"SAID NASIMXON TO’RA"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти Чуст шаҳри "Саид Насимхон тўра" жоме масжидининг диний-маърифий телеграм канали.
🕌 Шиоримиз: Жаҳолатга қарши Маърифат!
🕋Қуръон ва Суннатни ўрганиб амал қилиш...
Мурожаат учун: @Max110000
+99891-355-19-50

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
Исломий фиқҳ академияси анжумани бошланди

📍Бугун, 20 апрель куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахтида энг нуфузли ташкилот – Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши бошланди.

🌙 Риёз шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этмоқда.

🟢Хусусан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Бош муфтийси, Йирик уламолар кенгаши раиси, Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академияси президенти  Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ол Шайх, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аз-Зайд, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги халқаро Ислом фиқҳи академияси Бош котиби Қутб Мустафо Сону кабилар иштирок этмоқда.

🟢Ислом олами уюшмаси Бош котиби, Мусулмон олимлар ҳайъати раиси, Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу анжуманда қатнашмоқда.

Нуфузли тадбирда уммат учун энг муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилиш баробарида тинчлик-осойишталикни таъминлаш, халқлар дўстлигига эришиш, электрон воситалар билан савдо қилиш, замонавий телескоп ва рақамли технологиялар орқали ойни кузатиш, вақф мулкий муносабатлари, тана аъзоларини ўзгартириш, закот тўлашга оид ҳукмлар ҳамда намоз ва хутбаларда овозли экранлардан фойдаланиш каби муҳим масалалар кўриб чиқилади.


🚛Анжуман жараёнлари ва натижалари ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Янги туғилган чақалоқнинг қайси қулоғига азон ва қайси қулоғига иқома айтилади? 📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Опрос
  •   Иккаласи ҳам ўнг қулоғига
  •   Ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома
  •   Чап қулоғига азон, ўнг қулоғига иқома
  •   Энди билиб оламан
155 голосов


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исмларнинг энг яхшиси деб қандай исмларни айтганлар? 📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Опрос
  •   Бандалик ва ҳамдни билдирувчи исмларни
  •   Буюклик маъносини билдирувчи исмларни
  •   Поклик маъносини билдирувчи исмларни
  •   Энди билиб оламан
139 голосов


Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: «Ким уни боғласа, боғлайман. Ким уни узса, узаман», деган. Гап нима ҳақида кетмоқда? 📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Опрос
  •   Садақа ҳақида
  •   Силаи раҳм ҳақида
  •   Закот ҳақида
  •   Энди билиб оламан
133 голосов


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқини кенг қилиб берилишини ёки ажалининг кечга сурилишини истаса, ...», деганлар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг. 📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Опрос
  •   Қўшнисига яхшилик қилсин
  •   Намоз ўқисин
  •   Силаи раҳм қилсин
  •   Энди билиб оламан
137 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео
#намоз

🎙Оёғим оғриса намозда қандай ўтираман?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife


Репост из: FATVO.UZ
​​РАМАЗОНДА ҚУЁШ ТУТИЛСА, ИМОМ МАҲДИЙ ЧИҚАДИМИ?
#рамазон #қуёш #имом_маҳдий

❓1218-CАВОЛ: Бу йилги Рамазон ойида қуёш тутилди. Шунга Рамазон ойида қуёш тутилса, имом Маҳдий чиқишининг аломати бўлади деган маънодаги ҳадисларни тарқатишмоқда. Шу маънода ҳадислар борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу маънода ишончли бирорта ҳам ҳадис йўқ. Балки бу борада келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни ривоят қилиш ёки тарқатиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина унинг тўқима ривоят эканини айтиб, огоҳлантириш мақсадида ривоят қилинса, жоиз. Ушбу тўқима ривоят қуйидагича санад ила келган:
حدثنا أبو سعيد الاصطخري ثنا محمد بن عبد الله بن نوفل ثنا عبيد بن يعيش ثنا يونس بن بكير عن عمرو بن شمر عن جابر عن محمد بن علي قال: "إن لمهدينا آيتين لم تكونا منذ خلق السماوات والأرض تنكسف القمر لأول ليلة من رمضان وتنكسف الشمس في النصف منه ولم تكونا منذ خلق الله السماوات والأرض"
Дорақутний айтадилар: Бизга Абу Саид Астахрий ҳадис айтди, унга Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Навфал ҳадис айтди. Унга Убайд ибн Яиш ҳадис айтди. Унга Юнус ибн Букайр Амр ибн Шамрдан, у Жобирдан, у Муҳаммад ибн Алидан ривоят қилади: Муҳаммад ибн Али айтади: “Маҳдийимизнинг икки белгиси бор бўлиб, ушбу белги еру осмон яратилганидан бери ҳали юзага келгани йўқ: Рамазоннинг аввалги кечаси ой тутилади, Рамазоннинг ўртасида қуёш тутилади. Ушбу белгилар осмонлару ер яратилганидан бери ҳали содир бўлмади”.
Бу ривоятни имом Дорақутний бир нечта ровийлар орқали Муҳаммад ибн Ҳанафиядан ривоят қилиб келтирган. Яъни бу “ҳадис” деб айтилаётган маълумот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эмас, балки Муҳаммад ибн Ҳанафиядан деб келтиришган. Муҳаддис уламолар бу ривоятни тўқима ва ёлғон дейишган.
Унинг санадидаги Амр ибн Шамир ҳадис тўқиш билан машҳур бўлган “каззоб” – ўта ёлғончи киши бўлган. Ибн Ҳиббон ушбу ровий ҳақида: “У саҳобаларни ҳақорат қиладиган рофизий бўлиб, ишончли кишиларга тўқима ривоятларни нисбат бериш билан танилган” деган.
Ундан ташқари Имом Бухорий, Абу Ҳотим, Яҳё ибн Маин, Ҳоким, Заҳабий каби кўзга кўринган муҳаддислар мазкур ривоят санадидаги айрим ровийларни қаттиқ танқид қилиб, улар кўп ҳолатда уйдирма ёки заиф ҳадислар ривоят қилишлари, улар ишончсиз эканини таъкидлаганларини келтиришган.
Бундан ташқари имом Маҳдий чиқиши ҳақида келган ҳадисларнинг бирортасида қуёш ёки ой тутилиши ҳақида гаплар айтилмаган. Шундан келиб чиқиб, бу ривоятни тўқима эканига танбиҳ бермасдан тарқатиш жоиз эмас.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳадис айтишда ўта эҳтиёткор бўлиш лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ كَذَب عليَّ، فليتبوَّأ مقعده من النار
“Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!” дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz' rel='nofollow'>🔗 Улашинг: @diniysavollar


💐 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ !

Жума намозидан фото лавҳалар

19.04.2024 й
🤲🤲🤲🤲🤲

t.me/Saidnasimxontora



Показано 9 последних публикаций.