O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг расмий канали

Связанные каналы

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter








































O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Асака туманидаги “Асака текстиль” корхонасида Ўзбекистон-2030 стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг мазмун-моҳияти тарғиботи юзасидан “Ёшлар ва аёлларни тадбиркорликка йўналтириш” мавзусида учрашув ташкиллаштирилди. Мазкур тадбирда жамоатчилик гуруҳи вакиллари, фермер ва тадбиркорлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, хотин-қизлар фаоллари, фахрийлар, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар аёлларнинг тадбиркорлик салоҳиятини юзага чиқариш, баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини янада кучайтириш бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор йуналишларидан бирига айланганини, партиянинг аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанглиги билан диққатга сазовор бўлаётганини таъкидладилар.

-Ҳаётни, тирикликни ва, қўйингки, жамиятни аёлсиз тасаввур этиб бўладими? Аёл гўзал бўлса – олам гўзал, аёл бахтли бўлса – оила, бутун жамият бахтли бўлади, деган ҳикматнамо қараш онгу шууримизга чуқур сингиб, ҳаётий фалсафамизга айланиб бўлди, -дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова. Депутатлар ва партия фаоллари кўмагида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳаёти ва меҳнат фаолиятидаги тўсиқ ҳамда ғовларни олиб ташлашга кўмаклашиш, жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш борасида изчиллик билан иш олиб бормоқдамиз.

Учрашув давомида йиғилганлар корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчилар билан самимий мулоқот қилдилар.

- 2016 йилгача бу ер ташландиқ жой эди,-дейди корхона иш юритувчиси Жумагул Юнусова. Давлатимиз раҳбари тадбиркорларга берган руҳ ва мадад натижасида бу ерда босқичма-босқич янги бинолар қурилиб, 2022 йил августда ишга туширилди. Бугунги кунда 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ “занжир” ташкил этилган.
Мазкур корхонамизга Швейцария, Италия, Туркия, Германия, Япониядан ускуналар келтириб ўрнатилган. У йилига 11 минг тонна ип-калава, 8 минг тонна момиқ ва трикотаж мато, 12 минг тонна ип ва матони бўяш, 6 минг тонна тайёр трикотаж ва сочиқ ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 3 минг 200 киши ишламоқда.
Корхонада хорижий ҳамкорлар талабига асосан сифат назорати, касб ўргатиш маркази ташкил этилган. Бўёқ цехидан чиққан сувни тозалаш иншооти ҳам ишга туширилган.

Тадбирда Партия дастурида аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш O‘zLiDePнинг устувор вазифаси экани таъкидланди.
Учрашув якунида корхонада фаолият олиб бораётган 600 нафар ёшлар, хотин-қизлар партия сафига ўтиш истагини билдирдилар.https://t.me/uzlidepandijon

20 last posts shown.