МЕНИНГ ХАВФСИЗ МАҲАЛЛАМ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Наманган вилояти маҳалла фуқаролари йиғинларини ишини ривожлантириш учун ҳуқуқий-ахборот канали

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




бугун соат 13 дан бошлаб Наманган вилоят Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармасида 1197 қиска рақамли |кол центр иш бошлади. ушбу кол центрда Ҳомийлик ва Хайрия ишларини мувофиқлаштириш асосий мақсади. Ушбу марказга Хомийлар хам ёрдамга мухтожлар хам мурожаат қилишлари мумкин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
бугунги кун холатига карантин қоидаларини бузиш бўйича маълумот


Репост из: Dilmurod
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Коронавирусга чалинган беморларнинг 17 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, икки нафари эса нисбатан оғир деб баҳоланмоқда.
Вазият мураккаблашиб бораётганини ҳали тўлиқ англаб етмадик, чамаси.


Ҳурматли маҳалла раислари мана бир неча маротаба огоҳлантиришга қарамай яна кўчада ёшлари улуғ Нуроний отахонлар кўп юришипти. Ёшлар эса мақсадсиз кўча айланиш билан овора.

Шунинг учун жойларда олиб бораётган тарғибот ишларингиз қониқарли эмас. Айниқса Наманган шаҳар ҳудудида Дамбоғ маҳалласида одамлар чойхоналардак ўтирганлик ҳолатлари кузатилмоқда. Бундан ташқари автомашиналарда кўчаларда мақсадсиз юрганлар ҳам кўп.

Агарда бундай холатлар келгусида давом этадиган бўлса шунча ҳаракатларимиз зое кетади. Шунинг учун ҳар бир маҳалла раиси фаоллари билан биргаликда ўзини маҳалласида тегишли ишларни ташкил этсин. Турли ташкилотлардан эътирозлар тушаяпти, келгусида бу ҳолат давом этадиган бўлса мансабдор шахсларга чора кўриш мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.


Репост из: Абдужаббор Нишонов
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 22 286 та ҳолат аниқланган. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 3 778 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 2 762 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 2 203 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 2 183 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 1 636 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 1 578 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 469 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 1 326 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 250 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 1 151 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 015 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 869 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида - 784 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 282 та ҳолатни ташкил этмоқда — Ички ишлар вазирлиги


Репост из: Абдужаббор Нишонов
Хурматли махалла раислари мана бир неча маротаба огохлантиришга қарамай яна кўчада ёшлари улуғ Нуроний отахонлар кўп юришипти. Ёшлар эса мақсадсиз кўча айланиш билан овора. Шунинг учун жойларда олиб бораётган тарғибот ишларингиз қониқарли эмас. Айниқса, Наманган шаҳар ҳудудида Дамбоғ махалласида одамлар чойхоналардак ўтирганлик холатлари кузатилмоқда. Бундан ташқари автомашиналарда кўчаларда мақсадсиз юрганлар хам кўп. Агарда бундай холатлар келгусида давом этадиган бўлса, шунча харакатларимиз зое кетади. Шунинг учун хар бир махалла раиси фаоллари билан биргаликда ўзини махалласида тегишли ишларни ташкил этсин. Турли ташкилотлардан эътирозлар тушаяпти. келгусида бу холат давом этадиган бўлса, мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.


НАМАНГАНДА ИККИ МИНГДАН ЗИЁД ХОНАДОНГА 700 МИЛЛИОН СЎМЛИК ОЗИҚ-ОВҚАТ УЛАШИЛДИ


#Тезкор_хабар
"ИИВ. Карантин даврида жарима майдонига олиб кетилган автомобил карантиндан кейин берилади!"

❗️Жарима эса 4 млн 460 минг сўмдан 11 миллион сўмгача.

ХАЙДОВЧИЛАРНИ ОГОХЛАНТИРИБ ҚЎЙИНГЛАР
!


Репост из: Абдужаббор Нишонов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
UZ:COVID19 вируси организмга тушганда нима бўлади?

