Forward from: Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИДА НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Вилоят халқ таълими бошқармасида навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман халқ таълими бўлими мудирлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этдилар. 2019-йил якунларига бағишланган мазкур йиғилишда йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Кун тартибида Халқ депутатлар кенгашлари депутатлигига ўтказилган сайлов якунлари, умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан содир этилган жиноятчилик, хуқуқбузарлик холатлари, уларни олдини олишда амалга оширилаётган ишлар, қишки таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, умумтаълим мактабларининг битирувчиларини олий таълим муассасаларига киришлари, фан олимпиадаси туман (шаҳар) босқичини ўтказишга тайёргарлик кўриш, педагог ходимларни аттестациядан ўтказилиши натижаси таҳлиллари ва 2020 йилда аттестация жараёнларига тайёргарлик кўриш, 2019 йил давомида бюджет маблағлари сарфланиши бўйича ўтказилган текширув натижалари, 2019 йил давомида вилоят ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига келиб тушган мурожаатлар таҳлили, йўл кўйилган камчиликлар ва уларнинг бартараф этилиши, 2019 йил давомида рахбар ва педагог ходимларнинг малака оширишлари таҳлили ва 2020 йил буюуртманинг шакллантирилиши ва режа бажарилиши масалалари кўриб чиқилди. Йил давомида самарали мехнат қилиб, намуна кўрсатган бир гурух халқ таълими ходимлари тақдирландилар.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати