Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ўрикзор” савдо мажмуаси коронавирус сабабли вақтинча ёпилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, вазирлик томонидан бугунги кунга қадар деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида ишловчи 6251 нафар фуқаро профилактик мақсадда коронавирус инфекциясига текширилган. Куни кеча “Ўрикзор“ савдо мажмуаси МЧЖда жами 789 нафар фуқародан суртмалар олинган.
Таҳлил натижаларига кўра, мазкур савдо мажмуасидаги озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Айни пайтда ушбу бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинган.
❗️Шунга кўра, “Ўрикзор” савдо мажмуасида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, бозорда эпидемияга қарши ва профилактик тадбирларни ташкил қилиш ҳамда таъмирлаш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш мақсадида туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, бозор маъмурияти томонидан савдо мажмуаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Бозорда эпидемиологик суриштирув ишлари якунланиб, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирлари амалга оширилгач, мажмуа яна ўз фаолиятини давом эттиради.
"Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқимиздан, яна бир бор, баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушунмасдан карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, яъни қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилиш, жамоат жойларида тўпланмаслик, айниқса, ёшларни заруратсиз кўчага чиқмаслигини, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақиш каби қоидаларга қатъий амал қилишларини, шунингдек, муборак Рамазон ҳайити байрамини уйда, оила даврасида байрамона кайфиятда нишонлашларини сўрайди. Бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун жуда муҳим",- дейилади вазирлик баёнотида.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official