UYCНI 24 |tuman hokimligi | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Uychi tuman hokimligi rasmiy kanali
🌐Veb sahifa: www.uychi.uz
📱Facebook: https://www.facebook.com/Уйчи-туман-ҳокимлиги-ахборот-хизмати-104178021222267,
☎️Тел.69-48-21-780
🤖 @Uychihokimligi_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Кўп қаватли хонадонларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади.

Бунда, Экология жамғармаси ҳисобидан аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.

Ушбу тизим дастлабки босқичда Тошкент, Андижон, Бухоро, Термиз, Ангрен шаҳарлари ва Тошкент туманида йўлга қўйилиши белгиланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2024-yil 1-apreldan O‘zbekistonda nimalar o'zgaradi?

Tadbirkorlarga subsidiyalar yangi tartib bo‘yicha ajratiladi
➖Endilikda suyunchi puli barchaga birdek berilmaydi
➖Ayrim yolg‘iz keksalarga poyezd va avtobus chiptalari bepul bo‘ladi
➖Hududlarning havo reytingi joriy etiladi

Qonunchilikdagi shu va boshqa o‘zgarishlar haqida batafsil 👉videoda


YUKSALISH HARAKATI


“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади.

Бу орқали хизмат кўрсатилмаган ҳудуд учун ҳам дебитор қарздорлик ёзиб қўйишдек адолатсиз амалиётга чек қўйилади.

Facebook|Instagram|X


Чиқинди полигонларини тартибга келтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги тизим ташкил этилиши белгиланди.

Мавжуд 194 та полигондан ресурсини ўтаб бўлганлари ёпилади. Ҳар бир вилоятда 3-4 тадан чиқинди полигони махсус эко-саноат зонасига айлантирилади ҳамда уларда қайта ишлаш ва ёқиш лойиҳалари амалга оширилади.

Қолган полигонларда чиқиндини вақтинча тўплаб, қайта юклайдиган станциялар ишга тушади. Улар эко-саноат зонасини кафолатланган чиқинди массаси билан таъминлашга хизмат қилади. Мутасаддиларга инвестор топиб, ўз ҳудудида камида биттадан чиқиндини ёқиш заводи қуриш лойиҳасини бошлаш топширилди.

Тадбиркорлар инвестиция мажбуриятини тўлиқ бажариши учун чиқинди учун тўлов интизоми масаласини узил-кесил ҳал қилиши лозим бўлади. Чиқинди хизмати билан барча корхона ва ташкилотларни қамраб олиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Ҳудудларда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Ҳар бир вилоятдаги 2 тадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.

Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади.

Йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Йиғилишда вазирлар ва ҳокимлар тизим ташкилотлари томонидан экилган кўчатларнинг униб-ўсиши ва тўғри парвариш қилинишига алоҳида эътибор бериши лозимлиги таъкидланди.

Яна бир муҳим масала – сўнгги вақтларда дарёлар, табиий сув ҳавзаларида электр билан балиқ овлаш кўпайиб кетаётганига эътибор қаратилди. Бу йилнинг ўзида 39 та ҳолатда электр билан, 436 та тўр билан ноқонуний балиқ овлаш аниқланган.

Мутасаддиларга бу борада таъсирчан назорат ўрнатиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди. Браконьерлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|X


Йирик саноат корхоналарида, барча саноат зоналари атрофида яшил ҳудудлар ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Чиқинди полигонлари атрофида терак, тут, гужум, заранг экиб, яшил белбоғ барпо қилиш, барча иссиқлик электр станциялари, гидроиншоотлар, сув омборлари атрофида ҳам кўчат экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ижтимоий объектларга кўчатларни бепул етказиб бериш бўйича ўтган йили бошланган амалиёт бу йил ҳам давом эттирилади. Уларга 4 миллиондан зиёд кўчат бепул тарқатилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X


Баҳор мавсумида маҳаллаларда ва кўп қаватли уйлар атрофида, йўллар ва каналлар бўйидаги ерларга дарахт экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Пойтахтда амал қилаётган йирик қурилиш лойиҳаларида майдоннинг камида 30 фоизига дарахт экиш мажбурияти барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди.

Экология вазирлигига “Менинг боғим” лойиҳасини ишга тушириш топширилди. Бунга бюджетда назарда тутилган 50 миллиард сўм ажратилади. Жойларда 444 та яшил боғ ва 160 та жамоат паркларини ташкил қилишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|X


Баркамол авлод - эртанги келажак пойдевори

Жамиятда жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялаш, сифатли таълим орқали уларга билим бериш ҳозирги кунда муҳим ўрин тутади.

Уйчи туманидаги 29-мактабда ҳам иқтидори ва билими билан бошқаларга ўрнак бўлаётган ўқувчи ёшлар талайгина. Ана шундай ёшлардан бири Ҳусниддин Тоҳиржоновдир.

