Vazifam


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Bu dunyoda barchaning oʻz vazifasi bor !.
Vazifamiz : Nafsimizga eslatish, qoʻldan kelgancha dunyoga kengroq qarash, milliy va diniy qadriyatlarimizga mos va foydali postlar joylab borish
Maqsad : Oxirat va dunyo azizligi
Murojaat uchun : @VazifamMBot

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#sarkazm

Бир куни тошбақа йўлда кетаётса, тепада тескарисига учиб бораётган қарғага кўзи тушибди. Шунда тошбақа қарғага қараб: “Ҳой қарға, жинни бўлганмисан? Нега тескарисига учяпсан?” деб сўрабди. Қарға: “Сенинг мен билан нима ишинг бор? Бизда демократия! Хоҳлаганимдай учаман!” дея ўшқириб берибди. Тошбақа, демократия бўлса демократия-да, дебди-да, ўзиям шартта тескарисига юриб кетибди. Орқасида жар бор экан, тошбақа қурмағур кўрмай қолиб, пастга тушиб кетиб ўлибди. Шунда қарға унинг ёнига учиб келиб: “Эҳ аҳмоқ тошбақа, демократия фақат тепада бўлади, пастда эмас!” деган экан.

© konspektor


xristian dugonamdan sen nega musulmon yigitlga erga tegishni xohlaysan deb soʻradim, u ayttiki: " chunki sen aytting-ki muslim yigitlar nomahram qizlarga qaramaydi, faqat oʻz ayoliga qaraydi, nomahram qizga qoʻlini tekkizmaydi, oʻzini haloli uchun asraydi, kuniga 5marttalab yuvinib, poklanib yuradi, islamafob kinolardagidek ayoliga zulm qilmaydi, ayolini xursand qilish payida boʻladi" deydi. xursand boʻlib kettim, demak unga islomni oz boʼlsada anglashiga yordam beribman Alhamdulillah biʼiznillah unga eng yoqqani ayollarga beriladigan mahr boʻldi. Allohim shu quliga hidoyat bersa edi, keyin, islomda opa_singil boʻlardik-daaa.

© Muslima Sodiqotiy

PS : Hurmatli musulmon erkaklar balki bir gʻayrieʼtiqod ayol biz haqida aytganchalik boʻlish vaqti kelgandir....

VAZIFAM


Ўз туркий она тилимни бошқа тиллардан ортиқроқ кўрдим. Чунки, қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир. Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўладилар.

Алихонтўра Соғуний

VAZIFAM


#kayfiyat

Кўп замонавий муслималар шундай ўйлайди, айниқса озгина илм олган бўлиб ҳаққини таниб қолганлари:

--- Мен идеал инсон кутмаяпман, ҳеч ким мукаммал эмас. Мен уни қандай бўлса шундайлигича нуқсонлари билан қабул қилишга тайёрман. Фақат беш вақт намозни канда қилмайдиган, фарз рўзани қолдирмайдиган, сўкинмайдиган, ичмайдиган,чекмайдиган,қимор ўйнамайдиган, футболга муккасидан кетмаган аммо жисмонан келишган ва бақувват бўлса, иложи бўлса қори ёки домла бўлса, қўлида яхши бир ҳунари ёки касби бўлса, ўзига тўқ бизнесмен бўлса нур устига нур бўлмаса алоҳида номимга ўтказадиган уйи бўлса етади, меҳрибон ва оилапарвар бўлса, айтмасимдан совутгични тўлдириб қўядиган, сўрамасам ҳам эҳтиёжларим учун пул берадиган, тез-тез ресторанга олиб борадиган , гул кўтариб келадиган бир ўртача инсон бўлса айбу нуқсонларига кўз юмиб яшайверардим. Ахир беайб парвардигор...)))

© Faiziddin Mu'min

VAZIFAM


Tabassum uchun dunyo emas qalb kerak.......

Salim Ayyubiy

VAZIFAM


Alloh mehrni yaratdi va uni 100 qismga bo'ldi. Bir qismini butun dunyodagi mahluqlariga : butun dunyodagi payg'ambarlarning ummatlariga va ummatlarning o'z payg'ambarlariga bo'lgan mehrlari, ota-onalarning farzandiga bo'lgan mehri, farzandlarning ota-onasiga bo'lgan mehrlari,
aka-uka, opa-singillarning, do'st-birodarlarning, insonlarni vatanlariga bo'lgan mehr-muhabbati, bobo-buvilarning nabiralariga bo'lgan, erkagu-ayolning jufti-haloliga bo'lgan, yer yuzidagi jamiki mehr o'sha Alloh yer yuziga va undagi mahluqlariga ajratgan 100dan 1 bo'lak bo'lgan mehrda mujassamdir.

