Forward from: Bushro.uz | Rasmiy kanal
#МУРОЖААТНОМА
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатух. Азиз юртдошлар. Мўйсафид отаҳонлар, мунис онахонлар, ака-укалару – опа сингиллар. Азизларим коронавирус эпидемияси бизни мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бу борада давлатимиз томонидан барча чора тадбирлар йўлга қўйилган.
Аллоҳ таоло бандаларини турли хил имтихонлар билан синайди. Ушбу синовли кунларда барчамиз ҳам коронавирусга биргаликда курашайлик. Шундагина биз бу балодан ҳалос бўламиз. Бунинг учун барчамиз ҳам, ўз уйларимизда бўлишимиз, карантин вақтида ўта зарур бўлмаса, умуман кўчага чиқмаслигимиз талаб қилинади. Динимиз кўрсатмаси ҳам шудир. Зеро, шу кўрсатмаларга амал қилишлие, барчамизни мўминлик бурчимиздир.
Сиз аввалам бор ўзингизни ҳаётингиз учун, қолаверса ота-онангизни, фарзандларингиз, яқинларингиз ҳаёти учун ҳам, ўзингизни эҳтиёт қилинг,такрор- такрор айтамиз уйда қолинг, уйда қолинг, уйда қолинг азизлар. Барчаларимиз ўз уйларимизда бўлиб муминлик ва фуқаролик бурчимизни адо этиш билан бу вирусни юртимиздан даф бўлишлигини Аллоҳдан сўрашлигимиз керак.
Азиз юртдошлар, бу эпидемия барчамизнинг ташвишимиз, асосий муаммойимизга айланди. Бундай оммавий мусибат пайтида, бу касалликка чалинаётганларни эшитиб тушкунлик, ваҳима ва саросимага тушмайлик!
Барча иш яратган Эгамиз Аллоҳ таолонинг қўлида. Бой қилувчи ҳам, фақирга айлантирувчи ҳам, касаллик юборувчи ҳам, касалликни даф қилувчи ҳам, даво берувчи ҳам ягона ўзидир. Ўзига талпинайлик. Ахир Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган-ку:
وَهُوَ الَّذِي يُنَزِّلُ الْغَيْثَ مِن بَعْدِ مَا قَنَطُوا وَيَنشُرُ رَحْمَتَهُ وَهُوَ الْوَلِيُّ الْحَمِيدُ {الشورى/28}
У (одамлар) умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз раҳматини (баракотини) кенг ёядиган зотдир. У (мўминларга) Валий (дўст) ва Ҳамид (ҳамд эгаси)дир (Шууро сураси, 28-оят).
Демак, Аллоҳ таоло бандаларига раҳм қилувчи, улар устидан ўз раҳматини ёғдирувчи Зот эканми, биздан ҳам бу Коронавирус вабосини тез орада кўтаришини умид қиламиз. Фақат ноумид бўлмай, ўзига ибодат қилиб дуолар қилсак бўлгани.
Хусусан мўйсафид отахон, мунис онахонлар кўп-кўп дуода бўлинглар Аллоҳ таоло бу коронавирусни бутун дунёдан ўзи аритсин. Аллоҳ таоло ўзи барчамизни турли хил офат балолардан ўзи асрасин, юртимизни тинч осмонимизни мусаффо айласин. Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва барокатуҳ.
Муҳибулло Ҳудойбердиев Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁Bushro uz❁•┈•┈•┈•
☪ Bushrouz👉 | @Bushro_uz