ЎҚИТУВЧИНИНГ ЖАМИЯТДАГИ МАВҚЕИНИ ОШИРИШ — ЁШ АВЛОДНИНГ МАЪНАВИЙ ТАРБИЯСИДА МУҲИМ АСОС
Маълумки, Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида юртимизда таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Энг аввало, мазкур соҳа фидойиларининг жамиятдаги мавқеини ошириш борасида сезиларли ўзгаришлар қилинди ва қилинмоқда. Сир эмас, яқин-яқингача улар мажбурий меҳнатдан жабр кўриб келишар эди. Бугунги кунда мазкур “амалиёт”дан буткул воз кечилди.
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, илк бор давлат раҳбарининг фидойи касб эгаларига тадбирк йўллагани бу – таълим ва тарбия масаласи алоҳида устувор йўналиш даражасига кўтарилганининг яққол далили. Давлатимиз раҳбари “Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз”, дея таъкидлагани ҳам бежиз эмас.
Ҳақиқатан ҳам, инсон тарбиясида, камолотида устозларнинг хизматлари улуғ. Бу йилги пандемия билан боғлиқ қийин шароитда ҳам жонкуяр ўқитувчилар ўз ишини давом эттирмоқда. Аксарият мактабларда янги ўқув йили бошланди. “Онлайн мактаб” лойиҳаси ва масофавий таълим йўлга қўйилди. Таъбир жоиз бўлса, бугун ўқитувчилар иккита фронтда кураш олиб бормоқда. Шунингдек, байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани ҳам зиёли қатламнинг руҳини яна бир бор кўтарди, десак муболаға эмас. Дарҳақиқат, ўқитувчилик ўта масъулиятли касб. Бу вазифани ўз зиммасига олган, бу йўлда ўзини аямасдан меҳнат қилаётган фидойи ўқитувчилар ва мураббийларнинг заҳмати ҳар қанча мақтовга лойиқ. Биринчи Президентимиз айтганларидек, “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир”. Албатта, илм маскани ва илм, маърифат нурини тарқатувчи устозларни азал-азалдан халқимиз ўзгача ҳурмат билан қадрлаб келган. Ҳадислардан бирида “Ҳаттоки инидаги чумоли, денгиздаги балиқ ҳам яхшилик ўргатувчи кишига саловат айтиб туради”, деб марҳамат қилгани устозликнинг нечоғлик улуғ эканлигини яна бир бор ифодалайди. Бир нарса аниқки, биз устозларни қанча эъзозласак, уларнинг жамиятдаги мавқеини оширсак, ёшларнинг қалбида уларга нисбатан ҳавас уйғотолсак, илмдан қанча кўп фойдалансак маънавиятимиз — тараққиёт шу даражада ошаверади.
“Сиздан бошланади асли тафаккур,
Мунис муаллимлар, сизга ташаккур!”, деганида буюк шоир Абдулла Орипов ҳақ эди.
Фурсатдан фойдаланиб, барча устозларни улуғ айм билан қизғин табриклайман! Ҳурматли устозлар, бундан кейин ҳам фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонамиз. Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур — бу тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. Сиз ўқувчи ва талабаларингиз ҳузурига — синф хоналарига ҳамиша чеҳрангизда ишонч ва табассум билан кириб боринг!
Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
Азиз СУВОНОВ,
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати.
http://t.me/aziz_aslanovich