Karmana ta'lim yangiliklari


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Karmana tuman xalq ta‘limi bo‘limi kanali.
🔹 Ta‘lim yangiliklari
🔹 ....
🔹 .....
🔹 ....
✉️ Murojaat uchun - @karmana_admin
✉️ Takliflar uchun - @karmanatalimbot
https://t.me/joinchat/AAAAAEoVSePxezJPoY4qXQ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Rahima Sulton👳‍♀️
ТАНЛОВ ҒОЛИБИ ТАҚДИРЛАНДИ

Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами кунига бағишлаб эълон қилинган ТАБРИКНОМА танлов ғолиби тақдирланди.
Танлов шартига кўра, 100 та сўздан иборат, энг яхши табрикнома матни ёзиш керак эди.
Ушбу шарт асосида фуқароларимиздан келган табрикномалар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди ва 100 та сўздан иборат ҳамда маъно-мазмуни эътиборни тортиши билан 10 баллик сестимада баҳоланиб, тумандаги 22 умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Райима Очилованинг йўллаган табрикномаси ғолиб деб топилди.
Танловимиз ғолибига туман ҳокимлигининг эсдалик совғаси билан жорий йилда республикамизнинг энг чиройли шаҳарларидан бўлмиш Самарқанд шаҳрига, муҳтарам биринчи Президентимиз қабрини зиёрат қилувчилар рўйхатига киритилди.


Навоий вилояти Кармана тумани халқ талими бўлимига қарашли 21-умумий ўрта таълим таълим мактабида 2020 йилнинг 11 март куни бошланғич таълим фани ўқитувчилари учун "Соғлигинг-бойлигинг" мавзусида вилоят миқёсида ўқув амалий семинарда очиқ дарслар ҳамда " Хуш келдинг баҳорим" мавзусида вилоят миқёсида тадбир ташкил этилди. Ўқув амалий семинарда мактабнинг бошланғич фани ўқитувчилари Бахронова Бўригул, Нажмиддинова Санобар, Элмуродова Шахло, Эшмуродов Элёр, Яхёева Дилфуза, Эгамова Дилафруз, Ризаева Мамлакат, Маманова Дилдоралар очиқ дарслар ташкил этилди. Ўқув амалий семинарида вилоятимизнинг барча шахар, туманларидан бир нафардан бошланғич фани ўқитувчилари иштирок этиб, ташкил этилган очиқ дарсларни таҳлил қилиб, ўзаро тажриба алмашдилар. Шунингдек ўқув амалий семинарда вилоят халқ таълим бошқармаси бошланғич таълим методисти Шахло Рахмонова, тумани халқ таълими бошланғич таълим методисти Шахноза Турдиевалар ўз фикр мулоҳазалар билан иштирок этдилар. Ўқув амалий семинар вилоят телеведениеси орқали тасвирга олинди.




Кармана тумани халқ таълими бўлими она тили ва адабиёт фани методисти Зулфия Ҳабибуллаева ҳамда хакамлар хайьати аьзолари иштирокида туман фан олимпиадасида она тили ва адабиет фанидан ғолиб бўлган ўқувчилар билан вилоят олимпиадасида қатнашиш олдидан тайергарлик ишлари олиб борилди. Унда тумандаги 9-11 синфларнинг 8 нафар ғолиб ўқувчилари иншо езиб, она тили ва адабиет фанидан тест бажардилар. Ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар аниқланиб, ўқувчиларга ва уларнинг ўқитувчиларига тавсиялар берилди.


Joriy yilning 10- mart kuni Karmana tumani xalq ta’lim bo’limi metodisti Norov Odil Hasanovich tomonidan metodik xizmat ko’rsatish maqsadida tumandagi 15- umumiy o’rta ta’lim maktabining 9-“B” sinf o’quvchilariga Informatika fanidan “HTML haqida tushuncha” mavzusida mahorat darsini o’tib berdi. Dars jarayonida turli xil metodlardan foydalanildi. Shu jumladan “zakovat”, “Boychechak guli”, “Zigzag”, “Aqliy hujum" metodlari. Dars jarayoni ta’lim muassasasining O’IBDO’ lari hamda matematika va informatika fani o’qituvchilari tomonidan tahlil qilindi. Dars o’z maqsadiga erishildi.


Репост из: XATIRCHI YOSHLARI
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2020” танловига старт берилмоқда
Ҳурматли педагоглар! Танловда иштирок этинг ва энг яхши ўқитувчи эканлигингизни иқтидорингиз ҳамда маҳоратингиз орқали намоён қилинг.

http://www.uzedu.uz/uz/yilning-eng-yaxshi-fan-oqituvchisi-2020

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Репост из: BBA | Navoiy


Репост из: BBA | Navoiy
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан жорий йил 7 март куни Кармана туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида репетицион тест синови ўтказилди. Тест синови мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари томонидан репетицион тест топшириқлари китобларига берилган буюртмалар асосида ташкил этилди. Шунингдек ўқувчиларга бу тест синовлари орқали нафақат ўз билимларини синаб кўришлари, балки янги жорий этилаётган тест материаллари (тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмасига ҳам эга бўлишлари мумкинлиги ва тест синовларидаги ўзгаришлар, 2020/2021 ўқув йили учун ўтказилиши режалаштирилган кириш тест синовларидаги янгиликлар, Давлат тест маркази томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳамда келгусида амалга оширилиши белгиланган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Показано 8 последних публикаций.

441

подписчиков
Статистика канала