🚥Social capital & Youth🚥AT HOME


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Норқобилов Музаффар Жумаевичнинг саҳифасига хуш келибсиз!

© @SoCapitalUz
Мурожаат учун:
📠 996779533

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: LIDERLAR
​​#Кун_хикмати

"Ўзингиз ва ўз қобилиятингизга ишонинг, кўп ҳаракат қилинг ва сиз учун хеч нарса имконсиз бўлмайди".

© Брэд Генри


Сурхондарё вилояти "Келажак лидерлари" клуби
@liderlar1


Репост из: LIDERLAR
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Mana nima uchun sizni qo‘llab-quvvatlaydigan jamoa kerak


🔖 Surxondaryo viloyat "Kelajak liderlari" klubi

Yaqinlaringizga ulashing!

© @liderlar1


Репост из: LIDERLAR
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Baʼzida o'zimizda bor imkoniyatlardan noliymiz...

Ushbu rolikni ko'ring va siz qanchalik katta imkoniyatlarga ega ekanligingizni his eting va hoziroq maqsadlaringiz sari oshiqing...

Men sizga ishonaman, siz albatta, buni uddalaysiz...

🔖 Surxondaryo viloyat "Kelajak liderlari" klubi

Yaqinlaringizga ulashing!

© @liderlar1 kanali


Репост из: LIDERLAR
​​Ҳаёт ўзингизни топишдан иборат эмас. Ҳаёт ўзингизни яратишдан иборат.

✍ Бернард Шоу


🔖 Сурхондарё вилоят «Келажак лидерлари» клуби

«LIDERLAR» @liderlar1




Репост из: TerSU Language Course
Free IELTS Mock Exam in Termez

It is essential to know your language level to succeed in IELTS Exam!

For further details, please contact @Azizbek_Esanov

@TerSU_IELTS


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Олий суд Иброҳимбек қўрбошини оқлади. «Лақайлик Робин Гуд» тарихи

1931 йил август ойида истиқлол курашчиси, «босмачилар» ҳаракатининг энг машҳур етакчиси Иброҳимбек Чақабоев совет ҳукумати душмани сифатида большевиклар томонидан отиб ташланди. Орадан 90 йил ўтгач, Ўзбекистон Республикаси Олий суди уни оқлади. Ушбу мақолада «Лақайдан чиққан Робин Гуд», «Лақайлик Наполеон» лақабини олган қўрбоши ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришга, унинг ҳаёти ва фаолиятига назар солишга ҳаракат қиламиз.

👉 https://kun.uz/62222455

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Бу инсон ҳақида бирор таъриф айтишга қийналдим...
Дарс ўтганларини, насиҳатларини, танбеҳларини эсладим. Уйида меҳмон бўлганим, Онаизори (Раҳматли)нинг узундан-узун дуоларини кўз олдимдан кетмайди...

Раҳматли Устозимиз ажойиб инсон эдилар. 14 йиллик педагогик фаолиятим давомида бирор соат дарсим бўлмадики у кишининг дарс услубларидан фойдаланмаган бўлсам. Қалби дарё, ҳалим ва бағрикенг инсон эдилар.
Жойлари жаннатда бўлсин илоҳим!
Барчанинг бошида бор бу кун, оқибатли бўлайлик.

@SoCapitalUz


- Отанг қани?
- Кетган хорижга,
Тўрт тангаси бор ишга.
- Онанг қани?
- Кетган хорижга,
Ҳарна кўмак, ёр ишга.

- Аканг қани?
- Кетган хорижга,
Узоқ совуқ, қор ишга.
- Опанг қани?
- Кетган хорижга,
Айтиб бўлмас, ор ишга.

- Қишлоқ қани?
- Кетган хорижга,
Ўзида йўқ, хор ишга.
- Ўзинг-чи, сен?
- Мен ҳам, хорижга,
Кўнаяпман боришга...

© Бобур Бобомурод


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хўб яхшисан ўзинг ҳам, ёмонни ёмонлама
Менга қара эй одам, замонни ёмонлама.
Порлаб турар илми ғайб, чорлаб турар илми ғайб,
Учолмасанг кимда айб, осмонни ёмонлама.
Ўз-ўзингдан битдингми, бирдан кўкка етдингми,
Бошоқ бўлиб кетдингми, сомонни ёмонлама.


© @SoCapitalUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар қандай фожиани ҳам ижобий ҳолатга айлантириш мумкин.
Яқинда Роналдонинг ҳаракатлари Coca Cola брендини катта зиёнга киритган эди. Бу лавҳа эса Coca Colaнинг ракламасига айланибди.