Qolgan 100dan 99 bo'lak mehrni Alloh jannatiy bandalariga jannatda ko'rsatmoqlik uchun olib qo'ydi.

Jannatda ko'rishmoq barchamizga nasib etsin

VAZIFAM


Насроний аёл, "Эй Муҳаммад алайҳиссалом, қанисан? Умматинг туғилган кунингни нишонлаб қизимни ўлдирди!", дея бақирар эди. Жавоби эса ҳайқириқдан кўра тезроқ келди.

1953 йил, Лубноннинг Сайда шаҳрида мусулмонлар одатдагидек Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларини нишонлар эди.
Лубнонда қадимдан байрамларда осмонга ўқ отиш одати урф бўлиб, бу сафар ҳам шундай тарзда отилган ўқлардан бири машҳур насроний Ғаттос оиласининг кичик қизи бошига қайтиб келиб тегди. Атрофдагилар қизни ўша жойга яқин Ғассон Ҳамуднинг шифохонасига олиб бордилар. Аммо шифокорлар қизнинг оиласига унинг бундай оғир ҳолатида қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини, уни Байрутдаги Америка университети шифохонасига кўчириш кераклигини айтишди. Қиз тезликда айтилган шифохонага кўчирилди. Қизнинг муолажаси учун Лубноннинг машҳур шифокорлари АҚШнинг бир гуруҳ шифокорлари билан бирга ҳаракат қилдилар. Лекин бошдаги тешик катта бўлиб борган сари кўп қон кетар, шифокорлар нима қиларини билмас, қизнинг оиласи ҳам умидларини узар ҳолга келган эди. Шунда қизнинг насроний онаси нола қила бошлади: "Қаердасан, эй Муҳаммад алайҳиссалом? Мусулмонларнинг пайғамбари, сен қанисан? Кел, умматинг менинг қизимни не аҳволга солганини кўр", дер ва кўзларидан ёш тўхтамас, тинмай "Мусулмонлар сенинг туғилган кунингни нишонлаб менинг қизимни ўлдирди, ўлдирди...!", дер эди.
Айни вақтда амалиёт хонасидаги шифокорлар ўзларидан бирини қиз билан сўнгги хайрлашув учун аёлни чақириб келишга жўнатди. Шифокор чиқиб, онага қизи жон бериш ҳолатида экани, у билан видолашиб олиши учун ичкарига кириши кераклигини айтди. Бу гапни эшитган онанинг вужудини титроқ босди. Оёқларини зўрма-зўракай ичкарига қараб йўналтирди. Охирги дам... Онанинг ҳолати ҳам жуда ачинарли ҳолга келган эди. Базўр эшикни очди. Очди-ю ҳайратга тушди... Қизи караватга ўтириб, "Эшикни ёпинг она, чиқиб кетмасин, ёпинг", дерди. Она вазиятдан карахт ҳолда гапиролмай қолди. Нима бўлаётганини тушунмасди. Қизи қандай ҳушига келди, қандай қилиб гапирмоқда? Аёлнинг бошида сониялар ичида саволлар кўпайиб кетди.
Бироз ўзига келди-ю: "Қизим, кимнинг қўлидан тутай, нима ҳақида гапиряпсан?", деди. Қизнинг жавоби онани ва атрофдагиларни даҳшатга солди: "Муҳаммад алайҳиссалом, она! Хонага Оллоҳнинг расули Муҳаммад алайҳиссалом кирди ва қўлини бошимга қўйди. Шунда жароҳат ҳам, қон ҳам кетди. Сиз эшикни очганингизда у чиқиб кетди", деди.
Қизнинг онаси, оиласи Ғаттос ҳамда АҚШлик шифокорларнинг барчаси исломни қабул қилди.
Бу Ислом дини. Насроний бир она "Эй Муҳаммад алайҳиссалом", деди ва дарҳол жавобини олди. Лубнонликларнинг аксарияти бу воқеани ҳозирга қадар эслайди

©softabobat

VAZIFAM


Одам намоз ўқийвергани билан...

