Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар диққатига!
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2020 йил 27 майдаги 40/06-06-сонли қарорига асосан вилоятда 20 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилган.
Ҳозирда вилоятимизда ташкил этилган кичик саноат зоналарида бўш ер майдонлари мавжуд. Жумладан:
Косонсой тумани, “Гурмирон” МФЙда 2,0 га ер майдони 13 та лот, “Тергачи” МФЙда 7,7 га ер майдони 50 та лот ҳамда “Намуна” МФЙда 26,2 га ер майдони 90 та лот;
Поп тумани, “Миришкор” МФЙда 4,7 га ер майдони 24 та лот ҳамда “Исковут” МФЙда 3,2 га ер майдони 14 та лот;
Тўрақўрғон тумани, собиқ аэродромда 4,7 га ер майдони 34 та лот ҳамда “Шоҳидон Нурли Диёр” массивида 10,0 га ер майдони 30 та лот;
Уйчи тумани, “Юксалиш” массивида 16,8 га ер майдони 42 та лот ҳамда “Юксалиш-2” массивида 8,8 га ер майдони 24 та лот;
Учқўрғон тумани, “Ёғду” МФЙда 2,0 га ер майдони 16 та лот;
Чуст тумани, “Сабзазор” массивида 10,0 га ер майдони 41 та лот, “Олмос” массивида 6,2 га ер майдони 44 та лот ҳамда “Шўркент” МФЙда 2,1 га ер майдони 15 та лот;
Янгиқўрғон тумани, “Бунёдкор” МФЙда 5,5 га ер майдони 28 та лот;
Наманган шаҳри “Юксалиш” МФЙда 3,0 га ер майдони.
Кичик саноат зоналарига тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш мақсадида жорий йил 10 сентябрь куни соат 10:00 да вилоят эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан Наманган шаҳар давлат хизматлари марказининг 4-қаватида танлов ўтказилади.
Танловда импорт ўрнини босувчи, маҳаллийлаштирилган рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ҳамда янги иш ўринлари ташкил этилишига, шунингдек, қурилиш, енгил саноат, электротехника, кимё, озиқ-овқат, мебель, мевани қайта ишлаш, чарм-пойабзал ва бошқа турдаги саноат йўналишлари асосида замонавий технологиялар жорий этилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартда “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 134-сонли қарори билан кичик саноат зоналари иштирокчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
узоқ муддатли ижара шартномалари доирасида ажратилган ер участкалари ва (ёки) ишлаб чиқариш майдонларига мустақил эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш;
ташқи муҳандислик-техник коммуникацияларнинг барқарор ишлашини таъминлашни талаб этиш;
ишлаб чиқариш фаолиятининг бошланиши кечикишига объектив сабаблар мавжуд бўлганда, маъмурий кенгашнинг қарори асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш муддатини узайтириш.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган тадбиркорлар икки нусхада, муҳрланган конвертларда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
таклиф этилаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;
инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий- хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот;
талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.
Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Мазкур танловда иштирок этиш учун мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча турдаги тадбиркорлик субъектларини таклиф қиламиз.
Мурожаат учун:
Наманган вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси (Наманган шаҳар, А.Хўжаев кўча, 38-уй. Телефон: 69 227-24-29).
Директор: Фаррух Азимов, телефон +998 90 741 99 91.
Инвесторлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис: Сардорбек Файзиев, телефон +998 91 368 86 88.
https://t.me/namangantumanhokimligi