-Ҳусниддин мактабимизнинг 11-"А" синфида ўқийди. Намунали хулқи ва аъло баҳолари билан синфдошларидан ажралиб туради. Информатика ва математика фанларига қизиқади. Компьютер дастурлаш бўйича IT-SCHOOLдан сертификатни қўлга киритди,-дейди мактаб директори Зулхумор Каримова.

Изланишда бўлган Ҳусниддин бу йил Тошкент ахборот технологиялари университетининг дастурлаш мутахассислиги бўйича таҳсил олиш ниятида.

Мактабни битириш арафасида бўлган Ҳусниддинга биз ҳам омад тилаймиз.

Умиджон СУЛТОНОВ.

@uychihokimligi


ИШГА МАРҲАМАТ!

“Уйчи парранда” МЧЖга
жўжа чиқариш бўйича 4 нафар ёш йигит ишга қабул қилинади.

Ойлик маоши 2500 сўмдан 4 миллион сўмгача

Манзил: Мевазор МФЙ.
Тел. 99 209 62 29

@uychihokimligi






Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” доирасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

Тошкент вилоятида дарахт экиш бўйича бошланган лойиҳага кўра, Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўртачирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.

Бу ташаббус маъқулланиб, ҳар бир вилоятда камида 20 гектардан ер ажратиб, ушбу тажрибани бошлаш топширилди. Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги камида 2 тадан марказий кўчада маҳаллий иқлимга мос гул кўчатларини экиб, уларни тематик кўчага айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Автомобиль ва темир йўл бўйлари, дарё ва канал ёқаларида, маҳаллада, кўчада, кўп қаватли массивларда дарахт ва гул экиш, озодаликни таъминлаш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Қурилиш ташкилотлари, цемент, ғишт, оҳак, нефть-газ ва кимё, бўёқ, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, иссиқлик корхоналари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз фаолияти билан атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсирига яраша дарахт экиш бўйича ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Умуман, дарахт экишни оммалаштириш, умуммиллий ҳаракатга айлантиришда тарғибот ва тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X


Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган.

Лекин, аксарият вилоят ва туманларда дарахт экадиган жойлар ҳалигача белгиланмагани, суғориш ва кўчатга пул ажратилмагани танқид қилинди.

Масалан, боғ учун Қорақалпоғистонда 47 гектар, Наманганда 25 гектар ва Қашқадарёда 26 гектар ажратилиб, ишлар бошлаб юборилган. Лекин Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳалигача қарор қабул қилмаган.

Айниқса, Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Хонобод, Гулистон, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.

Facebook|Instagram|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманган вилоят прокуратураси ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида Уйчи туманидаги 26-мактабда “Хулқ-атворида психологик оғиши бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан тарбиявий ишларни ташкил этиш мақсадида яратилган “Услубий қўлланма” бўйича ўтказилган ўқув семинар машғулотидан.

@uychihokimligi


Наманган вилоят прокуратураси органлари томонидан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликка қарши курашиш, профилактика қилиш, қасд-суиқасд қилиш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнларда асосий эътибор умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган педагог-психологлар фаолиятини такомиллаштириш, уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш орқали вояга етмаганлар ўртасидаги нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилмоқда. Хусусан, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Хулқ-атворида психологик оғиши бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан тарбиявий ишларни ташкил этиш бўйича “Услубий қўлланма” ишлаб чиқилди.

Уйчи туманидаги 26-мактабда ушбу “Услубий қўлланма” бўйича ўқув семинар машғулоти ўтказилди. Унда вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Сайфиддинов, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси А.Насриддиновлар қатнашиб, соҳа масъулларига бир қатор тавсиялар беришди.

@uychihokimligi


📣 Dehqon xo'jaligi yerlarini e-auksion.uz orqali 30 yilga ijraga oling!

Ayni paytda Namangan viloyatida 2 806 ta yer maydonlari ochiq auksionlarga chiqarilgan bo'lib, ochiq elektron savdolarda ishtirok eting!

➡️ Mingbuloq tumanidan 278 ta (ko'rish)
➡️ Kosonsoy tumanidan 227 ta (ko'rish)
➡️ Namangan tumanidan 155 ta (ko'rish)
➡️ Norin tumanidan 170 ta (ko'rish)
➡️ Pop tumanidan 338 ta (ko'rish)
➡️ To'raqo'g'on tumanidan 303 ta (ko'rish)
➡️ Uychi tumanidan 333 ta (ko'rish)
➡️ Chortoq tumanidan 155 ta (ko'rish)
➡️ Chust tumanidan 584 ta (ko'rish)
➡️ Yangiqo'rg'on tumanidan 263 ta (ko'rish)

☑️ Eslatma!!! Qishloq xo'jaligiga mo'ljallangan yer uchastkalari O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 18-yanvardagi 15-sonli farmoni asosida yangi tartibda ochiq elektron savdoga qo'yilgan.

📞 Murojaat uchun telefon: 99-207-26-12, 99-207-36-12 (soat 09:00 dan 18:00 gacha).

18 last posts shown.