Бешинчи фасл


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Мени қойил қолдириш қийин эмас. Айниқса, қаҳрамонларим билдирган ўзига хос фикрлардан жудаям завқланаман. Улар кўзимга энг ақлли одамлар бўлиб туюлади. Хуллас, менинг дунёимда оқил одамларнинг саноғи йўқ.
Дарвоқе, СИЗ УЛАРДАН БИРИСИЗ!

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​Ҳаёт ҳақиқатлари

*
Денгизларнинг тубидаги инжулар тошларнинг орасидан топилганидек, мақталадиган нарсалар ҳам нуқсон ва қусурларнинг орасидан топилади.
*

Қалбдаги кирни сув эмас, фақатгина кўз ёшлари тозалай олади.
*
Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси*


@Nazokat_Bahodirova


✍Дунё ўзи нима?!
- Ғамхона...
Кимдир мол истар, кимдир гўзал ёр, яна кимдир уй-жой...
Оллоҳ Жалла ва Аъло имтиҳон қилади, қолгани эса бир баҳона...

Ҳар қандай ҳолатимизга Оллоҳга шукурлар бўлсин!
*
Ҳазрати Шамс Табризий*


@Nazokat_Bahodirova


✍​​Кўнгилнинг иши кўп билан эмас экан...
*
Йўқотганингда ҳасрат этмаслик учун борида муҳаббат эт, муҳаббат...
*

Дўстона муҳаббат кўнгил очиш эмас, кўнгил олиш бўлсин...
*
Муҳаббат юракка энг яхши мададдир...
*

Муҳаббат кўзларда зоҳир бўлармиш. Сўз ила унинг унинг охорини тўкманг!
*
Сенга бўлган муҳаббат нафсимга миннат бўлмади, Роббим...
*

Оллоҳ йўлида ўзаро муҳаббат қилганларнинг севгисигина беғараз ва беараз бўлади...
Мен сизларни ўша муҳаббат билан севганман...

Умму Амина

@Nazokat_Bahodirova


​Олтиндан қиммат ўгитлар
___~~~~~~~~~~~------

*Бахтни сенда топган сеникидир, қолгани меҳмон.

*Ишқнинг шариати барча динлардан фарқ қилади. Ошиқларнинг шариати ҳам, мазҳаби ҳам Оллоҳдир!

*Ўзида нуқсон кўрган инсон комиллик сари интилаверади. Ўзини етук деб билган эса Оллоҳга шу фикри сабаб яқинлаша олмайди.

*Жалолиддин Румийдан*

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси.

@Nazokat_Bahodirova



Жаҳл устида гапириб юборманг. Шундай сўзлар бўладики бўрондан кучли. Пичоқ яраси битади, лекин сўз яраси битмайди...
*
"Психологик билимлар" дан*


@Nazokat_Bahodirova


​✍✍✍✍✍

* Билим ва куч сарфлаб бўлса ҳам нурга етиш. Мураббо ичида нима қайнатилса ҳам мураббо тамини олади. Илм нурга етишса, ёвуз ва ёмон кишилар ҳам ушбу илмдан нур оладилар.

* Ҳеч қандай мол сизники эмас, нимани бўлиша олмаяпсиз? Ҳеч қайси жон сизники эмас, нега келиша олмаяпсиз?

*
Жалолиддин Румийдан.*


Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

@Nazokat_Bahodirova


ХАЙРЛИ КУН!

Агар биз давом этишдек қудрати чексиз жасоратга эга бўлсак, барча орзуларимиз амалга ошаверади.

@Nazokat_Bahodirova


Қачон яхши ният қилсангиз, Оллоҳ ҳам аҳволингизни яхшилайди.

✍Қачон бошқаларга
яхшиликни раво кўрсангиз, ўйламаган
томонингиздан яхшилик келаверади.

✍Бошқаларни бахтиёр қилиш учун яшасак, Оллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали
бизни ҳам ризқлантиради.

✍Сиз олишни эмас, беришни ўйланг. Ҳар гал берганингизда,
ўзингиз сўрамасангиз ҳам олаверасиз.

*Жалолиддин Румийдан.*

@Nazokat_Bahodirova


Агар сиз бир ишни қиламан деб мақсад қилиб, уни 72 соат ичида қилмасангиз, 85% эҳтимол билан сиз бу ишни ҳеч қачон қилмаслигингиз мумкин.
*
"Психологик билимлар" дан.*


@Nazokat_Bahodirova



*Тўғри бўлсам ўқ каби отарлар мени,
Эгри бўлсам камон каби тутарлар мени.

* Файласуфларнинг фалсафаси инсониятнинг шубҳасини орттиради. Исломнинг ҳикмати эса инсонни юксакларга кўтаради.

