Таълим олаётган етим болалар давлат таъминотида бўлади📃 Вазирлар Маҳкамасининг 21 ноябрдаги 739-сонли қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар барча таълим муассасалари, шунингдек, ОТМда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади.
🔰 Таълим муассасаларида уларга шахсий харажатлари учун ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) пул маблағлари тўланади.
🔸Тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар, транспортда юриш карточкаларини ўз ичига олади.
🔹 Шунингдек, давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм), йўл харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида битирув нафақаси берилади.
👉
Андижон хабарлари