Репост из: Абдужаббор Нишонов
Хурматли махалла раислари мана бир неча маротаба огохлантиришга қарамай яна кўчада ёшлари улуғ Нуроний отахонлар кўп юришипти. Ёшлар эса мақсадсиз кўча айланиш билан овора. Шунинг учун жойларда олиб бораётган тарғибот ишларингиз қониқарли эмас. Айниқса, Наманган шаҳар ҳудудида Дамбоғ махалласида одамлар чойхоналардак ўтирганлик холатлари кузатилмоқда. Бундан ташқари автомашиналарда кўчаларда мақсадсиз юрганлар хам кўп. Агарда бундай холатлар келгусида давом этадиган бўлса, шунча харакатларимиз зое кетади. Шунинг учун хар бир махалла раиси фаоллари билан биргаликда ўзини махалласида тегишли ишларни ташкил этсин. Турли ташкилотлардан эътирозлар тушаяпти. келгусида бу холат давом этадиган бўлса, мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.