* Қалб ва ақлнинг ҳақиқатни кўтаришга кучи етмаса, қулоқнинг эса буни эшитишга истеъдоди бўлмаса, мен кимга нима дей!?

Жалолиддин Румий.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

@Nazokat_Bahodirova


✍✍✍✍✍

«ТАҚДИР ПУЛЬТИ» ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА

✍Тақдир пульти ўз қўлингизда эканлигини билармидингиз? Тўғриси, мен билмасдим. Тақдиримиз қандай кечишига ўзимиз ҳам сабабчи бўлишимиз тўғрисида кўп эшитгандим, лекин амалда қўллаб кўрмагандим. Бу ҳақиқатни менга 28 ёшли қадрдоним М. Р. англатди. «Ақл бошда эмас, ёшда», деганлари рост-да. Ўша дўстимнинг ҳаёт ҳақида шунақанги ибратли мулоҳазалари борки, ёзиб олиб, эшитиб юраман.
Хуллас, қисмат Сизга ўйин қилаётган бўлса, асло йўриғига ўйнаб, ҳаётингизни унинг измига топширманг. Қўлингиздаги «тақдир пульти»ни ишга солиб, бошқа «канал»га ўтиб кетинг. Буниси ҳам ёқмаса, бошқасига ўтинг, токи маъқул бўладигани топилмагунча ўтаверинг. Унутмангки, ўша «канал»ларда нимани «томоша қилишингиз» ёки бевосита иштирок этишингиз фақат ўзингизга, яъни танловингизга боғлиқ. Ишонмасангиз, нолиб кўринг, қайғуришга баҳоналарни санаб саноғига етмай қоласиз. Шукрона келтирсангиз эса унга яраша сабаблар топилаверади. Шундай экан, нега беш кунлик умрингизни ўзингизга ёқмайдиган тарзда яшашингиз керак? Дарҳол «тақдир пульти»ни қўлингизга олинг-чи?!

*«Назокатнинг кундалиги»дан.*

11-20 ноябрь, 2020 йил.

@Nazokat_Bahodirova


🌺🌺🌺🌺🌺

*Ранжиш, алам, пушаймонликдан бир умрга қутулмоқчи бўлсангиз, аламингизни бировдан олишга уринманг. Бир нарсани ёдда тутинг: ҳеч ким сиздан қарздор эмас! 

*Ҳиссиётларга берилмасдан вазиятни таҳлил қиламиз. Қарабсизки, айбдан ҳоли ҳаракатлар қолади, холос. Уларга вақт кетказиб, хафа бўлишнинг кераги йўқ. 

*Сизга тош отганга пахта отинг. Бунинг маъноси, жаҳл отида сизга ўшқираётган инсонга юмшоқ муомала қилинг, шунда у тезроқ тинчланади ва қилган ишидан пушаймон бўлади. 

*Танқиддан қутулмоқчимисиз - ҳеч нима қилманг, ҳеч нарса деманг, ҳеч ким бўлманг! 

*Сизни хафа қилганларни кичкина болалар, деб тасаввур қилинг.Улар шунчаки жаҳлингизни чиқаришмоқчи, холос. Aхир улар билан тенг бўлмайсиз-ку. 

*Хафагарчиликка келажак назари билан қаранг. Беш йил ўтиб, худди шу вазиятда ранжиган бўласизми? Шу пайтгача берилган дил оғриқларини эслай оласиз ўзи? 

*Кейинги сафар хафа бўлишдан аввал "шу ҳаракатим нима натижа бераркан", деб ўйланг. Ҳаяжонланганингиз билан муаммо ҳал бўлиб қоладими? 

*Хафагарчиликнинг ёмон оқибатлари: 
Ранжишлар йиғилиб боравериши яхшиликка олиб келмайди. "Ҳаммадан ранжиган одам" бошқаларга қараганда тезроқ асабийлашади, бу эса саломатлигига таъсир этмай қолмайди. 

МAСЛAҲAТ: катта далага чиқиб, овозингиз борича бақиринг. Бу машғулот ранжиш билан бирга асабийлик ҳолатини ҳам бироз йўқотади. 

Нима бўлганда ҳам, ранжишни ўзингиздан узоқроққа ҳайданг. Унинг қалбингизга ин қуришига асло имконият берманг. Юрагингизда доимо гуллар ифор таратиб турсин🌺

"Психологик билимлар" дан.

