Istiqlol- Namangan tuman xokimligi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Namangan tuman xokimligining-"Istiqlol" gazetasi

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Муносабат

НАМАНГАН УЛКАН УЗГАРИШЛАР ВА ЯНГИЛАНИШЛАР ОСТОНАСИДА
(Ташрифдан кейинги ўйлар)

Давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига бу галги ташрифи, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан равнақ топаётган, янгиланаётган ва ривожланиш босқичида турган ҳудуд тараққиётига янада кўтаринкилик ва жўшқинлик бағишлади. Сабаби мазкур ташриф давомида вилоятга салоҳиятли раҳбарнинг ҳоким этиб қўйилиши, ташриф давомида тақдимотлари бўлган лойиҳаларнинг ҳар бири худуд иқтисодиётини юксалтириш, шаҳар ва қишлоқлар ободлигини таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш орқали халқ розилигига эришишдек олижаноб мақсадга қаратилган.Шунинг учун ҳам президентнинг ҳар галги ташрифи халқимизнинг катта қувончига, қалбларда чексиз орзу-умид ва мақсадлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Айниқса, халқимиз давлатимиз раҳбарининг Наманганга 18-19 февраль кунларидаги ташрифдан чин маънода катта ўзгаришларни кутганлари рост.
-Президентимиз келса юртимизга файз-барака, фаровонлик ёғилади,-деб қувонди катта-ю кичик наманганликлар.
Шу ўринда Намангандаги ўзгариш ва янгиланишлардан нафақат Наманган халқи, балки, бутун Ўзбекистон халқи мамнун ва ҳаяжонда десак муболаға бўлмайди.

Наманган катта имкониятлар юрти. Бу имкониятлардан режа билан, мақсадли фойдалансак, Наманган иқтисоди янада ривожланади. Садоқат, фидоийлик, ватанпарварлик билан ёндашиш катта кўламдаги ишларнинг албатта самарали бўлишини таъминлайди.

Наманганда ўтган фаоллар йиғилишида давлатимиз раҳбари бир қатор масалаларни ниҳоятда бағрикенглик, донолик билан узоқни кўзлаб ўрганганлигини ҳис қилдик.Ўртага ташланаётган катта-катта муаммолар, уларнинг ечимига доир аниқ таклифлар ва вазифалар, ҳамма-ҳаммаси Наманган ва унинг эртанги куни янада обод, янада фаровон, аҳоли дастурхони янада тўкин-сочин бўлиши учун хизмат қилади.
Президентимиз айниқса бу галги ташрифларида жамиятнинг энг қуйи бўғини бўлган маҳалла ва маҳалла раислари ўз фаолиятларини янгича, "Наманган тажрибаси" сифатида ишлашни механизмини тушунтирар эканлар:
"Маҳалла ташаббускор, маҳалла раиси-ислоҳатчи",
-тамойили асосида ишлансагина натижа бўлиши мумкинлигини таъкидладилар.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида Наманган вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш учун тегишли вазифаларни белгилаб,
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан вилоятга 60 миллион доллар ажратилиши, 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23,7 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилганлиги, ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилганлигини ўзиёқ
Наманган ва унинг халқи учун катта имкониятлар эшигини очиб, том маънода
" Наманган даври" бошланмоқда дейиш мумкин.
Албатта, Наманганга ўттиз йиллик тарихида бунча маблағ келмаган эди.
Президентимиз ҳар бир йўналишда назарда тутилган масалаларга алоҳида тўхталиб, улар бўйича фаол ишлаш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, уларни турли соҳаларга ихтисослаштириш бўйича тавсиялар берилди.Дарҳақиқат давлатимизнинг раҳбарининг ҳар бир сўзида Наманган диёрига бўлган меҳри дарёдай тошиб турганлигини халқимиз чин дилдан ҳис қилмоқда.

