#Устозга_эҳтиром
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Устозлар!
Соҳибқирон ётар устоз пойида,
Жомийни пир тутган Навоий ҳазрат.
Устоз буюк деган буюк қоида
Бу қайтар дунёда азалий
ҳикмат.
Афлотунга шогирд эди Арасту,
Ул шогирдга шогирд бўлди Искандар.
Бу олтин силсила давоми мангу,
Ўзи устоз бўлар устоз кўрганлар.
Борми мураббийдан бахтлироқ инсон,
Шогирдлари қилса юксакка парвоз.
Бошимизга тожсиз, бор бўлинг омон,
Табарруклар ичра табаррук устоз!
Ҳаёт мактабини турли қийинчилик ва синовлардан муносиб босиб ўтишда тўғри йўлга бошловчи Устознинг борлиги бахт. Аввало ота-она, боғча, мактаб, олийгоҳ ҳамда энг муҳими иш фаолиятимиз давомида ҳақиқий намуна бўла оладиган устозларнинг ўрни беқиёс.
Турли вазиятларга дуч келсанг, хатоликка йўл қўйсанг, ўзингни йўқотиб келгусида қандай ҳаракат қилишни билмай турган пайтингда, Устоз насиҳати муҳим ва катта куч. Ҳар бир инсон ёнида айнан шундай Устози бўлсин!
Азиз ва меҳрибон Устозлар, барчангизга, сиҳат-саломатлик тилайман! Доимо шогирдлар ардоғида бўлинг!
t.me/S_Zakirova_PSA