалга оширилмоқда. Сирдарё-Сўх ИТҲБ бошқармаси томонидан ишлар кўздан кечирилганда,"Чўллигулистон-1" зовурини ПК12+50 дан ПК15+00 гача болган қисмида коллектор аткос қияликлари лойиҳа бойича 1:1 этиб белгиланган, лекин 1:0,75 га бажарилганлиги аниқланди. Бош пудратчига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек объектни белгиланган график асосида сифатли бажариб, ўз муддатида фойдаланишга топшириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати


Forward from: Farg'ona ITHB matbuot xizmati
Фарғона вилояти

НАВБАТДАГИ СЕМИНАР УЧКЎПРИК ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ

Ўчкўприк туманида жойлашган "Уч-уйли" коллекторида таъмирлаш, тиклаш ишларини амлага ошириш мақсадида тендер ўтказилган. Унга асосан, "Данғарамахсуссувпудрат" МЧЖ ғолиб деб топилган. Ушбу объектга қурилиш-монтаж ишлари учун жами 2 673,371 млн.сум маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар доирасида 115,9 км коллектор тармоқларини, 10 та кузатув қудуқларини ва 3 та гидротехник иншоотларни тизимли таъмирлаш белгиланган.


Forward from: Хоразм - Чапқирғоқ Амударё Ирригация Тизимлари Ҳавза Бошқармаси Матбуот Хизмати
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ КОЛЛЕКТОРЛАР РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Хоразм вилоятида ер ости сувлари яқин жойлашганлиги сабабли дренаж ва коллектор тармоқларининг ўрни ва уларни соз ҳолатда ишлаши бениҳоят муҳим. Вилоятда коллекторларни самарали ишлаши учун ҳар йили давлат дастурлари асосида мелиоратив объектларни реконструкция ишлари олиб борилади.

Жумладан, жорий 2024 йил Давлат дастурига киритилган Урганч шахридаги хўжаликлараро "Аэропорт" коллекторини ПК 0+00 дан ПК 18+00 гача реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур объектдаги ишлар “Темир-Бетон” МЧЖ бош пудрат ташкилоти томонидан бажарилмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу объектга 3 та экскаватор, 1 та бульдозер, 1 та кран автомобили, 2 та бошқа техника ва 18 та ишчи ходимлар жалб қилиниб таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Ушбу коллекторнинг ПК0+00 дан ПК18+00 қисми жами узунлиги 1,585 км бўлиб, йиллик лимитга нисбатан 39 фоиз ишлар бажарилди.

Батафсил вебсайтда: http://xz-havza.uz/

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Forward from: QR Suw xojalig'i ministrligi
Нукус шаҳри: КАНАЛ БЎЙИ ДАМ ОЛИШ МАСКАНИГА АЙЛАНАДИ

Бугун Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа графикда белгиланган вазифалар доирасида сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция ишларини муҳокама этиш ҳамда келгуси вазифаларни белгилаб олиш юзасидан Нукус шаҳридан ўтувчи “Дўстлик” каналини реконструкция ишлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида маълумот берилишича, 2024 йилда 1,4 километр қисмида реконструкция (бетонлаш) ишлари белгиланиб, бугунги кунда 1,399 километр қисмида тупроқ ишлари ва 1,185 километр қисмида бетонлаш ишлари бажарилди.
Эътиборлиси, канални реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида Нукус шаҳрида сув туризмини ривожлантириш, сув спорти билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароит яратиш ва канал бўйини дам олиш масканига айлантириш кўзда тутилган.


Ушбу материални расмий веб-сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇

https://krminwater.uz/17/04/2024/3048/

Соҳага оид янгиликларни расмий тармоқларимизда кузатиб боринг!

https://t.me/krminwater/
http://krminwater.uz/


#seminar

💦Мирзаобод туманида семинар ўтказилди


Мирзаобод туманидаги “ВС-7” хўжаликлараро коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш йилдан-йилга ўтувчи объектининг қуввати жорий йилда 34 км бўлиб, пудратчи “Шохрух-Демирбек" МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.
Семинарда тамирлаш-тиклаш ишларининг лойиҳа бўйича сифатли бажарилиши, мавжуд кузатув қудуқларида ўлчов ишларини ўз вақтида олиб бориш, мелиоратив объектларни ишчи ҳолатда сақлаш, коллектор мухофаза майдонларида "Яшил боғ" барпо этиш учун фойдаланувчилар билан шартнома тузиш бўйича топшириқ ва тушунчалар берилди.

Батафсил

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати


Forward from: Хоразм - Чапқирғоқ Амударё Ирригация Тизимлари Ҳавза Бошқармаси Матбуот Хизмати
МУҲИМ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

"Чапқирғоқ Амударё" ИТҲБ раҳбарияти томонидан ташкил этилган бугунги йиғилишда ҳафта мобайнида бажарилиши белгиланган вазифалар ижроси ҳолати ва кўтарилган саволлар муҳокама этилди.

"Чапқирғоқ Амударё" ИТҲБ бошлиқ ўринбосари Д.Камолов раислиги олиб борилган мазкур йиғилишда қора ва рангли металл парчаларини топширилиши; ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш; ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишлари тўғрисида ҳамда кўчат экиш ишлари рейтинги каби масалалар кўтарилди.

Таъкидланишича, жорий йил учун ирригация-мелиорация объектларини реконструкция ишларининг режаси ҳозирда 15 фоизи амалда тўлиқ бажарилган.
Ундан ташқари, вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлар ҳисобида жами 1032 та сув хўжалиги объектларининг эгаллаган майдони 37884 га ташкил қилганлиги ва ушбу объектлар 100 фоиз давлат кадастр рўйхатдан ўтказилганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати



13 last posts shown.