Islomdan Hikoya🕋


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​Саҳобаларнинг исломга кирган пайтдаги ёшлари

1. Али ибн Абу Толиб –8 ёш.
2. Зубайр ибн Аввом – 8 ёш
3. Арқам ибн Абу Арқам -12 ёш
4. Абдуллоҳ ибн Масъуд -14 ёш
5. Саъд ибн Абу Ваққос - 17 ёш
6. Масъуд ибн Рабиъа – 17 ёш
7. Абдуллоҳ ибн Мазъун –17 ёш
8. Жаъфар ибн Абу Толиб - 18 ёш
9. Қудома ибн Мазъун – 19 ёш
10. Сайд ибн Зайд – 20 ёшга етмасдан.
11. Суҳайб Румий – 20 ёшга етмасдан
1️2. Зайд ибн Ҳориса – 20 ёш атрофида.
1️3. Усмон ибн Аффон –20 ёш атрофида.
1️4. Тулайб ибн Умар –20 ёш атрофида.
1️5. Ҳаббоб ибн Арат –20 ёш атрофида.
1️6. Соиб ибн Мазъун – 20 ёш.
1️7. Толҳа ибн Убайдуллоҳ - 21ёш.
1️8. Амир ибн Фуҳайра – 23 ёш
1️9. Мусъаб ибн Умайр – 24 ёш
20. Миқдод ибн Асвад – 24 ёш.
21. Абдуллоҳ ибн Жаҳш - 25 ёш
2️2. Умар ибн Хаттоб – 26 ёш.
2️3. Абу Убайда ибн Жарроҳ – 27 ёш
2️4. Утба ибн Ғазвон – 27 ёш
2️5. Абу Хузайфа ибн Утба – 30 ёш атрофида.
2️6. Билол ибн Рабоҳ – 30 ёш атрофида.
2️7. Иёш ибн Рабиъа – 30 ёш атрофида.
2️8. Амир ибн Рабиъа – 30 ёш атрофида.
2️9. Нуайм ибн Абдуллоҳ – 30 ёш атрофида.
30. Усмон ибн Мазъун – 30 ёш атрофида.
3️1. Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдул-Асад Махзумий - 30ёш
3️2. Абдурраҳмон ибн Анвар –30 ёш атрофида.
3️3. Аммор ибн Ёсир 30 ва 40 ёш орасида.
3️4. Абу Бакр Сиддиқ – 37 ёш.
35. Ҳамза ибн Абдул Мутталиб – 42 ёш.
3️6. Убайда ибн Ҳорис – 50 ёш.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!

@Islomdan_Hikoya


Репост из: ESET NOD32 BAZALAR VA DASTURLAR
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 DIZAYN JAMOASI (DIZAYN SHOU 2019) KONSERT DASTURI

Kanalimiz! https://t.me/Nod32bazaa


Веееей хайяраааа уйда ўтииир😂 Бахшиларимиз ҳам уйда

@Islomdan_Hikoya
@Ozodlik_Radiosi_24


Намоз вақтлари

Жадвалнинг охирги устунида берилган “қибла” – қибла соати вақтида қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.

@Islomdan_Hikoya


БИРИНЧИ АПРЕЛЬ ЁХУД ЁЛҒОНГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ

❗️1 апрель – алдаш куни. Алдаш – ёлғончилик, каззоблик, фирибгарлик деган маъноларни ўз ичига олади.

«Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганлар-гина тўқирлар. Ана ўшалар – ёлғончилардир» (Наҳл сураси, 105-оят).

❗️Биринчи апрель ҳазили деб, бир кишини алдаш оқибатида унинг қони, мол-мулкига тажовуз қилинади, обрўси поймол қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Видолашув ҳажида шундай деганлар:

«Сизларнинг қонингиз, молингиз ва обрўингиз бир-бирингизга ҳаромдир»!
Имом Бухорий ривоят қилган.

«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар» (Нисо сураси, 29-оят).

