Uzb_Meteo


Channel's geo and language: not specified, Uzbek
Category: Nature


Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.
Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot
Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo
Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманганнинг "Ахсикент" ёдгорликлари фанда яна бир муҳим илмий янгиликни очиб берган.

Археолог Фарҳод Мақсудов бу ҳақида "Қурултой" подкастида бўлишган.

Гап шундаки, тадқиқотчилар "Ахсикент" ёдгорликларида ёдгорликнинг зилзила сабаб ундаги ёриқларнинг тузилиши, кўриниши асосида жуда ҳам қадимги даврда зилзилаларнинг аниқ бир қайси вақтда содир бўлганини тиклаб чиқишган.

Кейинги тадқиқотларда бу каби жуда қимматли маълумотлар асосида минтақада зилзилаларнинг такрорланиш циклик даврларини чуқур таҳлил қилиш ва пировардда унга қараб, эҳтимолий зилзилаларни прогноз қилиш мумкин бўлади.


Январь ойи прогнози, ўтиб кетган декабрь ойи об—ҳаво шархи ҳамда тоғларда қор қоплами ҳолати Газета.ўзнинг навбатдаги об—ҳаво шархида.

Материал тайёрлашда кўпчилик меҳнати сингди. Прогноз карталарини тузишда "Геоинфо" ГАТ карталарини яратувчи ҳамкор гуруҳ мутахасислари ёрдам берди.

Кўринг: https://youtu.be/z1Y0I3tEPlo?si=TNJm_phCVVcU3MRw


2024 йил нафақат энг иссиқ йил, балки атмосферада сув буғи хам ҳаддан ортиб кетган йил бўлган.

"Коперникус" хисоботларига кўра, Эль—Ниньо фаол бўлган 2024—йилда Тинч океанидан ҳаддан ташқари кўп сув буғланди. Бу эса ҳавода сув буғларининг кўпайиши ҳисобига атмосферада парник ҳодисасини келтириб чиқариб, дунёни иситиб юборди.

Графикка эътибор қаратинг, 1998, 2010 ва 2016 йилда Эль—Ниньо фаол даврларда хам атмосферада сув буғи ортиб кетган ва ўша йилги ҳарорат ундан олдинги йиллардагига нисбатан рекорд даражадаги иссиқликни тақдим этган.

Олдинроқ, иқлимнинг исиб бориши — бу, атмосферага инсон томонидан чиқариладиган турли ташламалар ҳисобига эмас, айнан атмосферада сув буғлари ортаётгани билан боғлиқ табиий жараён фонида рўй бераётгани хақида илмий мақолани сиз билан бўлишгандик.


Ўтган 2024 йил дунёдаги энг иссиқ йил бўлди.

"Коперникус" иқлим марказига кўра, ўтган 2024 йилда дунё ҳарорати саноатгача бўлган даврга нисбатан нақд 1.6 даражага юқорилаган.

Дунё ҳамжамиятлари томонидан 2015 йилда имзоланган "Париж иқлим" битимида мамлакатлар дунё ҳароратини саноатгача бўлган даврга нисбатан 1.5 даражадан ортиб кетмаслиги бўйича барча саъй—харакатларни амалга ошириши кўрсатилган, унинг учун миллиардлаб доллар пул сарфланишига қарамай, бу холат битим имзолангандан сўнг 9 йил ўтмай амалда рўй берди.


Forward from: Iqlimshunos kundaligi 🌏
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2024-yilda turli chuqurliklarda sodir bo‘lgan 21 000 ta zilzilaning vizual namoyishi.

Eng ko'p zilzilar, Tinch okeaning "olovli xalqa"si atrofida bo'lgan.

👉 @iqlimshunos_kundaligi


Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати хафта боши душанба кунидаги каби илиқроқ бўлади.

Бу ҳақида ҳафта бошида Газета.ўзда ҳафталик об—ҳаво шархида тўхталиб ўтган эдик.