Бу саволга тўлиқ ушбу видеода жавоб топишингиз мумкин.

‼️Албатта кўринг, яқинларингизга улашинг!

Видео муаллифлари : Doctor James Gurney, Doctor Max Roser, Doctor Daniel Cornforth, Professor Joshua Weitz.
Хорижий манбалардан фойдаланган ҳолда Ёшлар иттифоқи жамоаси томонидан ўзбек тилига ўгирилди.


ушбу инографикада баржаси яхши тушуниб етиш учун


Репост из: LIDERLAR
Америка Қўшма Штатлари NASA агентлиги хабарига кўра, дунё мамлакатлари ўртасида ҳаво ва ер транспорт алоқалари, шунингдек мамлакатларнинг ичида автомобиль ва темир йўл транспрти қатнови кескин камайгани оқибатида, двигателлардан атмосферага узатилаётган ис газлари миқдори сезиларли даражада камайган. Натижада атмосферанинг кейинги 30-40 йил ичида "яраланган" озон қатлами тикланаётгани кузатилмоқда. Қуёшдан Ер сайёрасигача авваллари етиб кела олмаётган шифобахш, микроб ва вирусларни йўқ қилиб юборадиган ултрабинафша нурлар яна Ергача етиб кела бошлади. Яқин бир ой ичида барча хавфли микроблар ва вируслар ҳалок бўлишига умид боғланяпти.


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️Хурматли фукаролар!!!

Апрел ойи учун тайинланган пенсия маблаглари коронавирус пандемияси сабабли хар бир пенсионернинг уйига борган холда таркатилади. Шу муносабат билан Сизлардан кучага чикмаслигингизни хамда МФЙ идораларига бормаслигингизни сураймиз. Халк банки ходимлари Сизнинг уйингизга келиб пенсия пулингизни бериб кетишади. Таркатиладиган пул маблаглари дизенфексия килинган холатда булади. Пенсия таркатувчи ходимлар махсус никоб, перчатка ва антисептик воситалар билан таминланган булади. ⚡️👉шу турдаги хабарлардан ушбу каналда хабардор бўлинг. https://t.me/MENINGXAFSIZMAXALAMNAMANGAN


Репост из: Davlat xizmatlari yangiliklari
❗️“Доставщик” сифатида BMW X7 ва Mercedes каби премиум-класс автомашиналарга рухсат олишга ариза бераётган ҳамда виждони йўқ ва афсуски, тадбиркор шаънига катта доғ тушираётган “уддабурон, учар” тадбиркорларга

И Л Т И М О С Н О М А

Ҳар ерда рухсатномаларни “сотиш” ҳақида гапирилмоқда. Бунинг асосий сабаби нимада?

Карантин даврида озиқ-овқат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматлари учун (курьерлик ва “доставка”) автотранспортларга махсус рухсатномалар берилиши белгиланган. Бугунги кунда бундай тоифадаги аризалар сони 30.000 дан ортиқни ташкил этмоқда.

Эътиборлиси, айнан мазкур корхоналар томонидан “премиум-класс“ автотранспорт воситаларига, шу жумладан, BMW X7, Mercedes, Leksus, Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker ва шунга ўхшаш машиналар учун ҳам “курьерлик”ни амалга ошириш учун аризалар юборилмоқда.

Ушбу аризаларга илова қилинган ҳужжатларда мазкур тоифадаги автомашиналарни ҳайдовчилари курьер сифатида расмийлаштирилган иш берувчининг буйруғини тақдим қилмоқда.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган ушбу оғир кунларда бундай ишларни амалга оширишга “уддабурон” тадбиркорларимизнинг виждонлари қандай қилиб йўл қўймоқда экан?

Айнан ушбу “премиум-класс” машиналар эгалари вирус тарқатувчи бўлиб чиқса-чи? Майли, пул учун ҳамма нарсага тайёр экансиз, ҳеч бўлмаса, яқинларингиз соғлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Ахир бу вирус “домино” эффекти орқали тарқалади-ку?