Репост из: TerDU rasmiy kanali
Termiz davlat universiteti rektori MARAXIMOV AVAZJON RAXIMOVICH

Termiz davlat universiteti rektorining maʼnaviy-maʼrifiy, ilmiy-tahliliy telegram kanaliga xush kelibsiz!

Rektorga murojaat yo’llang: @TerDU_rektori_bot

https://t.me/Ter
DU href='_Rektori_A_Maraximov' rel='nofollow'>_Rektori_A_Maraximov


Унитилаётган тарбия.


Репост из: TentakMinds
​​“Убунту”

Бир куни антропологларлан бири африканинг ёввойи ўрмонларида яшайдиган қабилаларидан бирига борибди ва ўша ерда болалар билан ўйин ўйнабди.

Ўйин қоидаси оддий: у саватчага ширинликлар ва мевалардан қўйиб, ким меваларга биринчи бўлиб етиб келса, ўша саватчани олади дебди.

Бошлаш сигналини бергач, жуда ғалати иш содир бўлибди, болалар бир-бирларининг қўлидан ушлаб биргаликда саватча томон юришибди ва биргаликда саватчага етиб келиб ширинлик ва меваларни тенг бўлиб олишибди.

Шунда ҳалиги антрополог сўрабди: нега ундай қилдинглар, ахир ҳар бирингизда саватчани тўлиқ олиш имконияти бор эди-ку?

Болалар эса “Убунту” деб жавоб беришибди. Унинг маъноси эса шундай “мен борман, чунки биз бормиз”, яъни бошқалар бахтсиз яшаган ҳолда сен бахтли яшай олмайсан.

Бу қабила ўзини цивилизациянинг киндигиман деб ҳисоблайдиган жамиятлар билмайдиган бахт сирини билар экан.

Ҳар сафар ўзингизни ўйлаган пайтингизда, фақат ўзингиз учун қайғураётган пайтингизда, “ўзинг учун ўл етим” шиорини маҳкам ушлаган пайтингизда ичингизда секингина “Убунту” деб қўйинг, ҳаммаси изига тушади.

@tentakminds #xayrlimorning


«Қани, энди гапиринглар-чи?» – дедим уларга. Кичик ўғлим гап бошлади (шу ўғлим кичиклигида коляскадан йиқилиб тушган, «р» билан «қ» харфини қийналиб талаффуз қиларди ўшанда): “Намозга бордик, ёмғир севалаб ёға бошлади. Масжидда жой қолмаган экан. Бир амаки ёнига чақириб, ўтирғизди. Сиз ўргатганингиздай, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм», деб имомга иқтидо қилдим. Намоз ўқидик. Ҳамма охирида дуо қилди, мен ҳам дуо қила бошладим:

«Художон! Аям тузалиб қолсин! Жалол тоға уйнинг пулини сўрамай турсин! Аям тузалиб, бизга ширин овқатлар қилиб берсин! Тезроқ катта бўлиб қолайлик! Акам билан ишлайлик! Бозорда мелиса қувламасин бизни! Синглим печений деб йиғламасин» – деб дуо қилаётсам, ёнимдаги тоға йиғлаяпти. Унинг ёнида ўтирганлар ҳам елкалари силкиниб йиғлашяпти. Мен овозимни чиқариб, қўлларимни кўтариб, дуо қилаяпман…

Акам бўлса, «Эй» деб, менга «Тур, кетамиз», дейди. Дуо қилиб бўлиб акам билан кетмоқчи эдик, ўша амаки мендан: ҚҚаердансизлар? Аянг қаерда? Даданг қани?» – деб сўради. «Дадам Россияга кетиб, келмай қолган. 4 йилдан ошди. Аямнинг қўли куйиб уйда касал ётибди, ишга боролмаяпти», дедим…”

Хуллас, ўша амаки ўғилларимни бозорга олиб тушиб кийинтирибди, қизимга ҳам кийим олишибди. Уйга озиқ-овқат совғалар билан ўғлимнинг қўлига 50 000 сўм пул бериб, манзилимизни сўрабди. Ўғилларим раҳмат айтиб: «Тоғажон, исмингиз нима? Исмингизни айтинг, аям сизни дуо қиладилар», дейишибди. Мен эса йиғлардим, холос…