Ушбу ташриф доирасида белгилаб берилган устувор вазифалар барча соҳаларда янги мақсадларнинг амалга ошиши учун дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шак-шубҳасиздир.

Бир сўз билан айтганда Президентимизнинг Наманган вилоятини ривожлантириш борасида илгари сурган ғоя ва ташаббуслари, улар асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланишлар наманганликларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.
Мен ҳам ушбу ташрифдан руҳланиб туман кенгаши депутати сифатида ўз олдимга бир қатор режа ва вазифаларни белгилаб олдим.Сайлов округимдаги маҳаллалар билан ҳамкорликда хонадонбай, фуқаробай иш ташкил этишни мақсад этиб белгилаб олдим.

Шохида Дехканова
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутати, 40-сонли мактаб директори.




Репост из: Фермер, деҳқон ва томорқачи
Президент: Наманганда ерга муносабат ўзгарса, маҳсулот ўзгаради

Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нима учун маҳаллабай ишлаш тизими кераклиги ҳақида фикр билдирди.
– Яна бир бор айтаман, бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Замон шиддат билан ўзгаряпти. Яккаю ягона йўлимиз тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун биз маҳалладаги вазиятни чуқурроқ билишимиз лозим. Маҳалла раиси бир кунда битта иш жойи яратса, битта маҳаллада 5 та тадбиркори бўлса розиман. Шундай қилса бўладими? Бўлади. Эрталаб барвақт туриб хонадонларга кириб, оғам, иним, қизим, ўғлим, биродарим ёки маҳалладошим деб, мана шу дарахтни эк, 100 та товуқ боқ, биринг икки бўлсин, мана сенга оҳак, уйингни оқлаб қўйгин, тозалаб қўйгин барака киради, болаларингни ўқишга вақтида юбор, десин.

Нима учун Корея 30-40 йилда тез ривожланди? Маҳалла раисига ўхшаш тизим уларда ҳам бор. Мен кўп одамларни юборганман, мана, Шавкат Абдураззоқов ҳам бориб ўқиб келган. Кореяда эрталаб соат 5 да эшигини тақиллатади. Фалончи, тур фарзандинг ўқишга бормаяпти, бу ҳолда боланг эртага ислоҳотни амалга оширолмайди. Аксинча бало бўлади, дея тинч қўймайди. Бизда эса жиноятни қилиб қўйгандан кейин “тавба” дейди.

50 минг гектар ерни халқимизга қайтариб бермоқчимиз. Олдинлари минг гектар тўғрисида ҳам гапиролмасдик. 50 мингдан 26 минг гектари Поп туманида. Шуни халққа, ёшларимизга қайтариб берсак биримиз икки бўладими, йўқми? Биринчидан, ёшларимиз ишли бўлади, иккинчидан эртага шу ердан олинган маҳсулот бозорга чиқади. Қолаверса, фермер ҳам ўйлай бошлайди, агар бугун мен ишламасам, эртага еримни олиб қўйишади, мен шунга муносиб бўлишими керак, дейди. Бутун дунёда шундай: адолатли рақобат. Наманганда ерга муносабат ўзгарса, маҳсулот ўзгаради. Маҳсулот ўзгардими, бозор арзон бўлади, деди Президент.

УзА


Репост из: Namangan | Kun.uz
⚡️Учқўрғонда 1000 гектар янги ер ўзлаштирилади. Туман ҳокими инфратузилма учун президентдан 40 млрд сўм маблағ сўради

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давомида Учқўрғон туман ҳокими Азимжон Ваҳобов қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларни давлат раҳбарига таништирди.

Учқўрғон туманида минг гектар янги ерлар ўзлаштирилади. Тумандаги 21,5 минг хонадонга 10 минг туп лимон экилади.

Туман ҳокими Норин дарёси атрофида жойлашган 3200та хонадонда фарел балиғи етиштиришга ихтисослаштириш режалаштирилганини ҳам айтиб ўтди

Давлат раҳбари йил якунига қадар 30 минг тонна фарел балиғи етиштириш бўйича топшириқ берди.

