ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР - МАМЛАКАТ ТАЯНЧИ
Қарши ҳарбий прокуратураси ва Миришкор тумани прокуратураси томонидан туман прокуратурасига бириктирилиб, оталиққа олинган ёшларда Ватанга бўлган муҳаббат, миллий армиямиздан фахрланиш ва тинчлик деган буюк неъматни асраб-авайлаш каби туйғуларни мустаҳкамлаш мақсадида ҳарбий билим юртларда ўқиш истаги бўлган ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институтига саёҳат ташкил этилди.
Ёшлар институт кутубхонаси, музейи, самолёт ва вертолёт тренажёрлари, ҳарбий учувчиларни тайёрлаш, уларнинг амалий машғулотлар олиб боришида махсус жиҳозланган объектларда бўлиб, малакали мутахассислар томонидан саволларга жавоб олишди.
Asosiy | Media | Instagram | Threads