Орадан ярим соатлар ўтиб эшик тақиллади. Ўша Музаффар ҳожи амаки аёли, ўғли, келини билан кириб келишди. Бироз суҳбатлашиб ўтиришди. 9 ёшли ўғлимнинг овоз чиқариб айтган дуосидан йиғлаган ҳожи ака қаттиқ таъсирланибди ва шунчалик хайри саховат кўрсатибди. Маҳалла оқсоқоли, қўшнилар ҳам хабар олишди, рўза, фитр пулларидан деб бериб кетишди… Мен эса йиғлаб раҳмат айтардим, холос. Ҳожи амаки уй ижара ҳақининг бир йиллигини тўлаб, телефонимизни тузатиб, улатиб берди. Мен ишга қайтгунимча ўғли хабар олиб турди, ҳар жума аёли билан йўқлаб, ўзи кириб келарди…

Мана шу воқеага ҳам 10 йил бўлибди. Шукр, қўлларим тузалиб кетди. Уй ҳам олдим. Ўғилларим улғайиб, ёнимга кириб қолишди, меҳнаткаш, ақлли, мулоҳазали йигитлар бўлишди. Ҳар йили Рамазон ойи келса, шу воқеа эсимга тушади. Кўзларимдан дув-дув ёш тўкилади. Норасида беғуборимнинг қилган дуолари юрагимни титратганди…

Дунёда меҳрибон, саховатли инсонлар кўп!

Баҳоли қудрат ҳол сўрашга ярайлик! Сабрнинг хайри, саховатпешаликнинг ажри бор!»
©Машҳура Бегим

https://t.me/hayotiy_saboqlaar


«Тошкентнинг Лабзак даҳасида, квартирада яшаймиз. «Шаршара» кафесида ошпаз бўлиб ишлайман. Айни «сезон» вақти. Ўғилларимнинг каттаси 13, кичиги 9 ёш. Қизалоғим эса 5 ёшда… Эрталаб кетаман, кеч соат 23:30 ёки 00:00 да ишдан қайтаман.
Уч боламни Аллоҳнинг паноҳига қолдириб, ишга чиқиб кетаман. Катта ўғлим овқат пишириб, синглисига ва укасига қараб ўтиради. «Танимаганга эшик очма, бегона билан гаплашма», деб қулоқларига қуйиб ташлаганман.

Ўша куни дам олиш куним эди. Кичик ўғлим: «Бугун уйдамисиз, аяжон? Манти қилиб берасизми?» – деб қолди. Мен: «Ҳа, болажоним, қилиб бераман», дедим.

Шу пайт телефон жиринглади. Олсам, кафенинг бошлиғи, «Тез етиб кел, аэропорт банкетга буюртма берди», дейди. Мен: «Ахир дам олиш куним-ку», десам, «Эртага дам оласан», деб кўнмади.

Ишга бордим, соат 11:30 гача югур-югур, чоп-чоп қилиб ишни йўлга тушириб олдим. Аэропорт ходимлари доим мен тайёрлайдиган айрим сайли лағмон ейишар эди. Мен катта товада сай қовураётсам, Гулдона исмли қозоқ қиз катта қозонда доғланган пахта мойини кўтариб, бир жойда бошқа ёққа олаётиб оёғи сирғалиб кетса бўлади-ми… Елкамга урилиб, ўнг қўлим устига мой тўкилганини ва нимагадир теримга қўшилиб тирноқларим ҳам оқиб тушаётганини эслайман, холос…

Кўзларимни очсам, ТошМИда ётибман, ана азоб… Қўлларим куйиб кетган, терисини шилиб ташлашган, пушти ранг бўлиб гўшти чиқиб қолган. Томирларим кўкариб, қимирлаб, учиб-учиб турганини кўрардим. Бирам ачишади-ей… Оғримайди… Аммо ачишиши ёмон…

Эртаси куни ўрнимдан тураман деб йиқилиб тушдим-у, чап қўлим тирсакдан синиб турибди-да. Тасаввур қилинг, бир қўл гипс, бир қўл арчилиб ётибди… У ёқда болаларим ёлғиз қолган…

Ҳар тугул кафенинг бошлиғи инсофли эди, ўша Гулдонани уйимга юборибди, «Чиққунича қарайсан», деб. Ош-овқатга пул ташлаб, даволанишимга ҳам анчагина пул берди.

