Forward from: Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi
НАМАНГАНДА ЁШЛАРГА ЕР БЕРИЛДИ
Келажагимиз эгалари ҳақида қайғуриш, уларнинг истиқбол сари дадил одимлаши учун қулай-шарт-шароит ва имкониятлар яратиб бериш, бу борадаги ғамхўрликлар аввалида, йигит-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда иш ўринлари яратиш ғоят муҳим.
Фарзандларимизда эртанги кунга ишонч, умид ва қатъият уйғотишда бунинг аҳамияти катта. Ана шу долзарб вазифанинг амалий ижроси борасида Наманган вилоятида эзгу ташаббуслар кенг қулоч ёзмоқда.
Республикамизда 2019-2020 ўқув йили битирувчиларини олий таълим, касб-ҳунар мактаблари, техникум ва тадбиркорлик фаолиятига қамраб олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, ёш оилаларга ер ажратиш доирасида Президентимиз белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Янгиқўрғон туманида ҳам амалий саъй-ҳаракатлар кенг қамров касб этмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ва Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда 80 нафар ёшга 30 сотихдан ер берилиб, уларга ерга эгалик қилиш бўйича вилоят ҳокимининг сертификатлари ҳам топширилди. Туман бўйича жами 99 гектар ер 305 нафар ишсиз ёшларга 49 йилга бепул берилиши кўзда тутилган бўлиб, ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаси томонидан ҳудуд шароитига қараб, олхўри кўчатлари экиб берилади. Биргина 43-умумий ўрта таълим мактабининг 5 нафар битирувчилари шундай ерлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди.
Қайд этиш жоизки, жорий йилда тумандаги умумтаълим мактабларини жами 2944 нафар битирувчи тамомлади. Уларнинг 2405 нафари олий ўқув юртларига кириш истагини билдирган бўлса, 16 нафари муддатидан аввал ҳорижий олий ўқув юртлари талабаси бўлишга муваффақ бўлиб, 112 нафари техникум ва касб-ҳунар коллежларида таҳсилни давом эттириш ҳамда ҳунар ўрганиш, 19 нафари ҳарбий хизматга, 139 нафари эса тадбиркорлик билан шуғулланишга аҳд қилган.
Истиқбол эгаларига эътибор ва кенг имкониятлар ифодаси сифатида вилоятнинг барча ҳудудларида шундай “Ёшлар боғлари” ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бир неча юзлаб ёшлар ўз боғларига эга бўлмоқдалар.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати