4 ноябрдан республика ҳудудларига навбатдаги нам ҳаво оқимлари кириб келади.
Ўзгидромет ноябрь ойи учун тақдим этган об-ҳаво прогнозида буни маълум қилган.
3 ноябрь куни республиканинг катта қисмидаги юқори ҳарорат (+20...+25 даража) ортидан, 4 ноябрь шимолда, 5-7 ноябрь кунлари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилади. Айрим минтақаларга нам ҳаво оқимлари яхшигина ёғин беради. Ҳаво ҳарорати ҳам аста-секин пасайиб боради.
Хизмат агентлиги матбуот котибининг хабар беришича, ой давомида шимолда тунги ҳароратлар -10 даражагача, шарқий ва марказий вилоятларда -8 даражагача, жанубий вилоятларда -2 даражагача пасайиб кетиши таъкидланган.