Мен салкам бир ой, яъни, 28 кун ётиб чиқдим. Уйга келганимнинг эртаси куни Гулдона ишга кетди. Қўлимга суртадиган маз бор, 2400 сўм туради. Ўшандан бир ҳафтада 4 таси кетади. У маз ҳам фақат Максим Горкийдаги (Буюк Ипак Йўли метро бекати) ҳарбий госпиталда бор. Бошқа жойда йўқ. Охирги буюм – тилла занжиримни синглимга гаровга бериб, 100 000 сўм олдим ва ўғлимни мазга юбордим. Олиб келди. Тирикчилик ҳам ҳаминқадар, бир ёқда ижара хаққи беришим керак, уйнинг эгаси 4 марта келди…

Рўза кунларининг охири эди…

Ўғилларим эрталаб туриб чиқиб кетишди-да, бозордан қоғоз териб, макулатурага топшириб, уйга картошка билан бўлка нон, синглисига печене олиб келишди. Мен на картошка тозалай оламан ва на бошқа иш қила оламан. Иккала қўлим ҳам боғланган. Ўғлим бир амаллаб картошка қайнатди, қовуриш учун уйда ёғ қолмабди. Орадан 2 кун ўтиб Рамазон Ҳайити келиши керак. Арафа куни қўшнилардан ош чиқди… Кимдир мохора, кимдир ширинлик билан йўқлабди..

Ўгилларим: «Аяжон, эртага ҳайит намозига борсак майли-ми?!» – деб қолишди. Мен: «Йўқ, болам. Кийимларинг эски, ҳамма ясаниб борса, сизлар ўксийсизлар. Борманглар», десам ҳам «Майли, ойижон. Борини ювиб, кийиб борамиз», деб иккаласи жемпер, шимларини ювиб, газнинг тепасига илиб қуритишди.

Эрталаб икки ўғлим пиёда Лабзакдан Чорсуга қараб кетишди. Мен деразадан қизим билан намоздан қайтаётганларни кузатаман.. Кўзларимга ёш келади… Айни пишиқчилик, куз палласи эмас-ми, патир, узум, қовун, тарвуз, ширинликлар кўтариб одамлар қаёқларгадир шошилади…

Эшик очилиб, иккала ўғлим кириб келишди. Уларни қучоқлай десам, қўлларим боғлиқ. Мени қучоқлаб, ўпиб табриклашди. Синглисини ҳам. «Эшикни ёпманг, ойи», – деб машинадан нималарнидир таший бошлашди. Сумка тўла озиқ-овқатлар, ширинликлар, қизчамга қўғирчоқ ва бош оёқ кийим, бир қутида гўшт, ёғ… Кейин эътибор берсам, иккала ўғлим ҳам ясаниб олишган… Оғизлари қулоғида…

Дастурхон ёзиб, патирни ушатишди. Ширинлик ва меваларни қўйишди. Кичик ўғлим: «Аяжон, товуқдан табака пишириб беринг», деса-ми… Акаси: «Аям қандай пиширади? Қўллари касал-ку! Мен пишириб бераман», деди… Мен айтиб турдим, ўғлим духовкада товуқ димлади.. Болаларимнинг овқат ейишини кўриб йиғладим…


#Муз_саройида_муз_қани?!

Латифа.
-Дада, ҳовузга калла ташлашни ўргатинг.
-Нима қиласан болам?
-Устозим ўргатаман деб роса уринаяпди, ўрганолмаяпман.
-Устозинг нега ўргатмоқчи?
-Агар ҳовузга яхши калла ташлашни ўргансак, кейин ҳовузга сув тўлдирарканда...😄😃

https://t.me/SoCapitalUz


Репост из: LIDERLAR
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гарвард университетининг собиқ ректори Дрю Фаустнинг (2007-2018) сўзларини диққат билан тингланг. Хаёлан ўзингизга савол беринг: мен шу уч каҳрамондан қайси бирига тўғри келаман? Танлаган йўлингизда лидер бўлиб шаклланишингиз ушбу саволга берган тўғри жавобингизга боғлиқ.


Репост из: LIDERLAR
​​​Миллатни йўқ қилмоқчимисан? Унинг аёллари тарбиясини буз!

Ушбу жумлалар Қадимги Юнон файласуфи Суқротга тегишли.
Бир пайтлар Европада қудратли кучга эга бўлган ва ҳатто Юнонистонни ишғол қилган Спарта давлати абадий енгиб бўлмас мамлакат сифатида кўриларди. Бу қудратли давлатни ҳар бир эр ўғлони бор эдики жанг майдонида охирги қони қолгунча арслон каби олишарди. Уларни гўё жанг майдонида енгиш имконсиз эди. Ҳатто бошқа давлатга юришга кетаётган қўшин ҳам Спарта чегарасини айланиб ўтган. Қадимдан маккорлиги билан кўп давлатларни қулатган Римликлар ана шу енгиб бўлмас салтанатни қулатиш учун кўп йиллар ҳаракат қилишди ва охирида Юнон файласуфи Суқротнинг миллатни йўқ қилмоқчимисан унинг аёлларини тарбиясини буз иборасидан пухталик билан фойдаланишди.
Дастлаб Римликлар Спарта билан дўстлик алоқаларини яхшилашди ва уларга ўзларининг савдо карвонларини жўнатишди. Бу пайтда Спарта аҳолиси деҳқончилик билан шуғулланар, эркаклари доимий жангларда бўлгани сабабли, одатда аёллар деҳқончилик ишлари билан банд бўлар эди. Аста-секин Спарта ичкарисига кириб келган Рим савдогарлари қишлоқ аёлларини қимматбаҳо буюмлар, газламалар билан қизиқтиришни бошлашди. Албатта бу чиройли буюмларни сотиб олиш учун уларга олтин керак эди. Бора-бора жанглардан уйига қайтаётган эрлардан аёллар жангдан олтин билан қайтишни талаб қила бошлашди. Илгари ватани, ҳалқи, ор-номуси учун сўнгги қони қолгунча олишган миллатнинг эр йигитлари энди жангга олтин учун кирадиган бўлди. Улар жангдан олтинсиз уйларига қайтишни исташмас, қайтганларини уйда минг маломатлар кутиб турарди.
Биринчи босқич амалга ошгач Римликлар энди иккинчи босқичга ўтишди. Улар савдо карвонлари орқали энди қулларни ҳам олиб келиб Спартада сотишни йўлга қўйишди. Йил ўн икки ой далада ишлайдиган аёлларга бу ишларни қулларга қилдиришлари мумкинлиги, ўзлари уйда маишатда яшашлари аста-секинлик билан сингдирилди. Вақт ўтиб аёллар ҳамма ишларини қулларига қилдирадиган ва ҳар бир Спарталикнинг уйида қул бўлиши урфга айланди. Шундан кейин эркаклари доимий жангларда юрган Спарта аёлларига қуллари билан яширинча ишқий муносабатлар қуриш каби ёд ғоялар фаол феминисткалар томонидан сингдирила бошланди. Бу ишлар бошида эрлардан яширинча тутиларди токи Спарта Маликасининг ўз қули билан ишқий муносабати маълум бўлмагунча. Ўшанда ҳукмдор ўша қулни қатл қилдириб Маликани жазосиз қолдирганди. Шу воқеадан кейин бошқа аёллар ҳам энди эрларидан қўрқмайдиган ва бу ишларини сир тутмайдиган одат чиқаришди.
Ғурури синган эркаклар энди илгаригидек жанг майдонида ўлишни исташмас, улар ҳимоя қиладиган орқаларида қадрлироқ ҳеч нарса қолмаганди.
Охирги бор Рим қўшинлари Спартага бостириб кирганда қаршиларида ғурури синган бир ҳовуч қўрқоқлар турарди. Илгари жанг майдонида шердек олишган Спарталиклар бу сафар жангнинг биринчи қисмидан жанг майдонини ташлаб қочишди.
Шу билан бу қудратли давлат ер юзидан батамом йўқ бўлиб кетди. Эрка-тайлоқ Спарта аёллари эса Рим бозорларида қул қилиб олиб кетилди.
Бу ғоялар қўлланила бошланганига мана минг йиллардан ошди. Тарих чархпалаги такрорланиб бораверар экан янги-янги ғоялар вужудга келаверади. Инсоният яралибдики ҳаёт учун кураш давом этади ва унутманг минг йиллар олдинги бу ғоялар ҳозир ҳам қўлланиляпди, фақат янгича кўринишларда, классик усулларда....


©Аслиддин Камалов

manba: Tafakkur egalari kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чарчадингизми, қўлингиз ишга бормаяпдими?!
Ўз устингизда ишлашга шароитлар йўқми? Унда қуйидаги лавҳани кўринг, шунда ҳам фикрингиз ўзгармаса сизга ҳеч ким ёрдам бераолмайди.

«Кетмоним — дипломим»: 45 даража иссиқда чопиқ қилаётган қишлоқ аёллари.


«Кетмоним — дипломим»: 45 даража иссиқда чопиқ қилаётган қишлоқ аёллари

https://t.me/SoCapitalUz

👉 https://kun.uz/07317146

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

Показано 20 последних публикаций.

36

подписчиков
Статистика канала