Ўзгидромет ҳам 12—13 январь кундуз кунлари ҳудудларда ҳаво ҳарорати +10...+13 даражагача, жануб вилоятларда +15 даражагача кўтарилишини маълум қилган.


🕗 08:00

Фактик об-ҳаво

Термиздан ташқари бошқа марказий шахарларда ҳаво ҳарорати ноль даражадан паст совуқ кузатилган. Ҳудудларга қиров тушган.

Водий марказий шаҳарларида тонгги хароратнинг —5 даражага яқинлашиши айнан водийда кўплаб метан заправкалари тўлиқ ёпилишига олиб келадиган ҳарорат чегараси экан.

Водийда метан заправкалар фаолиятига суткалик чекловлар киритилдими? Шархда изоҳ қолдиринглар.

Ўзгидромет

@uzb_meteo


Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +10 даражагача кўтарилади.

Жойларга туман тушади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет


Қиш мавсумларида қуёш панелларининг осмонга горизонтал жойлашганларидан кўра вертикаллари кўпроқ ток ишлаб чиқарар экан.

Гидрометеоролог Алишер Худойбердиевнинг ёзишича, қишда вертикал позицида жойлашган панеллар ҳам қор юки, хам турли акс таъсирлар ҳисобига нариги доимий анъанавий осмонга қаратиб қўилган панеллардан 3—4 баробар кўпроқ ток ишлаб чиқарар экан.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тинч океани марказида сувнинг совиши яъни Ла—Ниньо шакллана бошламоқда.

Иқлимшунос Муроджон Абдураҳмонов халқаро иқлим марказилари прогнозларига таъниб, февраль—апрель ойлари оралиғида 60% аниқлик билан Тинч океани марказий қисмида кенг масштабда океан сув ҳароратининг совиш жараёни яъни Ла—Ниньо кутилмаларини очиқлаган.

Унинг қайд этишича, Ла—Ниньонинг айни ҳозирги мавсумда шаклланиши бизнинг минтақада айни ёғинлар керагидан ортиқ ёғиши керак бўлган давр учун камроқ ёғингарчиликларни улашиши, бу эса алал оқибат йилнинг суғориш даврида қурғоқчилик аломатлари бўй кўрсатишига олиб келишини таъкидлаган.

Ҳа, Ўзгидромет декабрнинг сўнгги кунлари тоғларимизда (Тошкент вилоятини ҳисобга олмаса) қор захираси норманинг 30—60 % гача тўплангани, ўтаётган январь ойининг қуруқроқ келишини тахмин қилган ҳолда бизга февраль—мартда мўъжизавий кўп ёғинлар керак. Аммо, Ла—Ниньо афсуски бунга йўл қўймайди.

Кейинроқ бу хақида батафсил тўхталиб ўтамиз.


8 январь куни "Қамчиқ" довони захира йўлда қор учгани чиққан икки киши эҳтиётсизлик сабаб вафот этибди.


Ўтган декабрь ойи қуруқ ва совуқ бўлди.

Ўзгидромет бу хақида маълумот қолдирди.

Ой давомида республиканинг аҳоли кўп истиқомат қилувчи ҳудудларида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 1—2.5 даража паст яъни "совуқ" бўлган. Чўл ва шимол ҳудудларида эса меъёрий ҳарорат кузатилган.

Ёғингарчилик бўйича ҳам ой давомида меъёрнинг 70% и ёғиб ўтган. Бу тоғларда қор қоплами кўп йиллик меъёрдан кам қор шакллашига олиб келган. Масалан, Тошкент вилояти тоғларини ҳисобга олмаса, тоғларимизда меъёрнинг 30-60% миқдорида қор тўпланган. Бу тоғларда қор кам дегани.

Энди тоғларда қор яхши тўпланиши учун умидимиз январ—март ойлари ёғинига боғлиқ.