БИР ТАНИШИМ ҚУЙИДАГИ ВОҚЕАНИ АЙТИБ БЕРГАНДИ:

Ҳар сафар жумъага мен билан бирга борадиган таниш бир одам "Шу икки-уч йилда намозхонлар кўпайиб кетди, ишқилиб тинчлик бўлсин" деди, дейди.

Демак... агар қалби ўлик бўлса, ўликлигича қолаверади, намозниям ўқийверади...

Салим Айюбий (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

VAZIFAM


#oyat
Qurʼon ilk mus'haf holiga keltirilgandagi xat turidan. Qaysi oyatligini bildingizmi? Nuqta, harakatlarisiz ham qiynalmay oʻqib ketgan boʻlsangiz, demak, Qurʼonga koʻp qaraysiz.👍

VAZIFAM


Soliha ayol va solih podshoh bir-biriga oʻxshab ketadi.
• Soliha ayol kelin boʻlib tushgan xonadonga fayz, baraka olib kirsa,
• Solih podshoh oʻzi boshliq boʻlgan mamlakatga fayz, baraka olib keladi.

Shuning uchun ham maydoni 11mln kv km dan ortiq boʻlgan davlatga bir solih podshoh Umar ibn Abdulaziz kelgan edi ikki yil ichida butun mamlakatda birorta ham kambagʻal inson qolmadi.......

VAZIFAM


ҲИЖОБ
Ҳижоб бу ихтиёрий нарса эмас. Ҳижоб бу аёлларга хос бўлган ибодатдир. Бу ибодатни эркак киши қила олмайди.
Аёл киши ҳижобини ўраб чиқар экан, у ибодатдадир. Ҳатто кўчага эри билан сайрга чиқсада, у ибодатда, эри эса мубоҳ амалда ҳисобланади.
Ҳижоб билан аёл нафақат ўзини, балки Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини ҳам гуноҳдан сақлайди!

©Abdulqodir Polvonov

VAZIFAM


Аллоҳнинг саньатини кўриб завқланиш ва марҳаматларидан лаззат ланиш, миннатдор бўлиш хаёлга ҳам келмагани ҳолда, беҳаёлик билан суғорилган узундан узоқ сериаллардан баҳра олиш ва уларга мафтун бўлиш жуда ғалати...
Воизларга ўзлари халқга ўқиётган ваьзлари тааллуқли эмасдек кўриниши жуда ғалати...
Аввалги солиҳ одамларнинг ҳаёти ва айтган сўзларини одамларга ибрат қилиб кўрсатувчиларнинг ўзлари ўша нарсалардан узоқ юришлари жуда ғалати...
Концерт ва кино залларида одамларнинг олдинги қаторларга, мас жидда эса орқа қаторларга интилишлари жуда ғалати...
Қурьондан бир оятни ёдлаши одамзодга жуда қийин бўлгани ҳолда турли латифаларни осон эслаб қолиши ва ўзгаларга ҳикоя қилиши жуда ғалати...
Газетада ёзилган нарсаларга тўла ишониши жуда осон бўлгани ҳолда, Қурьонда ёзилган нарсаларга тўла ишониши қийинлиги жуда ғалати...

Abdurahmon Turobiy.©

VAZIFAM


Баъзилар ҳатто озодликка эришганда ҳам, барибир қулликка интилади.

Mubashshir Ahmad

Ruslar baribir legenda,
Rossiya bizning otamiz
. Deydigan nusxalarni koʻrdim....
Xolbuki mustaqil boʻlganimizga 33 yil boʻlyapti.......

VAZIFAM


Ҳамма ўзини сотишга тайёр. Истисносиз ҳамма. Фақат нархлар фарқланади.
© Mubashshir Ahmad

Narxingizni oʻzingiz belgilaysiz.......

VAZIFAM


Odam alayhissalomdan erkaklarga qolgan meros :
Odam alayhissalomni koʻp yillik sargardonlik va tavbalardan soʻng Alloh taolo u zotning gunohini kechiradi va Momo Havvo bilan uchrashtiradi. Ular bir-birini koʻrishgach bir zum joylarida qotib qoladi, soʻng birinchi boʻlib Odam alayhissalom momo Havvo tomonga yura boshlaydi. Agar Odam alayhissalom biroz kutganida momo Havvo Odam alayhissalom tomonga yurar edi. Shundan keyin erkaklar ayollarga birinchi boʻlib oʻz sevgisini ochadi. Bu biz erkaklarga otamizdan qolgan meʼros

PS : U meni yaxshi koʻrmaydi deb umidni uzmasdan unga ichingizdagini ayting hurmatli erkaklar. Ayollar bundan hayo qiladi, shuning uchun ular buni aytmaydi.

