Yulduzlar hayoti


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Сиз бизнинг канал орқали юртимизда ва дунёдаги машҳур инсонлар ҳаётида юз бераётган воқияларни кузатиб боришингиз мумкин.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter












Машҳур топ-модель 50 ёшида вафот этди.

Британиялик топ-модель Стелла Теннант 50 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда “The Guardian” унинг оиласига таяниб.

«2020 йилнинг 22 декабрида Стелла Теннант тўсатдан вафот этди. Стелла ажойиб аёл ва илҳом манбаи эди. Биз уни жуда соғинамиз», - дейилади баёнотда.

Теннант моделлик фаолиятини 1990-йилларда бошлаган. У таниқли модельер Карл Лагерфельднинг илҳом париси ҳисобланади.

@yulduzlar_mashxurlar




Хонанда Жасур Умиров қамоққа олинди.

Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, хонандага нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айб эълон қилинган ҳамда суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Аввалроқ бу ҳақда "Кун.уз" нашрида катта мақола эълон қилинганди.

Ўтган йили Жасур Умиров безорилиги учун 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди, деб ёзади Хушнудбек ўзининг "Телеграм"даги каналида.

@yulduzlar_mashxurlar


Дима Билан янги уй сотиб олиш учун жуда-жуда кўп пул сарфлади.

Россиялик хонанда Дима Билан Москва вилоятида янги уй сотиб олди.

“НТВ” каналининг маълум қилишича, уй ўзининг ҳашаматли кўриниши билан кишини лол қолдира олади.
аъкидланишича, қасрнинг нархи 4,6 миллион доллар (330 миллион рубл)ни ташкил қилади.

"Албатта, биттадан кўп, аммо иккитадан кам", дея изоҳ берган Биланнинг ўзи уйининг қиймати тўғрисидаги хабарларга.

@yulduzlar_mashxurlar




Раъно Шодиева Танзила Норбоеванинг шахсий дизайнери бўлганми?

Актриса
Раъно Шодиева «Мирсодиқова билан» "Youtube" каналига берган интервьюсида биринчи мутахассислиги конструктор-дизайнер эканлиги, бир вақтлар Сенат раиси Танзила Норбоевага кийимлар тикиб бергани ҳақида гапириб берди.

«Танзила Камоловна, менинг устозим, уларни жудаям яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Бир неча йил мобайнида уларнинг шахсий дизайнери бўлганман, лекин ательедан кетганимдан кейин Танзила опага ҳеч нарса тикиб бера олмадим. Бунинг учун ҳалиям ўзимни кечира олмаяпман. Чунки яқинда кўришганимизда ‘Раъно, янаям чиройли кўйлаклар, костюмлар қилиб берсанг бўларкан’, деб илтимос қилдилар, кейин мен Туркияга кетиб қолдим, қилиб бера олмадим, кечирим сўрайман», — дейди актриса.

Шунингдек, актриса яқинда ўз шахсий шоурумини ишга туширишни, ҳамёнбоп нархлардаги аёллар кийимларини тикиб, сотувини йўлга қўйишини айтиб ўтди.

@yulduzlar_mashxurlar






Машҳур хонанда фарзандларига ўзидан ўтган генетик касаллик ҳақида гапириб берди.

Америкалик қўшиқчи, муаллиф, актриса ҳамда дизайнер Гвен Стефани уч фарзандининг ҳаммасига ўзидан “мерос” бўлиб ўтган генетик касаллик ҳақида гапирди.

Гвеннинг таъкидлашича, ўғиллари – 14 ёшли Кингстон Жеймс Макгрегор Россдэйу, 12 ёшли Зум Неста Рок Россдэйу ва 7 ёшли Боуи Флинн Россдэйл дислексия (тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш, мулоҳаза юритиш ва математик кўникмаларни эгаллаш ва улардан фойдаланишда жиддий қийинчиликлар билан ўзини намоён қиладиган хасталик)дан азият чекишади ва шу боис мактаб таълими билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда.

Актрисанинг маълум қилишича, болалагида унинг ўзи ҳам ушбу хасталикдан азият чеккан.

“Ўйлашимча, менинг кўплаб муаммоларим ва уларнинг ечимлари шу мавзуга боғлиқ бўлган. Болаларимга ҳам ушбу хасталикнинг мендан ўтганлигига шубҳа йўқ”, дейди Стефани.

@yulduzlar_mashxurlar


Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова иккинчи марта турмушга чиқди.

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова 14 декабрь куни иккинчи марта турмушга чиқди.

Ганя ва Шуҳратнинг тўйи Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасининг 21-қаватидаги тантаналар залида бўлиб ўтди.

Тўйда Ўзбекистон халқ артистлари Фарруҳ Зокиров, Юлдуз Усмонова, хонандалар DJ Piligrim, Рашид Холиқов ва яна бир нечта эстрада гуруҳлари хизматда бўлди.

Тантанани таниқли россиялик бошловчи Александр Белий ва телебошловчи Нилуфар Сотиболдиева олиб борди.

@yulduzlar_mashxurlar










Майкл Дуглас ва Кристоф Вальц Рейган ҳамда Горбачёв ролларини ижро этишади.

Америкалик актёр Майкл Дуглас ва австриялик актёр Кристоф Вальц "Paramount Pictures" сериалида АҚШ президенти Рональд Рейган ҳамда Совет Иттифоқи президенти Михаил Горбачёвни ижро этишади, деб хабар бермоқда “Hollywood Reporter”.

Маълум қилинишича, сериал сценарийси АҚШнинг қуролланиш ва қуролсизланишни назорат қилиш агентлигининг собиқ раҳбари Кеннет Эделманнинг "Рейган Рейкьявикда: совуқ урушга нуқта қўйган 48 соат" китобига асосланган. Фильм режиссёри Жеймс Фоули.

Рейган ва Горбачёв ўртасидаги иккинчи учрашув 1986 йилнинг 11-12 октябр кунлари Исландия пойтахтида бўлиб ўтган. Унда мамлакатлар раҳбарлари ядровий қуролланиш пойгасини тўхтатиш масаласини муҳокама қилишган. Уларнинг келишувлари Совуқ уруш тугашининг бошланиши бўлган ва 1987 ҳамда 1991 йилларда имзоланган Совет-Америка шартномаларининг асосига айланган.

@yulduzlar_mashxurlar

20 last posts shown.

811

subscribers
Channel statistics