❗️Мазкур алдов бирор шахснинг бирор иллатини айблаш маъносида бўлса ва ўша иллат унда ҳақиқатдан ҳам бор бўлса, бу иш ғийбат бўлади. Агар ўша иллат унда бўлмаса, туҳмат ёки бўҳтон бўлади. Буларнинг ҳар иккаласи ҳам шариатимизда ҳаромдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?» деб сўрашди. У зот: «Биродарингни унинг ўзига ёқмаган нарса билан зикр қилишинг», дедилар. Шунда: «Мен айтган нарса биродаримда бор бўлса-чи?» дейишди. У зот: «Агар айтган нарсанг унда бор бўлса, ғийбат қилган бўласан. Айтган нарсанг унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», дедилар.
Имом Абу Довуд ривоят қилган.

❗️Мазкур алдовга мазах, истеҳзо ҳам аралашади. Буларнинг ҳар иккаласи шариатда ман этилган.

Абу Лайло Ансорийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга чиққанларида у зотнинг саҳобаларидан бири ҳазиллашиб, бир кишининг ўқдонини беркитиб қўйди. Эгаси уни излаб, топа олмай, хавфга тушди. Унинг устидан кула бошлашган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб: «Нимага куляпсизлар?» дедилар. «Ҳазиллашиб, Фалончининг ўқдонини беркитиб қўйган эдик, қўрқиб кетди. Шунга куляпмиз», дейишди. У зот: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас», дедилар».

Умар ибн Абдулазиз: «Мазахдан сақланинглар. У кек пайдо қилувчи аҳмоқликдир», деган.

Ҳакимлардан бири шундай дейди: «Мазах аслида сўкиш, аммо эгасини кулдиради, холос».

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, устига асал суртилган заҳарга ўхшаш бу «байрам»да тилга тегишли бўлган барча жиноятлар содир этилади ва бу оддий ҳол деб қабул қилинади. Юқорида уларнинг ҳаммасини бирма-бир келтирмадик, ақл эгаларига эслатма ва огоҳлантириш бўлсин дея бир неча мисоллар келтирдик, холос.

Аслида бирор кунни «Умуман ёлғон ишлатилмайдиган кун» деб нишонласа тўғри бўлмасмиди? Ўзи шундоқ ҳам ҳеч бир кунимиз ёлғонсиз ўтмайдиган бўлиб қолди-ку!

Яна бир таклиф: 1 апрелни алдов ва ҳазил куни деб нишонлагандан кўра «Гиёҳвандликка қарши кураш куни» ёки «ОИТСга қарши кураш куни» сингари «Ёлғонга қарши кураш куни» деб эълон қилсак бўлмайдими?

@Islomdan_Hikoya


НАМОЗ ВА РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ. ҚАЗОЛАРНИНГ ТАРТИБИ. САҲВ САЖДАСИНИНГ ҲУКМИ. НАМОЗ ШУБҲА БИЛАН ҚАЧОН БУЗИЛАДИ?

* Намоз ва рўзанинг каффорати *

Каффорат учун қачон васият қилиш шарт эмас?

Имо-ишора билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган бемор қолдирган намози беш вақтдан ҳам кам бўлса-да, ўқий олмаган намозларининг каффоратини беришни васият қилиши лозим эмас. Муқим бўлмасдан ҳамда бемор тузалмасдан вафот этса, сафар ва беморлик давомида тута олмаган рўзанинг каффоратини беришии ҳам васият қилишлари лозим эмас.



* Киши қачон каффорат учун васият қилади? *

Киши намоз ўқишга ва рўза тутишга кучи еттан ҳолда ўқий олмаган намозининг, тута олмаган рўзасининг каффоратини беришни васият қилиши мумкин.



