San'at, madaniyat va adabiyot


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Bu kanalda 👆
👉adabiyot📚
👉teatr🎭
👉kino🎬
👉musiqa🎼
👉rassomchilik🎨
kabi adabiyot, san'at va madaniyatga oid xabarlar, tahliliy maqolalar keng yoritiladi.
Tahliliy va tanqidiy maqolalar va fikrlar bo‘lsa
👉 @myhaqiqat_uz 👆 manziliga 📩 yuboring.

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


2022 yilda to‘la quvvatda ishga tushiraladigan ushbu loyiha tufayli hududda 500 ga yaqin yangi ish o‘rinlari ochiladi. Shaharcha AQShning Daha USA Group hamda Xitoyning Yiwu Compass Trading kompaniyalari bilan hamkorlikda quriladi. Birinchi bosqichda 15,0 million AQSh dollari miqdoridagi investitsiya mablag‘larini kiritish rejalashtirilgan.
Shuningdek, shaharchada avtomobil ishqibozlari uchun «Avtoralli yo‘lagi», turizmni rivojlantirish va sayyohlar tashrifini oshirish uchun Okeanarium qurish ham ko‘zda tutilgan.


AQShda — Gollivud, Hindistonda — Bollivud. O‘zbekistonda Sollivud qurilmoqda

Samarqandda AQSh hamda dunyo kinosanoati markazlaridan biri bo‘lgan Gollivud tipidagi kino shaharchasi quriladi. Bu haqda «Daryo» nashri xabar bermoqda.
Samarqand viloyati Nurobod tumani Oqsoy hududida qurilishi rejalashtirilgan kinoshaharcha loyihasi Vendo group kompaniyasi tomonidan amalga oshiriladi.

«Loyihaning umumiy yer maydoni 160 gektar bo‘lib, shaharcha Cinema City Sollywood nomini oladi. Unda zamonaviy ko‘rinishdagi 3—4 yulduzli mehmonxonalar, restoran va kafelar, dam olish va istirohat bog‘lari (bulvar, tropik), akvapark, kinoteatr, konsertlar va konferensiyalar o‘tkaziladigan zallar barpo etiladi,» — deydi loyiha muallifi H.Mamasoliyev.


Талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил кунлари белгиланди

Олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгиланди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

2019 йил 22 декабрда Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабалар ва ўқувчиларнинг ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун қишки таътил муддати ўзгартирилди.

Бу ҳақда тегишли қарор Бош вазири ўринбосари раислигида бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга кетадиган талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил пайтида доимий яшаш жойларига бориб-келишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 5 декабридан 22 декабрь кунига қадар ҳамда 2020 йилнинг 1 январидан 6 январига қадар 50 % чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.


#tabrik
Бугун 5 декабрь Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткори Одина Нарзуллаеванинг таваллуд кунлари!
Одина опага узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик ва ижодий ютуқлар тилаб қоламиз!


“2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Mудофаа вазирлиги, Mиллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаб, хизматдан бўшатилган ҳамда ёшга доир пенсия олувчи пенсионерлари шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан хизматга қайта қабул қилинган тақдирда уларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади”.


Барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида“ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 1-бандига қўшимчалар киритилади. Унга кўра 1-банд қуйидагича таҳрир қилинади:


Кадрда кўришни истаган деталингни замонавий мавзудаги фильмга бемалол қўшишинг мумкин, тарихий картинада эса бунақа “ижодкорлик” кетмайди. Барчаси манбаларга таянган бўлиши, мозий ҳақиқатларига тўғри келиши лозим. Шуниси мураккаб-да!

Афғонистон амири Омонуллохон саройини чизишда “Бу деталлар саройда ишлатилганми ёки йўқ”, дея роса бошим қотди. Иккиланиш онлари ижодкорга оғир, ўз-ўзидан қаламинг қўлдан тушади: соатлаб сукутга чўмасан, интернет титасан, китоб ағдарасан, тарихчилар билан маслаҳатлашасан. Шунда ҳам бўлмаса, бир неча кун ҳеч нима чиза олмайсан. Тарихий фильм, мажозан айтганда, рассом учун бўёғи қиммат, сершовқин картина экан.