Азимжон Ваҳобов туман инфратузилмаси учун 90 млрд сўм атрофида маблағ талаб этадиган муаммолар борлигини айтиб ўтди. Ушбу маблағнинг 50 млрд сўмини маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплашини, қолган қисмини республика бюджетидан ажратишда давлат раҳбаридан ёрдам сўради. Ушбу маблағлар эвазига тоза ичимлик суви, йўл ва электр энегияси тармоқлари масаласи ижтимоий муаммоларни ечишга қаратилишини айтиб ўтди.

«Пул топилади, муаммо мукаммал бартараф этилса, йил якунига қадар, ўзим орден бераман сенга», – деди давлат раҳбари.

👉 Наманган хабарлари


Репост из: Namangan | Kun.uz
"Уйчи ҳокими нега шунга ўхшамайди" - Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон ҳокими Зулайҳо Маҳкамовани намуна қилиб кўрсатди

Вилоят халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида давлат раҳбари Тўрақўрғон туман ҳокими фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Уни бошқа туманларга намуна сифатида келтирди.

Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам ўз ўрнида давлат раҳбарига таклифлар билдирди.

👉 Наманган хабарлари


Репост из: Namangan | Kun.uz
Чуст "тўртлиги"га 6 ой муҳлат берилди

Сессия давомида давлат раҳбари томонидан Чуст тумани 4 та сектор раҳбарларига Чуст тажрибаси сифатида иш ташкил этиш топшириғи берилди. Сектор раҳбарлари 6 ойдан кейин ҳисобот бериши айтиб ўтилди.

4 та сектор раҳбари 6 ой мобайнида ўзгариш қилишга ваъда берди.

Туман прокурори сўзларини тинглаб "Чуст прокурори мани «тушунаяпти», мани тилимда гапираяпти. Шундай ходимлар борлигидан хурсандман", – дея айтиб ўтди Шавкат Мирзиёев

👉 Наманган хабарлари


Репост из: Фермер, деҳқон ва томорқачи
Президент: «Мен ҳам Наманган боғларига дам олгани келай, 4-5 соат мажлис қилишга мажбур бўлмайлик»

Наманганда халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашаётган Шавкат Мирзиёев келажак режалари ҳақида гапирди. 

Kun.uz мухбири хабарига кўра, президент одамларни иш билан таъминлаш бўйича маъруза қилган бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга шундай деди:

«Ҳар келганда 4-5 соатлаб мажлис қилишга тўғри келади. Доим куни билан юриб, ярим кечаси дам олгани кираман, эрталаб яна бошқа масалаларни ҳал қилиш учун юриш керак. Мен ҳам Наманганнинг боғларига дам олишга келишни истайман. Бунинг учун бугун олдимизга қўйган вазифаларни сидқидилдан бажаришимиз керак», – деди президент.


Репост из: Фермер, деҳқон ва томорқачи
Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент бир қатор лойиҳалар ва йўналишларга тўхталиб ўтди.

– Вилоятда аёлларни иш билан таъминлаш учун 2,5 мингта иш ўрнига мўлжалланган 50 та цех ташкил этилади. Наманган шаҳрининг Эски шаҳар қисмида 23 та маҳалла аёлларини иш билан таъминлаш учун камида 2,5 минг иш ўрни яратиш керак. Бунинг учун бўш ерлар ва биноларни топиш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бу борада мутасаддиларга тегишли топшириқ берди. Наманган вилояти учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 60 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.