* Қанча каффорат берилади *

Вафот қилганнинг валийи (ўзидан кейин мол-мулкидан сарфлашга масъул киши) у қолдирган молнинг учдан биридан витр намозини, ҳам қўшиб, кунига олти вақт намознинг ҳар бири учун ва ҳар куннинг рўзаси учун ярим соъ (1456 ёки 1664 гр.) буғдой ёки унинг қийматини беради. Марҳум васият қилмаган тақдирда валийи ўз молидан унинг каффоратини бериши жоиздир. Факат марҳум тута олмаган рўза ва ўқий олмаган намоз ўрнига рўза тутиши, намоз ўқиши дуруст эмас.



* Фидя (товон) кимга туланади? *

Қасам каффоратининг акси ўлароқ, бир неча намознинг (ва бир неча кунлик рўзанинг) каффорат бадалини ягона фақирга бир мартада бериш мумкин. Хоҳ тирик, хоҳ марҳум киши қасамининг каффорат бадали ёлғиз бир фақирга эмас, ўнта фақирга берилиши керак. Ҳар куни биттадан фидяни бир фақирга бериш ҳам мумкин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳаммадан кўра яхшироқ билгувчидир...

@Islomdan_Hikoya


Таҳажжуд намозининг фазилатлари ва у қандай адо этилади?

Таҳажжуд намози мусулмонларнинг Аллоҳга яқин бўлишлари ва орзу-истаклари, хайрли ниятларига эришишларида ёрдам берадиган нафл ибодатдир. У фарз намозларидан сўнг, энг афзал ҳисобланувчи намоздир. Таҳажжуд намози тунда ўқиладиган ибодат бўлиб, унинг вақти хуфтон намозининг вақти кирганидан то тонг отгунчадир. Шу билан бирга, таҳажжуд намози ўқиш учун энг мақбул вақт кечанинг охирги учдан бир қисмида экани ривоятларда келади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ҳар кеча туннинг охирги учинчи қисмида Аллоҳ таоло еттинчи осмондан биринчи осмонга тушиб шундай нидо қилади: «Менга дуо қилиб сўрайдиган борми, дуосини ижобат қиламан! Мендан тилакларини истайдиган борми, унга ато этаман! Мендан мағфират сўрайдиган борми, мағфират қиламан!» (Саҳиҳ Бухорий, 1145).

@Islomdan_Hikoya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум!!!

🌸Аллоҳ тонгингизга яхшилик,

🌸Жисмингизга сиҳҳат - офият,

🌸Кўнглингизга хотиржамлик,

🌸Қалбингизга бахт - саодат,

🌸Кунингизга роҳат - фароғат,

🌸Амалларингизга барокат берсин!

🌸Аҳлу - оилангизни барча ёмонликлардан асраб, сизни, ота - онангиз ва яқинларингизни мағфират қилсин!

🌸Аҳволингизни Ўзи ўнгласин!


@Islomdan_Hikoya


Олийжаноб эрига ўғил фарзанд туғиб беришни орзу қилиб яшаётган аёл бу сафар ҳам қиз кўрди.
Одамларни гап-сўзига парво қилмаслигини айтиб аёлини қучоғига олган эр, унга далдалар берди.
Ана шундай сабрли, виждонли ва иймонли эри борлигидан таъсирланган рафиқасининг дилдаги сатрлари:


Сиз ҳойнахой билмайсиз буни,
Бугун айтай кўнглим бўшасин.
Мен Худодан сўрайман шуни,
Қизларимиз сизга ўхшасин.

Келдингизми адажон дея,
Пойингизга кўрпа тўшасин.
Бўлсин сиздек мехрибон, софдил
Қизларимиз сизга ўхшасин.

Ўша бизни кўролмаганлар,
Аламидан бугун қахшасин.
Отанга минг рахмат десинлар,
Қизларимиз сизга ўхшасин.

Бошларига тушмасин хеч ғам,
Ҳар жабхада бўлсинлар бекам.
Майли менга ўхшамаса хам,
Қизларимиз сизга ўхшасин.

ИншаАллох мана шу қизлар,
Бизни жаннат томон бошласин.
Роҳатини кўрайлик бизлар.
Қизларимиз сизга ўхшасин.