Баъзида сенинг кўриминг режиссёр нигоҳидан фарқ қилиши табиий. Рассом ҳар бир кадрдаги жозибани, рангларни, ўзаро мутаносибликни нозик илғай олиши ва буни режиссёрга исботлаб бериши керак. Энг муҳими, гоҳ осон, гоҳ қийин кечган съёмка кунларидан сўнг бир-биримизни табриклай оляпмиз, демак, жамоа ўзига ишоняпти. Ишонч бор жойда эса иккиланишлар тезда ғойиб бўлади.


"Авлоний" бадиий фильми рассоми: "Тарихий фильм, мажозан айтганда, рассом учун сершовқин картина экан"

Режиссёр Музаффар Эркиновнинг "Авлоний" тарихий-бадиий фильми тез кунларда томошабинларга тақдим этилади. Ушбу картинанинг бош рассоми Қаҳрамон Маткаримов фильмдаги фаолияти ҳақида гапириб берди:

– Болалигимдан одамовиман, издиҳомни жиним суймайди. Балки, ёлғиз ижод қилиш учун ҳам рассомликни танлагандирман. Аммо тақдир ишини кўрингки, ҳозир энг серташвиш ва сершовқин санъат тури – кино ичидаман.
“Авлоний” фильмига чақиришганида бошида рози бўлмадим. Аммо режиссёр Музаффар Эркинов мени муваффақиятга ишонтира олди. Кейин ўзим жадал киришиб кетдим.

Ишни ҳар бир ҳолатни қоғозга туширишдан бошладик. Мингдан ортиқ кадрлар чиздик, ўхшамаганини ўчирдик. Очиғи, кўпидан кўнглим тўлмади, қайта-қайта уриндик ва ҳамон изланишдамиз.


Узоқ кутилган "Авлоний" тарихий фильмининг премьерасига бир кун қолди!


#Тазия
🌑Турли роллари билан халқимиз қалбидан жой олган актёр Тоҳир Миралиев оламдан ўтди. Марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.


Уйлаб кўринг ёшлигингизда бундан 20-30 йиллар олдин кўчадан кетаётганингизда ўзиздан катта отахонга салом бермасангиз отахон тўхтатиб, “Кимни боласисан? Нега салом бермадинг!” деб танбех берар эди. Бу ишдан кейин иккинчи марта ёши катта инсонни кўрсангиз тезлик билан салом беришга интилар эдингиз!
Ҳозирчи, на катта ёшдаги отахоналаримиз “Кимни боласисан? Нега сигарета чекябсан, нега бировга озор берябсан?” деб айтмоқда! На қўни-қўшниларимиз!
Ўлганинг устига тепган қилиб, ўз манфаатлари йўлида шоу қилиб, халқни кулдиришга интилаётган турли замонавий “ҚВЗ” жамоалари минг йиллик маънавиятимизнинг ўзи билмаган ҳолда йўқ қилишга интилаётганини билишармикан!? Эътибор беринг “ҚВЗ” қўштирноққа олинган. Уларни “ҚВЗ” деб ҳам бўлмайди. Аслида қувноқлар ва зукколар бошқача бўлади, у шаклу-шамойили жиҳатдан оила даврасида, ёшлар билан бемалол кўриб, муҳокама қилса бўладиган дастурга эга бўлиши лозим.
У ерда эса фахш гаплар, фохишаларга бўлган муносабат, аёл-эркак муносабатларини қоғозга ўраб гапирилаётганлиги ҳозирда ривожланиб кетган ёшларимиз орасида трендга айланиб бормоқда. Бу эса ёшлар ўртасида уларга тақлид қилиш ва шу каби ишларни қўллаб-қувватлашни тобора оддий ҳолатга айланиб бораётгани ачинали ҳолатдир.
Айрим шоу жамоаларнинг 20 йил давомида ота-оналар томонидан берилган тарбияни, уларнинг 2 соатлик дастури боланинг тарбиясизликка олиб келмаслиги ҳақидаги фикрлари ҳақиқат.
Амммо, лекин, бироқ, бу жамоалар 10-12 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Бу эса 12 ёшли бола уларнинг хазл мутойбаси билан улғайди дегани.
Бу кетишдан яна порно ва фахш гаплар билан шоулар ташкил этилар экан 20-30 йилдан кейин фарзандларимизни йўқотиб қуйишимиз аниқ.
Маънавият деса айримларни кулгуси келади, айримларнинг энсаси қотади. Биз бугун бошқа давлатларнинг маънавиятини олиб, ота-онамизни “папаша”, “мамаша” деб чақирсак, болаларимизга эркинлик яратябмиз деб ўқитувчилари
2 баҳо қўйганда жанжал қилиб фарзандимиз томондан бўлсак, миллатимиз илдизида йўқ бўлган туғилган кун ва тўйларни авж олдирсак ва буни қўллаб-қувватласак. Биздан қандай миллат қолади!
Бир қўшиқчимиз маънавиятни устидан кулса, иккинчиси маънавиятни сафсатабозлик деб атаса, гибритлашган, маънавиятсиз ёшларни “тарбиялаш” орқали биз қанақа келажакни яратамиз.
Биздаги ота-онага ҳурмат, қўни-қўшнига муносабат, устозга бўлган самимият йўқ бўлиб кетар экан, эртага ўзини севувчи ва ўз манфаати учун хеч бир ишдан қайтмайдиган манқурт, худбин авлод етишиб чиқади.
Билиб қуйинг маънавиятни биз уйлаб топмадик бу бизларга ота-боболаримиздан қолган мерос, агар бу меросни бой берар эканмиз келажакда пушаймонлигимиз бизга ёрдам бермайди.
#маънавиятга_қаршилик_миллатга_қаршилик_келажакка_қаршилик