@Nazokat_Bahodirova


Аллоҳ таоло ҳикматлар воситасида бандалар жонига қувват бағишлайди, билимларини билимсизликдан, адолатларини зулм ғуборидан тозалайди, жўмардликларини риёкорликдан, ҳилмларини ақлсизлик балосидан фориғ, мусаффо этади. Ҳар ўқиган кимса ақли етганича англар, ҳар хизмат қилгувчи кимса кучи етганича хизмат этар. Бу оби-ҳаётни излаган киши дунёда яшаркан, шу тилак изидан қувиб чарчамаслиги, сабаблар ила эҳтиёжлар ипини маҳкам тутмоғи керак. Нафсига банда бўлган, ҳузур-ҳаловатини ўйлаган, ҳориб-чарчаган, шунчаки умргузаронлик кўйига тушганлар бу билимга ноил бўлолмас. Бу билимга ёлғиз Оллоҳга сиғиниб, динини дунёсидан устун қўйганлар етишур ва ҳикмат хазинасидан мунаввар ёғдулар, ноёб инжулар, дурру жавоҳирлар олур.

Жалолиддин Румийдан.

@Nazokat_Bahodirova


Тез-тез ёшликда тушган суратларингизга қараб туринг. Ёшликда қанчалар қувноқ, ичига сиғмай юрадиган, кучли ва ўзига ишонган, доимо ҳаракатда бўлгансиз — барини эсланг.

Ёшликдаги юзингизни хотирага сақлаб қолинг ва уни ҳозирги юзингиз деб тасаввур қилинг. Ўша болакай танасини ўз танангизга сингдиринг. Сиз ўша беғубор ва кучли болакайсиз! Сиз дунё подшоҳисиз!

Бу одат сизга қўшимча куч бағишлайди.

"Психологик билимлар" дан.

@Nazokat_Bahodirova


🌨🌥⛅️🌤☀️Сен кулсанг ҳам, йиғласанг ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларни устингга юклаб олмасдан, улардан халос бўл, уларни унут ва табассум қил!

"Психологик билимлар" дан.

@Nazokat_Bahodirova


"Бешинчи фасл" да биринчи қор ёғяпти!

Ушбу фаслда яшаётганларни кўнгилларидек оппоқ мўъжизани кўриш имкони насиб этгани билан табриклайман.

@Nazokat_Bahodirova


🍂🍂🍂🍂🍂

Психологларнинг таъкидлашича, биз кўпинча ота-онамизга ўхшаган одамларни яхши кўрамиз.

"Психологик билимлар" дан.

@Nazokat_Bahodirova


🍁🍁🍁🍁🍁
Ҳаёт ҳақиқатлари
***
Яхши кўрадиган инсонингиз сиздан узоқлашиб, кўринмай қолдими?
Демак, ё сиздан бошқани яхши кўриб қолган ёки бошидаёқ сизни яхши кўрмаган...

"Психологик билимлар" дан.

@Nazokat_Bahodirova


Донолар бисотидан

🍂🍂🍂🍂🍂

​​Эй вафоли инсон, кел, кел!
Яна ҳам яқинроқ кел.
"Мен"и, "менлик"ни, "биз"ни, "бизлик"ни ташла.
Тезроқ, вақт ўтказмасдан кел. Кел, яна ҳам яқинроқ кел. "Биз"дан, "мен"дан воз кечиб кел, кел.
"Сен"лик ва "биз"лик йўқ бўлгунча, кел. На "сен" қолгин, на "биз" қолайлик. Кибрни ва ўзингга бино қўйишни ташлагин~да, арзу самога сиғмаган У буюклар буюгига кўнглингда жой бериб кел.
Жаноби Ҳақ азал оламида:
"Мен сизларнинг Роббингиз эмасманми?!", дея марҳамат қилди. Сен эса Унга:
"Ҳа, Сен бизнинг Роббимизсан!", деб жавоб бердинг. "Ҳа" сўзининг шукри нима? Яъни, у амрни қандай қилиб бажармоқчисан?
Бу дунёда шикоят қилмасдан, Жаноби Ҳақдан келган балоларга, изтиробларга сабр қилиш ва овоз чиқармаслик билан. Сен, ўзингдан қутул, менлигингдан поклан, тупроқ бўлиб оёқ остига тўшалгинки, тупроғингдан ўтлар униб чиқсин. Ўт каби, менлигингни устингдан отиб, қурисанг ёқимли бир шаклда ишқ оташида ёнасан.
Сенинг ёнишингдан ҳосил бўлган кул кимё каби дардларга даво бўлади.
Иллатларга, нафсоний орзу-ҳавасларга тўла бўлган ҳайвоний руҳингни унга бергинки, ниҳоясиз бўлган, ёқимли бўлган Инсоний руҳни қўлга киритасан!


Жалолиддин Румийдан.

@Nazokat_Bahodirova


Шу қўшиқни тинглаб кўринглар. Менга ёқади

Показано 20 последних публикаций.

151

подписчиков
Статистика канала