2021 йил 1 феврал куни Наманган туман ҳокимлиги мажлислар залида туманда ижтимоий-маънавий мухитни янада соғломлаштириш, аҳоли ҳусусан, ёшлар ўртасида турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш масалаларига қаратилган учрашув-мулоқот ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги котибият мудири М.Адбураззақов, туман ҳокими С.Мўминов, хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ёшлар етакчилари, МФЙлар раислари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси туман вакиллари иштирок этдилар.
Учрашув-мулоқотда асосан ёшлар маънавияти, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва улар ўртасида турли салбий иллатларни олдини олишга қаратилган фикр-мулоҳазалар билдирилди, шунингдек келгусида ушбу йўналишда яна қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги ва унда маҳалла ва мактаб ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича келишиб олинди.
https://t.me/namangantumanhokimligi