Жумладан, Наманган шаҳар иссиқлик тизимини қайта қуриш, Эски шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шаҳардаги Янгиариқ, Шимолий Фарғона каналлари ва Намангансой қирғоқларини ободонлаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу маблағлар кичик ва ёшлар саноат зоналарини қўллаб-қувватлаш, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш орқали аниқланган драйвер лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

– Маҳаллабай ишлаш бўйича яна бир муҳим масала – бу секторларнинг жавобгарлиги ва масъулиятидир. Агар сектор раҳбарлари айтилган ишларни тўғри ташкил этса, Наманган вилоятида умуман камбағаллик бўлмайди, – деди Президент.

ЎзА


Репост из: Фермер, деҳқон ва томорқачи
«Ўша уйда ётасизлар, ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар». Президент раҳбарлар аҳоли муаммоларини қандай ечиши кераклигини айтди

Ўзбекистон президенти аҳолини касбга ўргатиш ва иш билан таъминлашга тўхталиб, «энди пул берилмаслигини, ким нимага қодирлигига қараб имконият яратилишини» таъкидлади. Бу ҳақда "Газета.uz" мухбири хабар берди.

«Балиқ эмас, қармоқ берамиз. Ҳар битта вилоят туман ҳокимлари одамларингни юбориб, Музаффар Искандаровдан (Даштбоғ маҳалласи раиси — таҳр.) ўрганасизлар», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев вазир ва давлат идоралари раҳбарларига муаммоли ҳудудларда аҳоли билан бирга яшаб, масалаларни ҳал этишни буюрди. «Ўша уйда ётасизлар, ётиб, ўша уйни ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар», — деди у.


Репост из: Фермер, деҳқон ва томорқачи
Наманганда нуронийлар учун 5 млрд сўм маблағ ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Наманган вилояти фаоллар йиғилишида нуронийларга алоҳида эътибор берилишини айтиб ўтди

Наманганда уруш қатнашчилари, фахрийлар, кекса нуронийларга даволаниш ҳамда соғломлаштириш учун Наманган тажрибаси сифатида 5 млрд сўм маблағ ажратилиши билдирди ва бу маблағ фақат байрамда эмас, йил бўйи таъминланади.


Репост из: Фермер, деҳқон ва томорқачи
Шавкат Мирзиёев: Таклифим - оқсоқолни маҳаллага маслаҳатчи қилиб қўйсак, маҳалла раислигига эса ёш ва забардаст ёшларни сайласак

Наманган вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессияси ишида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Анъанага кўра вилоятдаги ислоҳотлар таҳлил қилинди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.

“Энди маҳалла - ислоҳотчи. Олдингидек раисларнинг маросимларда юрадиган даври ўтиб кетди. Ҳамма маҳалла раислари ҳам бугунги синовларга тайёрми? Бу саволга ҳамма ўзича жавоб бериши керак. Менинг таклифим - маҳаллага оқсоқолни маслаҳатчи қилиб қўйсак, маҳалла раислигига эса ёш ва забардаст ёшларни сайласак”, деди президент.

Kun.uz


Репост из: Фермер, деҳқон ва томорқачи
Президент ИИБ ёшлар етакчисини Наманган шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинлашни таклиф этди

Наманган вилояти халқ депутатлари кенгаши йиғилишида, Шавкат Мирзиёев вилоят ИИБ ёшлар етакчиси, 31 ёшли Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлашни таклиф этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Давлат раҳбари унга Наманганни янги тажрибаси бўйича ишлашини, маҳаллабай ишлаш бўйича ишларни жадаллаштиришга оид топшириқлар берди. Сўнг, ушбу вазифани уддалай олиш ёки олмаслигини сўради.

Достонбек Абдуқаҳҳоров президентнинг ишончини оқлашини айтиб, мазкур вазифаларни бажаришда бор куч ғайратини аямаслигини маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз ўрнида, худди шундай ёшларни тарбия қилаётгани учун вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбариятига миннатдорчилигини билдирди.


Репост из: Фермер, деҳқон ва томорқачи
❗️«Маҳалла раиси ислоҳотчи бўлади» — президент Намангандаги янги тажриба ҳақида

Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.