Сиз ҳойнахой билмассиз буни,
Бугун айтай кўнглим бўшасин.
Мен Худодан сўрайман шуни,
Қизларимиз сизга ўхшасин!

@Islomdan_Hikoya


Ҳамма билиб лекин кўпчилик амал қилмайдиган амал:

Бу истиғфор ва унинг ажойиботлари.

➖Кўнгил роҳати, қалб ҳотиржамлигини
хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!

➖Бадан саломатлигини
хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!

➖Бало-офатларни даф қилишни хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!

➖Фитналардан омонлик хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!

➖Солиҳ фарзанд, яхши зуррийёт хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!

➖Кенг баракали ризқ хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!

➖Ёмонликларни ўчирилишини хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!!!.

Cиз истиғфорни кўп айтинг ҳаётизда бўладиган ўзгаришларни кўрасиз...

●Аллоҳдан кечиришини сўрайман.
●Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ.
( أستغفر الله وأتوب إليه )●

•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

@Islomdan_Hikoya


ПЕШИН СУННАТИНИНГ ҚАЗОСИ

310-CАВОЛ: Агар пешин намозининг 4 ракатли суннатини ўқишга улгурмасдан жамоат фарзини ўқишга мажбур бўлсам. Фарздан кейин қайси бир суннатни ўқийман. 4 ракатли суннатми ёки 2 ракатли суннатми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масала уламоларимиз ўртасида ихтилофлидир. Лекин ихтилоф макруҳлик ё ҳаромлик ҳақида эмас, балки қайси бирини аввал ўқиш афзаллиги борасидадир.

Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳимдан икки ракатли суннат аввал ўқилиши, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан эса тўрт ракатли суннат аввал ўқилиши ривоят қилинган.

Мазкур улуғ имомларимиздан кейин келган олимларнинг масалага ёндошуви ҳам турлича бўлган. Масалан, Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий матн китоблари, “Табйинул Ҳақоиқ”, “Сирожул ваҳҳож” китобларида 4 ракатли суннатни аввал ўқишга фатво берилган бўлса, “Фатҳул қадир”, “Фатовол аттобия”, “Жомеъу Қозихон”, “Фатҳу бобил иноя” китобларида икки ракатли суннатни аввал ўқиш саҳиҳ қавл дейилган. Ҳар икки тарафнинг ҳам ўз далил ва сабаблари бор.

Демак, бу масалада мазҳабимиз ҳукмни кенг олган. Ҳар икки ҳолат ҳам нотўғри эмас, масала афзаллик ҳақида кетган. Бу ўринда энг муҳими, масалани икки томон бўлиб олиб, ихтилоф ва жанжалга олиб келмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@Islomdan_Hikoya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bizda kulgu vaqti

Kartoshka vasvasasi
Kecha voxma bilan kartoshka olaman dib borib, o'sha pulga go'sht olgan do'stlarimizga yuboramiz.🤦🏻‍♂️

@Islomdan_Hikoya
@Ozodlik_Radiosi_24


НАМОЗНИ ИНТИЗОР БЎЛИБ КУТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

76 - وَعَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمَلاَئِكَةُ تُصَلِّي عَلَى أَحَدِكُمْ مَا دَامَ فِي مُصَلاَّهُ الَّذِي صَلَّى فِيْهِ مَا لَمْ يُحْدِثْ، تَقُولُ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ، اللَّهُمَّ ارْحَمْهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

76. У кишидан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши намозхонада таҳоратини синдирмай ўтирар экан, фаришталар унинг ҳаққига: «Аллоҳим, мағфират эт, Аллоҳим унга раҳм қил», деб дуода бўлишади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Мўмин банда Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжидни обод қилиш мақсадида ўша жойда намозни кутиб ўтиришга ошиқади. Ушбу амалнинг фазилати шулки, мусулмон киши масжидда, таҳоратли ҳолида намоз вақти киришини кутиб ўтираркан, фаришталар унинг ҳаққига истиғфор айтишади. Бу амални Аллоҳнинг уйларини обод қилишни севадиган фозил инсонларгина амалга оширади.


