Репост из: МЕНИНГ ХАВФСИЗ МАҲАЛЛАМ
Ҳар биримиз ўзимизни ва оиламизни асрайлик!
Ўзбекистон Республикасида Коронавирусга қарши кураш айни дамда юқори даражада олиб борилаяпти. Ушбу Бутун дуньёдаги пандемияга қарши кўрилган чора тадбирлар бўйича бизнинг Республикамизда олиб борилаётган ишлар намунали деб эътироф этилмоқда. Бунга сабаб, ўз вақтида тегишли чоралар кўрилиб, касаликни тарқалишини олдини олиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди ва вилоят, туманлар кесимида харакатланишга чекловлар қўйилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 18 мартдан шу кунга қадар бу вазият юзасидан уч маротаба халқимизга мурожаат этиб, мазкур касаллик жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир этсада одамлар саломатлигидан иқтисодиётни устун қўймасликни, биринчи галда хақимиз саломатлигини асраш учун бор куч ва имкониятдан фойдаланиб, иш ташкил этишни айтиб ўқтириб келмоқдалар.
Давлатимиз томонидан ижтимоий кам таъминланган, ночор, оилаларга, якка ёлғиз яшовчи нуронийларимиз ва фуқароларимиз манфаатларини химоя қилган холатда уларга беғараз ёрдамларни аямасдан етказиб бериш чораларини кўрилганлиги, касалланган ва карантинга олинган шахсларни бепул даволаш ишларини амалга оширганлиги бу халқимизни манфаатларини химоя қилиш борасидаги илғор тажриба бўлиб, жахонда бу тажриба эътироф этилмоқда.
Лекин, шунга қарамасдан одамларимиз ўзини ўзи химоя қилиш ўрнига, бу бутун жахондаги пандемияга нисбатан беписанд қараб, белгиланган тартиб қоидаларни бузаётганлигини кўриб гувохи бўлиб турипмиз.
Бир томонда шифокорлар халқимиз саломатлиги учун туну кун мехнатини аямай, иш жойларида бир неча хафталаб қолиб ишласалар, бир томонда ҳуқуқ тартибот, мудофаа вазирлиги ходимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармалари ходимлари куну-тун халқимиз осоишталиги ва фаровонлиги учун мехнат қилсаларда, айрим фуқароларимиз ўзини ва оиласини сақлашга панжа орасида қараб келмоқда.
Жумладан, Наманган вилоятида ушбу давр мобайнида 2000 -дан ортиқ шахс карантин қоидаларини бузганлиги, улар маъмурий жавобгарликка тортилганлигини қандай изоҳлаш мумкин.
Энг ачинарлиси фуқароларимизга ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан уларга тушунтириш ишларини олиб бораётганларида қаршилик кўрсатиш холатлари хам кузатилмоқда. Бунга мисол сифатида Тўрақўрғон туманида Бекобод маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган, 4 фарзанднинг отаси И.Ҳ марказий деҳқон бозорида карантин қоидаларини бузиб ниқобсиз юрганида ИИБ профилактика инспектори томонидан унга тушунтириш беради. Аммо, И.Ҳ инспекторнинг қонуний талабларини бажариш ўрнига бақир-чақир қилиб, атрофдаги фуқаролар тинчлиги осойишталигини бузиб, майда безорилик қилган. Ҳаттоки, унга ниқоб берилганда инспекторга бундай садақа керакмаслигини айтиб, касаллик унга юқмаслигини, соғлиғи ўзига кераклигини айтиб, уни ИИБга боришни таклиф этган қаршилик кўрсатганлик холатлари нима десак булади.
Агар биз бир тану-бир жон бўлиб, биргаликда ҳамкорликда бу касалик билан курашмасак, мени ишим нима деб қараб турадиган бўлсак, ушбу касалик инсониятга бунданда кучли хавф солиши мумкин.
Шунинг учун фуқароларимиздан хар бирлари ўзларини, оилаларини хавфдан сақлаш мақсадида ўз уйларида қолишликларини, ўзларини ва оилаларини асрашликларини ва шу баробарида жамиятимизни ушбу харакатларимиз билан сақлаб қолишимизни англаб етишга чорлардим.
Тасавур қилинг, уруш майдонида ўқ аяб ўтирмаганидек, бу касалик тарқалишида ўзимизни асрамасак, у бизни аяб ўтирмайди. Натижаси эса фақат халокат бўлиши мумкин. Шунинг учун хар биримиз масъулиятни чуқур хис этиб, тартиб қоидаларга бўйсуниб, ўз шахсий гигиенамизга эътибор берсак, албатта, бу касаликни енгиб чиқамиз.
Мен шахсан ўзим Ўзбекистон “Адолат” СДП партия ташкилотини аъзоси ва вилоят кенгаши раисини ўринбосари сифатида барча фуқароларимиздан сабр тоқатли бўлишни, бирга бир тану-бир жон бўлиб, бирлашиб, ушбу касаликка қарши курашда бирлашиб харакат қилишни сўраб қоламан. Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган
Вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари А.Нишонов