«Кеча Даштбоғ маҳалласининг раиси 22 ёшли Музаффар билан танишдим. Маҳалла раисини ёшлар орасидан сайлайлик. 15 кунда ҳар бир туманда маҳалла раислари йиғилиши бўлади. У ерда депутатлар қатнашади. Бу Наманган тажрибаси бўлади. Музаффарга ўхшаган ислоҳотчи ёшларни қўямиз. 775 та садоқатли одамларни топа олсак, муаммоларнинг ўзи ҳал бўлади», — дея таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Бундан ташқари, президент Наманган шаҳри тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланиш вақтида ҳал бўлишини айтди. «Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади», — деди давлат раҳбари.


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
«Detdom»ga kirdik, hidiga chidab bo‘lmasdi» - prezident endi Jizzax hokimi bo‘lgan vaqtidagi voqeani esladi

👉 https://kun.uz/uz/24167998

Kun.uz Telegram kanallari 👇

O‘zbekcha | Ўзбекча | Русская


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
Shavkat Mirziyoyev: Qirg‘iziston bilan So‘x va boshqa chegaralar masalalarini muhokama qilayapmiz

👉 https://kun.uz/uz/28883346

Kun.uz Telegram kanallari 👇

O‘zbekcha | Ўзбекча | Русская


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
«Bozorov aytilgan ishni muhokama qilmay bajarardi» – prezident

👉 https://kun.uz/uz/58579421

Kun.uz Telegram kanallari 👇

O‘zbekcha | Ўзбекча | Русская


Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Депутатлар Наманган вилояти ҳокимини тасдиқлади

Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

- Хабарларинг бор, Наманган вилоятининг аввалги ҳокими Хайрулла Бозоров ислоҳотларимизни амалга ошириш бўйича кўп ишлар қилди. Бу ерда олинган сабоқ ва тажрибани иккинчи вилоятда ҳам қўллаш, одамларнинг бирини икки қилиш учун уни Фарғона вилоятига ҳоким қилдик. Энди Наманган вилоятига янги ҳоким тайинлаш масаласини кўриб чиқишимиз керак. Наманганнинг бугунги ривожига муносиб, уддабуррон, халқпарвар, тадбиркорни қўллаб-қувватлайдиган одамни раҳбар қилиб сайлашимиз керак, - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари ҳокимларни тайёрлаш ва тайинлаш масъулияти ҳақида гапирди.

—Ҳаёт шундайки, мен ҳар бир вилоятга раҳбар бўла оладиган одамни тўрт-беш йил олдин тайёрлашга мажбурман. Шавкат Абдуразоқов Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлган, Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири, вазир бўлиб ишлаган. Наманганнинг шароитини, халқнинг дардини, Тошкентдаги кабинетлар эшигини қандай очишни, масалани қандай ҳал қилишни билади, —деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдуразоқов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Ш.Абдуразоқов 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Вилоят ҳокимлиги, давлат мулки бошқармаси, Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган. Давлат экология қўмитаси раиси бўлган.

Халқ депутатлари, нуронийлар, аёллар, ёшлар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Шавкат Абдуразоқов Наманган вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.




Репост из: Фермер, деҳқон ва томорқачи
⚡️⚡️⚡️Чустлик оқсоқоллардан бири туманнинг салоҳияти катта эканлигини айтиб, Чуст тумани марказига шаҳар мақомини бериш бўйича таклиф берди.

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоят ҳокими ва тегишли идора раҳбарларига 1 ой ичида ушбу таклиф бўйича имкониятларни ўрганиб, таҳлил қилиш бўйича топшириқ берди.


Репост из: Фермер, деҳқон ва томорқачи
⚡️ Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбари вазифасидан озод қилинди

Наманган вилояти Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбари йўл қўйилган камчиликлар, туман иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланмагани, топишириқларни бажармагани учун вазифасидан озод қилинди.

Показано 20 последних публикаций.

75

подписчиков
Статистика канала