Ҳадисдан ўрганганларимиз:


1. Масжидда таҳоратли ҳолда ўтириши фаришталарни унга истиғфор сўрашига сабаб бўлади.
2. Фаришталарнинг дуоси ижобатдир. Шунинг учун мусулмон кимса уларнинг дуосининг ижобати ила ютуққа эришишга ошиқади.
3. Масжидда намоз вақти киришини кутиб ўтириш фазилатли амал бўлиб, кўпчилик ундан ғафлатдадир.
4. Намоз вақти киришини кутиб ўтириш учун масжидга барвақт боришга шошилинг.


("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)

@Islomdan_Hikoya


Tongni yaxshi kayfiyat bilan kutib olaylik
Karantin vaqtida siz ham zerikmang 😂😂😂

@Ozodlik_Radiosi_24


Республика махсус комиссиясининг хабари

Махсус рухсатномани бериш бепул амалга оширилади.

Бунинг учун онлайн шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сўровнома тўлдирилиши лозим.

@Ozodlik_Radiosi_24


Аллоҳ мени яхши кўрадими?!

Бу савол ҳаловатимни олиб қўйди. Аллоҳ Tаъолонинг бандаларига бўлган муҳаббати сабаблари ва сифатларини Қуръони Карим баён қилгани ёдимга тушиб қолди. Шунинг учун ҳолатимни чамалаб кўриб, саволимга жавоб топиш мақсадида хотирамдаги оятларни айлантириб кўрдим:

فَإِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ

"Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради". ("Оли Имрон" сураси, 76-оят).

— Тақводорларни яхши кўришини топдим. Лекин ўзимни улардан санашга журъат қилолмадим...

وَاللَّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ

"Аллоҳ сабрлиларни севади". ("Оли Имрон" сураси, 146-оят).

— Сабрлиларни севишини топдим. Сабрим камлиги ёдимга тушди...

إِنَّ اللَّـهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

"Албатта, Аллоҳ эҳсон (яхшилик) қилувчиларни хуш кўради". ("Бақара" сураси, 195-оят).

— Яхшилик қилувчиларни севишини топдим. Бу хислатдан қанчалар узоқлигимни ўзим биламан...

Шу ерга келганда изланишдан тўхтадим. Ўзимда Аллоҳ севадиган нарсани топа олмасликдан қўрқдим...

Амалларимни кўздан кечирдим. Уларнинг кўпини заиф, нуқсонли ва гуноҳларга қоришган ҳолда кўрдим. Шунда

إِنَّ اللَّـهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ

"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" ("Бақара", 222) ояти каримаси ёдимга тушиб қолди.

Бу оят мен ва менга ўхшаганлар учун эканини тушуниб, фикримни қуйидагича охирига етказиб қўйдим:

Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан. Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан. Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан!

Шояд мени Ўзи севганлари қаторига қўшса...

Шайх Али Тантовий (1327-1420 ҳ. / 1909-1999 м.) роҳимаҳуллоҳ.

@Islomdan_Hikoya


👆👆👆
Ajoyib sher ekan uqib chiqsangiz afsus qilmaysiz!!!


Заминни яратган қудратли ул зот ,
Зўр ишлов берганмиш Одам Атога ,
Бир жуфтлик яратай деб яна бод-бод ,
Сал кечроқ жон берди Мамо Хавога...

Аллоҳниинг олдига келиб фаришта ,
Деди:
Аёлга нечук кўп вақт сарф этдинг ,
Аллоҳим сабабин айтибди аста ,
Фариштам ўринли саволни бердинг...

Аслида аёлни яратиш учун ,
Этибор бергайман кўп жихатига ,
Аёлга бағш этиб минг эркак кучин ,
Ярасин дейманда эр хизматига...

У осон ювилар охори кетмас ,
Елимдай ёпишқоқ бўлиши лозим ,
Икки юз харакат бил унга етмас ,
Мукаммал бўлишин хохлайман ўзим...