Муҳим ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

"Ўзбекистон–2030" стратегиясида "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Фармон лойиҳасида атроф-муҳитни асраш, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича анчагина муҳим ташаббуслар мавжуд.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

uzbekistan2030.uz онлайн порталида таклифларни билдириб, ҳамма фаол бўлишини сўраб қолардик. Экология, атроф—муҳитга бефарқ бўлманг!


Термизда соат 08.30 холатига қалин туман.

Кўриниш масофаси 100 метргача қисқарган.


🕗 08:00

Фактик об-ҳаво

Ҳарорат жойларда соат 05.00 ҳолатига нисбатан янада пасайди.

Ўзгидромет

@uzb_meteo


"Чуст халқи" каналида бу сафарги метан заправкаларининг очилиш—ёпилиш вақтлари ва сабаблари оммага мунатазам эълон қилиб бориляпти.

Натижада, ортиқча сарсонгарчилик, аҳолида ҳукуматга нисбатан агрессив кайфият аломатлари олдинги совуқликларда метан заправкалари тақа—тақ ёпиб қўйилган даврлардаги каби эмас.

Ҳозирги об—ҳаво муҳити метан заправкалар 24 соат ишламаган, масалан ўтган 2024 йилнинг 18 декабардаги 05.00 муддатдан анча илиқ ёки 21 декабрдаги 05.00 муддатдаги ҳарорат режимига яқин бўлса-да, аммо ўша пайтлари масалан водий вилоятларида метан газ заправкалари фаолиятига тўлиқ чеклов киритилганди.

Ҳозирги об—ҳаво муҳити пайти метан заправка фаолиятига ҳозирча фақат тунги муддатларда чекловлар киритиляпти. Қизиқ холат-а, халққа очиқланган сари совуқ ҳавода хам "трубада газ кўпайиб қолмоқда".

Мен доим кузатиб борадиган Чуст туманида обуначилари энг кўп (80 мингдан кўп) бўлган "Чуст халқи" телеграм каналида эндиликда заправкалар қачон ёпилиши, қачон очилишининг аниқ бир вақти аҳолига мунтазам етказилмоқда. Аҳоли ҳам унинг маълумоти асосида тўғри локация олиб, режаларини тузмоқда. Бундан мамнунликларини хабар остида ижобий реакциялар билан изоҳлар қолдиришмоқда. Масалан, бугун каналда тумандаги икки заправка фаолияти бошлангани ҳақида турли вақтларда (1, 2) маълумот бўлишилган. Демак тумандаги қолган заправкалар ҳали очилмаган.

Камига заправкадан бир масъул заправка фаолиятига нима сабабдан тунда чекловлар киритилаётганини аҳолига мунтазам соғлом тушунтириб келиш холати хам кузатилмоқда. Чустда ҳамма бир—бирини тушуниб, ўтган декабрдагига нисбатан тартиблироқ, тизимли ҳаёт давом этмоқда.

Масъуллардан мана шундай иш ташкил этилишини аҳоли ўтган совуқликларда ҳам кутган эди. Ҳар бир тумандаги кузатувчилари кўп тг каналлар орқали мана шундай ҳамкорлик тизимга аслида фақат ижобий натижа берарди. Буни қилиш қийин эмасди аслида. Вазият оммага соғлом тушунтирилса, ҳам кишилар вақти, ҳам ҳар хил норозилик кайфиятлари олди олинган, иқтисодий фаолликка эришилган бўларди.


🕔 05:00

Фактик об-ҳаво

Республика бўйлаб марказий шаҳарларда ҳаво ҳарорати ноль даражадан паст, айримларида —5 даража ва ундан паст кузатилмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳақиқатдан бугун Хонободда муз аралаш бошқача қор ёғиб ўтган.

Эҳтимолий, бу ҳодиса аномалия дейилар.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хонободда музли ёғин (дўл) кетидан қор ёғибди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Республиканинг энг шарқий нуқтаси Андижон вилояти Хонабод шаҳарчасидаги айни ҳолат

20 last posts shown.