Soʻramasangiz oladigan javobingiz doimo "yoʻq" boʻladi.

Gaplarimning notoʻgʻri tushunmaysizlar 😊

VAZIFAM


Дунёни ҲАЁСИЗЛИК балосидан нима қутқаради...?
Ҳукуматларми..?
Қарорларми..?
Қонунларми...?

ЙЎЎҚ ....

... Дунёни ҳаёсизлик балосидан ЭРКАК ҲАЁСИ қутқаради...
Очиқ кийинган, очиқ ишва қилаётган Зулайҳога «ҳаром» дея боқмаган Юсуфлар қутқаради...

Эртадан кечгача йўлини пойлаган гўзал қизларнинг ёнидан ерга қараб, сассизгина ўтиб кетган Мусъаблар қутқаради...

Аёллар қатнашган издиҳомларда пойафзалининг учидан бошқа ерга қарамаган Усмонлар қутқаради...

Фаҳш илдизларини беомон қўпорган Умарлар қутқаради...

Аммо, қани улар...?!

Ўзининг аҳли аёлини номус ўрнида кўриб, бошқанинг аҳли аёлини ов ўрнида кўрадиган Абу Лаҳаблар кўпайди бугун...

Замонлар бўйи ўз исботини топиб келаётган бир ҳақиқат бор: «Бошқанинг номусига кўз тикгувчининг ўз номусини асрамоққа имкони бўлмас»...

Имом Шофий эркакларга шундай ўгит берар эканлар:
«Ўзларингизни тийинглар, шунда аёлларингиз ҳам ҳаром нарсалардан ўзларини тиядилар»...

Номус ва ҳаё фақат АЁЛЛАРГА ХОС деб ҳисоблашга кўникиб қолингани учун ҳам бугун қанча беномус, қанча беҳаё эркак дунёни булғаб юборди...

...Меърож кечасида ҳазрати Умарнинг Жаннатдаги ҳовлиси ва ундаги ҳурлар намоён бўлганида, ~ «Сенинг рашкингни билганим учун у тарафга қарамадим, эй Умар...», деган Расулуллоҳ (с а в)нинг кўчадаги қиз-аёлларга кўзини лўқ қилиб тикиладиган эркак умматлари орасидамиз...

Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда огоҳлантирган:
«Мўмин эркакларга айтинг, кўзларини ҳаромдан сақласинлар!..»
(«Нур» сураси, 30-оят).

Ҳазрат Али (р а) ўз даврларида эркакларга бир ўгитни қайта-қайта такрорлар эканлар:
«Тасаттур фақат аёлларга хос деб ўйламанг. Эркакнинг тасаттури – унинг кўзларидадир!»...

Дилфуза Комил
Hunafa ©
VAZIFAM


Germaniya kansleri Anjela Merkelni dala hovlisi.
Germaniya YIM qariyb 3 trillion 500 mlrd $ ga yaqin, YIM jon boshiga 57 500 $dan tushadi...

P.S.
Jizzax hokimini kepkasi 3000 dollar edi adashmasam. 30dan ortiq moshinasi ham bor........

Ha, mayli muhimi fashist emasmiz

VAZIFAM


Men ham shu tiriklarning biriman.😔

VAZIFAM


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#kayfiyat
Ҳар сохада маҳоратли артистлар кераклича топилгани каби футболда хам бундай шантажчилар топилади.
Қойилееее, уларнинг 'истеъдод"ини кўринг.👏😁👏😁
©️ Oʻkinma aslo

VAZIFAM


Ҳеч қандай жамоавий тайёргарлик кўрмаган, миллионлаб бир-бирини биринчи марта кўриб турган ажнабийларни биргина ишора билан бир хил ҳаракатга келтириб, Роббисининг ҳузурида сажда қилдириб қўядиган ягона уммат– ислом умматидир...

© Salohiddin Tojiddin oʻgʻli
VAZIFAM

20 last posts shown.

66

subscribers
Channel statistics