Жозибадор бўлсин, қадди қомати ,
Ўн саккиз соатлаб ишласа ҳам кам ,
Аёлга мухумдир эрнинг хизмати ,
Синдириб қўймасин бошга тушган ғам...

Имконият бердим Она бўлишга ,
Жажжи фарзандларин боссин бағрига ,
У мажбурдир қисматга аста кўнишга ,
Сабр кучли даво унинг дардига...

Оёқ қўлларини оғритиб синай ,
Шукр қилармикан синовларимга ,
Метиндай матонат бағшида этай ,
Истиғфор айтсин деб гунохларига...

Фаришта ажабланиб хайратда қолди ,
Бир кунлик синовинг кўпку аёлга?
Аллоҳдан етарли жавоб ҳам олди ,
Аёл ҳам берилгай ширин хаёлга...

Якунламай уни бугун ё эрта ,
У менинг суюкли бандам бўлади ,
Фарзандлар туғса ҳам ками уч,тўртта ,
Кўрасан хали кўп умр кўради...

Фаришта аёлга бориб яқинроқ ,
Тегиниб кўриб сўнг деди Аллоҳга ,
Ё Роббим бунчалар этмасанг юмшоқ ,
Наҳотки бардоши етар хаётга...

Ха у жуда юмшоқ шу билан бирга ,
Мен уни шунчалар яратдим кучли ,
Келтира олмассанг сен хаёлингга ,
Аёлнинг юраги муз эмас ўтли...

У нозик кўринар ниҳолдан нозик ,
Япроғи ғунчадай тўкилмас асло ,
Лек унинг зехни ҳам бургутдай тиниқ ,
Ўйлашни билади йўлатмас бало...

Аёлнинг болдайин тотли забони ,
Уқади,уқтира олади хали ,
Бекорга бермадим қирқ битта жонни ,
Турмуш гўзал бўлгай аёл туфайли...

Фаришта яноғин кўриб демоқда ,
Ё Роббим сен уни яратдинг носоз ,
Аёлинг негадир оқиб тушмоқда ,
Мукаммал қилгинда яна ҳам бир оз...

Аллоҳим фаришта сўзин тўғирлаб ,
Кўрганинг шунчаки кўздаги ёши ,
Ёш дейсанми?деди хайратта қараб ,
Ёш аёл қувончи ҳамда бардоши...

Севса ҳам йиғлайди,кулса ҳам йиғлар ,
Ёлғизлик емирса ғурури синмас ,
Дард, алам барига албатта кўнар ,
Аёлдан ўтганинг ёри ҳам сезмас...

Аёлда шундайин илоҳий куч бор ,
Йиғлашни хохлаб ҳам кула олади ,
Кўзига кўринса ҳам дунёлар тор ,
Ўзгалар дардига малҳам бўлади...

Биргина нигоҳла ноз ила боқса ,
Шохни ҳам пойига чўктиради тиз ,
Камондай қошига сурмолар суртса ,
Жаннатим хурлари туради ожиз...

Фаришта сўз демай сўнг ажабланди ,
Нахотки аёлга шунча этибор ,
Аллоҳ яна чуқур тин олиб деди ,
Лек унинг биргина ожиз жойи бор...

Мутлақо бошқадир бор муаммоси ,
Фаришта сўради:Қандайин хато ,
Қадрини билмайди унинг хатоси ,
Шу учун хаёти бузулар хатто...

Эй Аллоҳ бизларни яратиб кечроқ ,
Шунчалар мукаммал, шунчалар ожиз ,
Қадримиз билмай хўп дил куйса бироқ ,
Инсоф ва хидоят сўраб ўтгаймиз...

Бергувчи ўзингсан минг шукур Аллоҳ ,
Хидоят айлагин хар бир қалбларга ,
Афу эт биламан бизда кўп гунох ,
Эхтиёж қолмасин нокасд, номардга....

@Islomdan_Hikoya





Показано 20 последних публикаций.

70

подписчиков
Статистика канала