Чиқинди полигонларини тартибга келтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги тизим ташкил этилиши белгиланди.
Мавжуд
194 та полигондан ресурсини ўтаб бўлганлари ёпилади. Ҳар бир вилоятда
3-4 тадан чиқинди полигони махсус эко-саноат зонасига айлантирилади ҳамда уларда
қайта ишлаш ва ёқиш лойиҳалари амалга оширилади.
Қолган полигонларда чиқиндини вақтинча тўплаб, қайта юклайдиган станциялар ишга тушади. Улар
эко-саноат зонасини кафолатланган чиқинди массаси билан таъминлашга хизмат қилади. Мутасаддиларга инвестор топиб, ўз ҳудудида
камида биттадан чиқиндини ёқиш заводи қуриш лойиҳасини бошлаш топширилди.
Facebook|Instagram|X