“Премиум-класс“ ҳайдовчилари, ушбу маблағни ҳозирги шароитда қийналиб қолган эҳтиёжманд оилаларга сарф этсангиз руҳиятингиз енгил тортармиди?

Махсус рухсатномаларни расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказлари ходимлари тинмай меҳнат қилмоқда. Бизда ҳар бир ҳужжатнинг ҳаққонийлигига алоҳида баҳо бериш катта қийинчиликлар туғдирмоқда.

Бунга асосий сабаблардан бири сиз бўлмоқдасиз !

Айнан Сиздек “ҳурматли”лар туфайли, ҳақиқатдан ҳам озиқ-овқат, дори-дармон, дон маҳсулотларини етказиб берувчилар тегишли рухсатномасини ўз вақтида ололмаяпти!

Балки Сизда уят, виждон каби ҳис-туйғулар камроқ, худбинлик эса кўпроқдир, лекин Сизни жиноят кодексидаги жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи нормалари ҳам қўрқита олмайдими? Инсонийлик ҳис туйғулари ҳам шундай вазиятда уйғонмайдими?

Бироқ битта нарсани аниқ билишингизни ҳоҳлаймиз, ғаразли мақсадингиз йўлида ҳужжатларни сохталаштиришга жиноий жавобгарлик муқаррардир.

Қадрли фуқаролар! Инсонлигимизни унутмайлик. Ўзимиздан бошқаларни ҳам ўйлайлик.

Тўғри тушунганингиз учун миннатдорман.


Халилилло ТУРАХУЖАЕВ,
Давлат хизматлари агентлиги директори


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Махсус репортаж: Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги коронавирус профилактикаси штаби қандай ишламоқда?


Репост из: Mehrob.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#уйда_қолинг.

Куч бирликда.

Биз агар бирлашсак бизни ташвига солаётган бу балодан эсон омон ўтамиз. Карантин қоидаларига ҳаммамиз амал қилишимиз керак. Шунда вирус чекинади.

Каналга уланиш👇
http://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmd7IsOe25QCpg


Репост из: Абдужаббор Нишонов
2020 йил 29 март куни Наманган шаҳар Сихатгоҳ МФЙда дезинфекциялари ишлари қизғин кетмоқда.


Репост из: Абдужаббор Нишонов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2020 йил 29 март куни Наманган шахар Янги Замин МФЙ да дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. унда МФЙ масъул мутасадилари жонбозлик килмоқдалар.


Репост из: Хайдаров Шорасул
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Абдужаббор Нишонов
2020 йил 29 март куни Наманган вилояти Наманган ашахар Янги Замин МФЙда Мобил тарғибот гурухи ахоли билан ишламоқда.


Автотранспортлар ДХМ томонидан бериладиган махсус рухсатнома асосида вилоятлараро ҳаракатланади http://uza.uz/oz/society/avtotransportlar-dkhm-tomonidan-beriladigan-makhsus-rukhsatn-29-03-2020

2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар ВИЛОЯТЛАРАРО, ТОШКЕНТ ВА НУКУС ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТЛАР МАРКАЗЛАРИДА Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

Мазкур рухсатномалар қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади:

озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритиши белгилаб қўйилмоқда.

Шу билан бирга, республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун қуйидаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди:

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг дипломатик хизмати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф этилган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситаларига;

Аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситаларига;

алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларига;

тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига;

тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситаларига;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситаларига;

N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситаларига;

вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг автотранспорт воситаларига;

йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка)ларига;

етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига, шунингдек, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган автотранспорт воситаларига;

фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, тан жароҳати, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларига;

дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситаларига;

йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари шулар жумласидан.

Қайд этиш лозимки, махсус рухсатнома талаб этиладиган автотранспорт воситаларига (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

Показано 20 последних публикаций.

140

подписчиков
Статистика канала