Амин Сайёр


“Маънавият ўғрилари”
Биз тарихимизга назар соладиган бўлсак, илм-маърифат ўчоғини дастлабки нурлари юртимиз ҳудудида акс этганлигини биламиз.
Бундан фаҳрланамиз ва дунёда машҳур бобо-калонларимиз қилган ишларидан сармаст бўлиб, мақтанамиз.
Лекин, нега ўша давр алломлари бугунги кунда етишиб чиқмаябди деган саволга турли важ ва баҳоналар билан чегараланамиз.
У даврдаги алломаларнинг фикрлари ҳозирги кундаги долзарблиги ва ўз аҳамиятини йўқотмаганлигидан ажабланамиз. Нега бугунги кунда машҳур олимларимиз ёки файласуфларимизнинг пурмано изоҳлари ёки фикрлари тез унутилмоқда.
Сабаби оддий, биз амал қилишни унутдик. Биз ёшларга бу иш нотуғри деб айтамиз лекин, ўзимиз шу нотўғри амални болаларимиз олдида бажарамиз.
Мисол учун, сигарета чекиш ёмон, кўп телефон уйнаш зарар, кўп ухлаш дангасалик олиб келади деб айтамиз. Лекин амалда узимиз буни бажармаймиз.
Нега бундан минг йиллар олдин файласуфлар етишиб чиққан бунга сабаб ота-оналарнинг тарбияси билан бирга қўни-қўшни ва атроф-муҳитнинг хам роли катта бўлган.


ЯШАЁТГАН ҚЎШИҚЛАР

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан чиқиб, уловимиз Пискент тумани томон йўл олди. Сабаб, донишларга макон бўлган кентнинг олима қизи Музайяна Алавия таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган тантанани кўриш, олиманинг яқинларини қутлаш.
Умри давомида ўзбек халқ оғзаки ижодини тўплаш, авлодларга етказишда фидойилик қилган опанинг бугун илм аҳкомига ўрнак бўлгулик жасорати ҳақида ҳикоя қилиш учун шоир ва ёзувчилар сўзга чиқишди. Айниқса, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуровнинг Абдулла Алавий сурати ортига ёзилган Чўлпон қўлхати ҳақидаги топилмаси, опанинг мустабид тузумнинг энг қийин паллаларида ҳам уйма-уй, далама-дала, хирмонма-хирмон юриб йиққан, асраган ва бизгача етказган маданий мерос борасидаги жонли мисоллар барчага манзур бўлди.

Декабрь офтоби кунга хотима ясаб кўшкига ботаётган паллада ортга қайтарканмиз, хаёлимдан академик Наим Каримов айтган фикрлар ўтади: «Опа машаққатли замонга чап бериб, халқнинг маънавияти учун фидойилик кўрсатди. Халк кўнглидаги олтинларни йиғиб миллат келажаги учун тақдим этиб кетди».

Аслида, бугун ҳам ҳар бир уйда аллалар, қўшиқлар, матал ва достонлар бор. Ва улар эл тилида, дилида яшаб келмоқда. Фақат уни илғайдиган, умри ва меҳрини аямайдиган фидойи Опа йўқ...

Наргиза Асадова
yozuvchilar_uz


Бундан ташқари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Энг яхши концерт дастури”, “Энг яхши режиссёр”, “Энг яхши бадиий фильм”, “Йил блогери”, “Йилнинг энг фаол ёши”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”, “Йил инвестори”, “Йилнинг энг яхши ихтирочиси”, “Йилнинг энг яхши архитектори”, “Йилнинг энг яхши мақом ижрочиси”, “Йил рассоми”, “Йил шифокори”, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” каби рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам тақдим этилди. 


"Олтин кабутар" танловининг ғолиблари аниқланди​

Пойтахтимиздаги "Халқлар дўстлиги" саройида юртимизда илк марта ўтказилаётган "Олтин кабутар" ижодий танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ва гала-концерт бўлиб ўтди. 

Мазкур ижодий лойиҳа “Mening yurtim”, “Yoshlar” телеканаллари ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, ушбу танловда телевидение, санъат ва маданият ҳамда кино соҳаси вакиллари тақдирланиши кўзда тутилган. 

Мамлакатимизда маданият, санъат, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, бу йўналишда фаолият кўрсатаётган ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Олтин кабутар” танловида 2019 йилда самарали меҳнат қилган ижодкорлар кўплаб номинациялар бўйича тақдирланади. Эътиборга молик жиҳати, “Олтин кабутар” ғолибларини ҳакамлар ҳайъати эмас, балки томошабинларнинг ўзи SMS орқали овоз бериш йўли билан аниқлайди. Бунинг учун иштирокчилар тегишли тартибда беш босқичда саралашдан ўтдилар.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisining matbuot kotibi Fozil Jabborovning video-axboroti

2019-yil 4-dekabr.

Kanallarimizga qo‘shiling: 👇
https://t.me/yozuvchilar_uz
https://t.me/YUR_Matbuot_kotibi


https://youtu.be/Fgusnqe7n78
Ш. Бошбековнинг "Чачвон" драмасидан репортаж
Турон театри


“Ўзбекистон-Россия кинофоруми”

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Россия Федерацияси киноижодкорлари ўртасида ижодий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларнинг давоми сифатида “Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги маданият кунлари” доирасида “Ўзбекистон-Россия кинофоруми” бўлиб ўтади.
👉🏻 Сана: 5 декабрь
👉🏻 Вақт: 15:00
👉🏻 Жой: "Зарафшон" концерт залининг Медиа-холли

https://t.me/uzbekkinopress


#премьера
Ўзбекистон давлат драма театрида 2019 йилнинг 5 декабрь куни соат 18:00 да драматург Салоҳиддин Сирожиддинов қаламига мансуб, режиссёр Баҳодир Мирмақсудов томонидан саҳналаштирилган “Тўмарис” спектаклининг премьераси бўлиб ўтади.
✳️Бизнинг канал👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEP3OfD_gxQIQLA6jw


"Қўқон шамоли" бадиий фильми ўз муваффақиятли ҳаётини бошлади. Картина «Олтин кабутар» мукофотининг "Энг яхши фильм" ва фильм режиссери Д.Масаидов "Энг яхши режиссёр" номинацияси ғолиби бўлди! Табриклаймиз!!!

20 last posts shown.

148

subscribers
Channel statistics